18-боб. Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш 122-модда. Шикоят бериш ҳуқуқи Ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 27-боби («Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятлар»), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 112 — 114-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 34-банди. 123-модда. Шикоят бериш тартиби Давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) шикоят қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 12-моддаси Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят берилганлиги шундай шикоятни судга бериш ҳуқуқини истисно этмайди.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 27-боби («Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятлар»), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 112-114-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуни. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят бериш тегишинча шикоят бўйича давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи қайси давлат солиқ хизмати органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракатлари устидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт.
(123-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-343-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 584-модда)