Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 264, 311-моддалари.
6) бюджетдан берилган субсидиялар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сон БҲМС) «Давлат субсидияларининг хисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар» (рўйхат рақами 562, 03.12.1998 й.).
7) агар маблағларни (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқларни) бошқа шахсга ўтказиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) олинган грантлар ва инсонпарварлик ёрдами;
(129-модда учинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(129-модда учинчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
10) нотижорат ташкилотлар томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва уни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар;
11) суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 934-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматларини кўрсатиш юзасидан бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек комитент ёхуд бошқа топшириқ берувчи учун воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига келиб тушган мол-мулк (ҳақ тўлови бундан мустасно);
(129-модда учинчи қисмининг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 817, 832-моддалари; Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2-сон БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» (рўйхат рақами 483, 26.08.1998 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) ижарага берувчи (лизинг берувчи) ижара (лизинг) тўловининг қисми тариқасида олган молиявий ижара (лизинг) объекти қийматининг қопламаси;
(129-модда учинчи қисмининг 13-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БҲМС) «Ижара ҳисоби» (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель),«Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1961, 01.06.2009 й.).
14) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлардан олинган даромадлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 ноябрдаги ПҚ-513-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларидан фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом 2-банди еттинчи — тўққизинчи хатбошилари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъекти муассисларидан (иштирокчиларидан) унинг мажбуриятларини бажариш учун олинган маблағлар. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта бошланган тақдирда, ушбу маблағлар жами даромад таркибига киритилади ҳамда солиққа тортилади;
(129-модда учинчи қисмининг 15-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
16) инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган мол-мулк.
Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар жами даромаддан чегириб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |