135-модда. Текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар
Солиқ тўловчи текин олган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўловчининг даромади бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар текин асосда олинаётганда, агар ушбу модданинг тўртинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади.
(135-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:
(135-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;
(135-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);
оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;
биржа маълумотлари;
давлат статистикаси органларининг маълумотлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби заёмни (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган ставкада фоизлар тўлаш шарти билан берилган заёмларга (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдамга) нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг қоидалари кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
(135-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |