22-модда. Округ сайлов комиссиясининг ваколатлари
Округ сайлов комиссияси:
тегишли ҳудудда ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади;
участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
сайлов участкаларининг жойлашган ери ҳақида сайловчиларни хабардор қилади;
участка сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг таркиби ҳақидаги маълумотларни эълон қилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23-моддаси.
номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
депутатликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4-моддаси.
сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27 — 29-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва уларни тегишинча Марказий сайлов комиссиясига, вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этади;
(22-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 95, 96-моддалари.
такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилишини ташкил этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 56, 59, 74, 93-моддалари.
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 101-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низом»нинг 4-боби.
Do'stlaringiz bilan baham: |