Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,86 Mb.
bet106/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

153-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг чегириладиган харажатларига ушбу Кодекснинг 142—146-моддаларида назарда тутилган харажатлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) тегишли лицензияга эга бўлган савдони ташкил этувчиларга бадаллар тарзида тўланадиган харажатлар;
2) профессионал фаолиятни амалга ошириш муносабати билан пайдо бўладиган савдо қилиш жойларини сақлаб туриш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
3) қимматли қоғозлар муомаласи ва уларни ҳисобга олиш билан боғлиқ ўзаро электрон алоқани ташкил этиш ҳамда олиб бориш бўйича харажатлар;
4) қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш билан боғлиқ харажатлар;
5) ўз мижозларининг топшириғига биноан акциядорлик жамиятларининг бошқарув органларида иштирок этиш харажатлари.
25-боб. Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
154-модда. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойда суммаси ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган харажатлар суммасининг 7 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас;
(154-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахснинг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг даромадларига доимий муассаса фаолияти билан боғлиқ бўлган барча турдаги даромадлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган юридик шахснинг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг харажатларига Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширишдан олинган даромадлари билан бевосита боғлиқ бўлган, улар Ўзбекистон Республикасида ёки унинг ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар, барча турдаги харажатлари киради.
(154-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Ушбу Кодекс 20-моддаси учинчи қисмининг 8-бандида кўрсатилган фаолият амалга оширилган тақдирда, солиқ солинадиган база товарларни реализация қилиш қиймати билан уларни олиш қиймати ўртасидаги Ўзбекистон Республикасида омборга товарлар етказиб бериш харажатлари ҳисобга олинган ҳолдаги фарқ сифатида аниқланади.
Юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасага қуйидагилар сифатида тақдим этилган суммаларни доимий муассасага чегиришга киритиш ҳуқуқига эга эмас:
1) Ўзбекистон Республикаси ушбу норезидентининг мол-мулкидан ва интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун олинадиган роялти, гонорарлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) Ўзбекистон Республикаси ушбу норезидентининг хизматлари учун воситачилик даромадлари;
(154-модда бешинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
3) Ўзбекистон Республикасининг ушбу норезиденти томонидан берилган заёмлар бўйича пул мукофотлари;
4) шу норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан олинадиган даромадлари билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
5) ҳужжатлар билан тасдиқланмаган харажатлар;
6) Ўзбекистон Республикаси ушбу норезидентининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қилинган бошқарув ва маъмурий харажатлари.
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса аломатларига жавоб берадиган фаолиятидан, давлат солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилгунига қадар олинган даромадларига ушбу Кодекснинг 155-моддасида белгиланган тартибда тўлов манбаида солиқ солинади. Бунда тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи у Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органида доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ мажбуриятларини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши керак.
Агар Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган фаолиятдан даромад олинган бўлса ва шу даромаддан Ўзбекистон Республикасида тўлов манбаида ҳақиқатда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинган ҳамда бюджетга ўтказилган бўлса, ушбу норезидентнинг доимий муассасасида ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисобга олинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(154-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(154-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish