Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Кредит ташкилотларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,86 Mb.
bet104/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

149-модда. Кредит ташкилотларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Кредит ташкилотларининг чегириладиган харажатларига ушбу Кодекснинг 142—146-моддаларида назарда тутилган харажатлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) кредит ресурслари учун тўловлар, пул маблағлари ва қимматликларни ташиш ҳамда сақлаш харажатлари;
2) мижозларнинг депозит ҳисобварақлари, шу жумладан жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича ҳисобланган ва тўланган фоизлар;
3) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган нормалар доирасида таваккалчилик операциялари бўйича захираларга ажратмалар.
Тижорат банкларининг солиқ солинадиган фойдасидан улар ўз филиалларига берадиган мол-мулк қиймати чегириб ташланади.
23-боб. Суғурта ташкилотларининг даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
150-модда. Суғурта ташкилотларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадлари
(150-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурта ташкилотларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига қуйидагилар киради:
(150-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
1) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари). Бунда биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) суғурталовчининг (биргаликда суғурта қилувчининг) даромадлари таркибига фақат унинг биргаликда суғурта қилиш шартномасида белгиланган суғурта мукофотидаги улуши миқдорида қўшилади;
2) аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғуртавий техник захираларни камайтиришнинг (қайтаришнинг) қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммалари;
3) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича пул мукофоти, шунингдек қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тантьемалар (фойдадан олинадиган ҳақ);
4) қайта суғурта қилишга ўтказилган таваккалчилик бўйича суғурта тўловлари улушининг ўрнини қайта суғурта қилувчилар томонидан қоплаш суммалари;
5) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича мукофотлар депосига ҳисобланган фоизлар суммалари;
6) суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчига ўтган даромадлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(150-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
8) суғурта агенти, брокер, воситачи хизматларини кўрсатганлик учун мукофот;
9) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларига хизматлар кўрсатганлик учун суғурталовчи томонидан олинган пул мукофоти;
10) суғурта хизматлари кўрсатишдан ва қўшимча суғурта фаолиятидан олинган бошқа даромадлар.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish