Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»


-модда. Суғурта ташкилотларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,86 Mb.
bet105/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

151-модда. Суғурта ташкилотларининг чегириладиган харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Суғурта ташкилотларининг чегириладиган харажатларига ушбу Кодекснинг 142—146-моддаларида назарда тутилган харажатлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган тўлов суммалари;
2) аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғурта техник захиралари ўсишининг қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммаси;
3) суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ҳамда ҳисобланган тўлов суммалари;
4) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтган йиллардаги суғурта ҳодисалари бўйича тугалланмаган тўлов суммалари, шу жумладан даъво муддати доирасидаги мажбуриятлар суммаси;
5) суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида маълум қилинган, лекин зарар миқдори тақдим этилмаган шартномалар бўйича суғурта суммалари;
6) суғурта ташкилоти суғурта ҳодисалари рўй беришини бартараф этиш ва унинг олдини олишга доир тадбирларни (превентив тадбирларни) молиялаштиришга сарфлайдиган маблағлар суммалари;
7) суғурта ташкилотлари захира фондларининг миқдори суғурта ташкилотлари устав фондининг 25 фоизига етгунига қадар мазкур ташкилотлар ўз даромадларининг 20 фоизигача миқдорида захира фондларига қиладиган ажратмалар суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) суғурта фаолияти билан боғлиқ ўзга юридик шахсларнинг хизматларига тўланган ҳақ.
(151-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
24-боб. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
152-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадлари
(152-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадларига қуйидагилар киради:
(152-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
1) қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинадиган, қуйидагича аниқланадиган даромадлар:
қимматли қоғозлар, бундан қарз қимматли қоғозлари (облигациялар, депозит сертификатлари) мустасно, ва иштирок этиш улуши бўйича — реализация қилиш қиймати ва олиш қиймати (ҳисса) ўртасидаги ижобий фарқ сифатида;
қарз қимматли қоғозлари бўйича — реализация қилиш қиймати билан реализация қилиш санасидаги дисконт амортизацияси ва (ёки) мукофот инобатга олинган ҳолда олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида;
2) қимматли қоғозлар бозорида воситачилик ва бошқа хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
3) мижозларнинг маблағларидан фойдаланишдан юзага келадиган даромаднинг бир қисми;
4) депозитар хизматлар, шу жумладан қимматли қоғозлар тўғрисида ахборот тақдим этиш, депо ҳисобварағини юритиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(152-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
6) қимматли қоғозлар билан биржада ва биржадан ташқарида савдоларни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(152-модданинг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
8) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган инвестиция активларини бошқариш бўйича даромадлар;
9) қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) профессионал фаолиятдан олинган бошқа даромадлар.
(152-модданинг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish