-расм. Коффердам билан ишлаш
фиксацияланган бўлиб, хамда тиклашга мойил бўлган тишлар хам қараган
бўлади. Қолган тишлар операцион майдондан изоляцияланган ва латекс
ёпқичи остида жойлашган бўлади. Қанотсиз зажимлардан фарқли равишда,
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
98
қанотли зажимларни ишлатганда латекс ёпқичга аввал зажим кийдирилади,
шундан сўнг уни ёпқич билан бирга оғиз бўшлиғиға киритилади ва тишдан
омбур ёрдамида фиксацияланади. Латекс ёпқични зажим қанотларидан
ечилади. У қисқариб, тиш бўйнини махкамлаб олади. Олдиндан ёпқичда
қилинган тешиклар орқали қолган тишларни киритиш, рамкани қўйиш ва
ёпқични фиксациялаш, юқоридаги қанотсиз зажим ишлатилиши билан бир
хил олиб борилади. Демак, коффердам ишлатилганда оғиз бўшлиғига таянч
ва тиклашга мойил тишлар, пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати
операцион майдондан изоляцияланган бўлади. Огиз бўшлиғида коффердам
фиксацияланган бемор, бемалол сўлагини ютиши мумкин, керак бўлганда
уни сулак тортиб олувчи мослама ёрдамида тортиб олиш хам мумкин.
Реставрацияга мойил тишлар, коффердам қўйилганда бутунлай милк
суюқлиги ва намликдан ажратилади. Юқориги фронтал тишларни
тикланаётганда зажимларни одатда премолярларда фиксацияланади.
Зажимлар ўрнига латекс ёпқични латексдан қилинган юмалоқ формадаги
иплар – кордлар Wedjets ёрдамида фиксациялаш мумкин. Улар икки
кўринишда ишлаб чиқарилади: юпқа (сариқ ранг) ва йуғон (сабзи ранг), улар
ёшларда қўлланилади – яъни нуқтасимон контакти бор тишлар, хамда ёши
улғайган кишиларда – яъни тиш тож қисмлари емирилган ва юзали
контактли тишларда қўлланилади. Коффердам оғиз бушлиғида кўпинча
унчалик узун бўлмаган корд билан фиксацияланади. Корд чўзилган холда
тишлараро бушлиғига киритилади ва қўйиб юборилади. Корд қисқарганда
латекс ёпқични тишлараро бўшлиғида мустахкам фиксациялайди. Жағнинг
фронтал майдонидаги катта булмаган тишлар гурухини реставрациясини
ўтказишда коффердам ўрнига Quickdam Vivadent фирмасининг махсулотини
ишлатиш мумкин. Quickdam – катта бўлмаган латекс ёпқич бўлиб, (10х 5 см),
у овал эластик рамкага мустахкам қотирилган бўлади. Уни одатда оғиз
бўшлиғида кордлар ёки флосслар ёрдамида бириктирилади. Коффердам
ишлатишнинг ижобий томонлари бўлиб, операцион майдонни сўлакдан,
милк суюқлигидан, хамда беморнинг нафас олиши натижасидаги нам
хаводан тулиқ изоляция қилишдир. Латекс ёпқични қўллаш –композитни
тишнинг қаттиқ тўқималарида ишончли фиксацияланиши, хамда композит
ашёлар билан ишлаётганда асоратлар келиб чиқишини олдини олиш
хисобланади.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
99
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
100
69
Do'stlaringiz bilan baham: |