Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар



Download 0,86 Mb.
bet89/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

130-модда. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан, шу жумладан ёрдамчи хизматлар томонидан реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегириб ташланган ҳолда олинган тушум товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромаддир.
(130-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум юклаб жўнатилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) қийматидан келиб чиққан ҳолда товарларни жўнатиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳолларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади.
Воситачилик фаолиятидан даромадлар оладиган юридик шахслар учун тушум дейилганда кўрсатилган хизматлар учун олиниши лозим бўлган ҳақ суммаси тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нашриёт ва таҳририятлар учун газета ва журналларни реализация қилишдан олинган тушум уларда рекламани жойлаштиришдан олинган даромадлар киритилган ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мол-мулкни ижарага беришдан фоизлар, роялти, даромадлар олиш имконини берувчи мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар, агар ушбу даромадлар суммаси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ортиқ бўлса, хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади. Мазкур норма нотижорат ташкилотларга татбиқ этилмайди, улар учун ушбу даромадлар бошқа даромадлар сифатида қаралади.
(130-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Кредит, суғурта ташкилотлари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун ушбу Кодекснинг тегишинча 148, 150 ва 152-моддаларида кўрсатилган даромадлар хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар деб эътироф этилади.
(130-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи — олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Узоқ муддатли контрактларни бажаришдан олинадиган даромадлар уларнинг ҳақиқатда босқичма-босқич бажарилишига тааллуқли қисмида ҳисобот даври мобайнида ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли контрактнинг ҳисобот даври охирида ҳақиқатда бажарилганлиги контрактни бажаришга киришилганидан эътиборан қилинган харажатларнинг контрактни бажариш учун кетадиган харажатларнинг умумий суммасидаги солиштирма салмоғини ҳисоб-китоб қилиш асосида белгиланади.
Ҳисобот даври охиридаги даромад контракт бўйича қилинган харажатларнинг ҳисобланган солиштирма салмоғи ва жами даромад суммасининг (контракт баҳосининг) ҳосиласи сифатида аниқланади. Мазкур контракт бўйича илгари ҳисобга олинган даромадлар жорий ҳисобот даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадни аниқлашда чегириб ташланади.
Қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишлар (хизматлар) бўйича, шунингдек объектларни фойдаланишга тайёр қилиб қуриш чоғида шартномавий баҳолардан келиб чиқиб ҳақ тўлаш учун ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган, буюртмачилар томонидан бажарилган (кўрсатилган) ва тасдиқланган ишларнинг (хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи киритилмаган қиймати даромадга қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар (ишлар, хизматлар) таннархидан ёки товарлар олинган баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинганда, шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) бепул топширилганда солиқ солиш мақсадлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки товарлар олинган баҳо асосида (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) аниқланади, ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолар (тарифлар) асосида аниқланади.
(130-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(130-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish