Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet98/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 160-моддаси.
д) доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш ва ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг жўнаб кетиш пайтидан қайтиб келиш пайтигача йўлдаги ҳар бир сутка учун тўланадиган иш ҳақига устамалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддаси.
е) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишлар вахта усулида бажарилганда ходимларнинг иш ҳақига устамалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 551, 28.11.1998 й.) 5.6-банди.
ж) юридик шахс жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган, ишлар вахта усулида бажарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва (ёки) транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, мансаб маоши миқдорида тўланадиган суммалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисида»ги низомнинг (рўйхат рақами 551, 28.11.1998 й.) 5.7-банди.
з) ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганлиги муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;
и) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида дала таъминоти.
(143-модда 6-бандининг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-274-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 485-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.
(143-модданинг олтинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан «л» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
7) ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш:
а) қонун ҳужжатларига мувофиқ:
йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ундан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш;
ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлиги учун айрим тармоқларнинг ходимларига бериладиган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;
ўқиш билан боғлиқ таътилга ва ижодий таътилларга ҳақ тўлаш;
ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 232-моддаси.
б) асосий иш жойи бўйича асосий иш ҳақи қисман сақлаб қолинган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга бериладиган тўловлар;
в) донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;
г) Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддаси.
д) қишлоқ хўжалиги ишларига ва бошқа ишларга жалб қилинадиган ходимларнинг асосий иш жойи бўйича сақлаб қолинадиган иш ҳақи;
е) аввалги иш жойи бўйича мансаб маоши миқдорлари муайян бир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда бошқа юридик шахслардан ишга жойлаштирилган, шунингдек вазифани вақтинча бажариб турганда ходимларга маошдаги фарқни тўлаш;
ж) юридик шахсларнинг ходимларига кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқиши вақтида асосий иш жойи бўйича тўланадиган иш ҳақи;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 166-моддасининг биринчи қисми.
з) ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 159-моддасининг биринчи қисми.
и) соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда сақланадиган аввалги ўртача ойлик иш ҳақини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўлаш, шунингдек вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларига иш ҳақининг ҳақиқий миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш;
к) мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки юридик шахснинг қарорига кўра ҳақ тўлаш;
л) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг имтиёзли соатларига, оналарга болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166-моддаси, 236-моддасининг иккинчи қисми, 242-243-моддалари.
м) юридик шахсларнинг асосий ишидан озод қилинган ва озод қилинмаган ҳолда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун, ўқувчилар ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилиш учун жалб қилинадиган малакали ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш;
н) олий ўқув юртини тамомлаганидан кейин ёш мутахассисларга таътил вақти учун юридик шахс ҳисобидан тўланадиган нафақалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
о) ходимларга таътил учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган ҳақ ва улар бўйича пуллик компенсациялар.
(143-модданинг еттинчи банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан «о» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
8) ногиронларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар.
(143-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish