131-модда. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) битим шартлари ўзгарганда;
3) баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда;
4) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тузатишни киритиш бир йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса, кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 403-моддасининг иккинчи қисми.
Ушбу моддага мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳоллар юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бунда товарни (ишни, хизматни) етказиб берувчи товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга тузатиш киритишни ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадга ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тузатиш киритиш кўрсатилган ҳоллар юз берган солиқ даврида амалга оширилади.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
132-модда. Бошқа даромадлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа даромадларга, агар ушбу Кодекс 130-моддасининг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(132-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
1) солиқ тўловчининг ушбу Кодекснинг 133-моддасига мувофиқ асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар;
2) ушбу Кодекс 134-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
3) ушбу Кодекс 134-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
4) ушбу Кодекснинг 135-моддасига мувофиқ текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар;
5) инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар;
6) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар;
7) ушбу Кодекснинг 136-моддасига мувофиқ мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар;
8) ушбу Кодекснинг 137-моддасига мувофиқ талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) ушбу Кодекснинг 138-моддасига мувофиқ илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар;
(132-модданинг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
10) ушбу Кодекснинг 139-моддасига мувофиқ хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) ушбу Кодекс 157-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар;
(132-модда 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня;
(132-модданинг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) ушбу Кодекснинг 140-моддасига мувофиқ курсдаги ижобий фарқ;
(132-модданинг 13-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
14) дивидендлар ва фоизлар;
15) роялти;
16) товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшилган қиймат солиғи солинадиган бошқа даромадлар қўшилган қиймат солиғи суммаси чегирилган ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(132-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |