Кодекс Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»



Download 0,86 Mb.
bet108/254
Sana24.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#254327
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   254
Bog'liq
солиқ кодекси

(155-модданинг учинчи қисми 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
10) халқаро ташишларда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадлар. Бунда юк жўнатувчидан (юкни қабул қилиб олувчидан) олинган сумма билан юк ташувчига тўланиши керак бўлган, юк ташувчининг тегишли бирламчи ҳужжатлари билан тасдиқланган сумма ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган ҳақ суммаси солиқ солинадиган даромад ҳисобланади. Юк ташувчининг тегишли бирламчи ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг норезидентига норезидентнинг ушбу қисмнинг 9-бандида кўрсатилган фрахтдан олинадиган даромадларига солиқ солиш учун белгиланган ставкалар бўйича тўланган умумий суммага солиқ солинади;
(155-модда учинчи қисмининг 9-10-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 40-бўлими («Транспорт экспедицияси»).
11) Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари томонидан шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар ҳамда пеня;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 261-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 24 — 33-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111) текинга олинган мол-мулк;
(155-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан 111-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 502-моддаси.
12) Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар.
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган даромадларига қуйидагилар кирмайди:
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг, фақат шу норезидент номидан амалга ошириладиган ва фақат товарлар харид қилиш (олиш), шунингдек товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш билан боғлиқ ташқи савдо операциялари (шу жумладан товар айирбошлаш операциялари) бўйича олинган даромадлари;
банкларнинг — Ўзбекистон Республикаси резидентларининг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишдан, шунингдек халқаро тўлов карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар мустасно.
(155-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Даромадни тўлаш деганда нақд пулли ва (ёки) нақд пулсиз шаклда пулни, қимматли қоғозларни, иштирок этишдаги улушни, товарларни, мол-мулкни бериш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромадлар тўлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти олдидаги қарздорликни узиш ҳисобига амалга ошириладиган, даромад олувчининг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг қарзи талабини ҳисобдан чиқариш ёки ҳисобга олиш тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг даромадларига солиқ солиш мазкур Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз даромадларини учинчи шахслар, бошқа давлатлардаги ўз бўлинмалари фойдасига ва бошқа мақсадларда тасарруф этишидан қатъи назар, амалга оширилади.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолишни Ўзбекистон Республикаси резидентлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентига даромад тўловчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари амалга оширишлари шарт.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   254




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish