127-модда. Солиқ солиш объекти
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг объекти қуйидагилардир:
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг фойдаси;
Ўзбекистон Республикаси резидентларининг ва Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ушбу бўлимга мувофиқ чегирмалар қилинмаган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлари.
128-модда. Солиқ солинадиган база
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ солинадиган база жами даромад билан ушбу бўлимда назарда тутилган чегириб ташланадиган харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида, мазкур Кодекс 158-моддасининг иккинчи қисмида, бошқа қонунларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар ҳамда ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган фойданинг камайтирилиши суммалари инобатга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб белгиланади.
(128-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ўтган солиқ даврларига тегишли, жорий солиқ даврига ўтказилиши лозим бўлган зарарлар мавжуд бўлса, солиқ солинадиган база ушбу Кодекснинг 161-моддасига мувофиқ тақсимлаб ўтказиладиган зарарлар суммасига камайтирилади.
20-боб. Жами даромад
129-модда. Жами даромаднинг таркиби
Жами даромадга қуйидагилар киради:
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинадиган даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 130-моддаси.
бошқа даромадлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 132-моддаси.
Солиқ тўловчининг қиймати чет эл валютасида ифодаланган даромадлари миллий валютада олинган даромадлар билан жамланган ҳолда, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби» тўғрисида низом (рўйхат рақами 1364, 21.05.2004 й.), «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1411, 17.09.2004 й.).
Қуйидагилар солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди:
1) устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу жумладан акцияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси, биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун оддий ширкат шартномаси бўйича бирлаштириладиган маблағлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 963-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнииг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби («Жамиятнинг устав фонди (устав капитали). Жамиятнинг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари, жамиятнинг соф активлари»), Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг III-боби («Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда), ёки муассис (иштирокчи) улушининг миқдори камайтирилганда, шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳисса доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
(129-модда учинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнииг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби («Жамиятнинг устав фонди (устав капитали). Жамиятнинг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари, жамиятнинг соф активлари»), Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг III боби («Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)»).
3) оддий ширкат шартномаси шеригининг (иштирокчисининг) шартнома шериклари (иштирокчилари) умумий мулкидаги улуши қайтариб берилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, ҳиссаси миқдорида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
4) реализация қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) учун бошқа шахслардан дастлабки ҳақ (бўнак) тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли «Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 1-банди.
5) қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбуриятларни таъминлаш тариқасида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар) уларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтадиган пайтга қадар;
LexUZ шарҳи
Do'stlaringiz bilan baham: |