Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Умумий сайлов ҳуқуқи



Download 184,81 Kb.
bet2/57
Sana18.02.2022
Hajmi184,81 Kb.
#456096
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
САЙЛОВ КОДЕКСИ

4-модда. Умумий сайлов ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир.
Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) сайлаш ҳуқуқига эгадир.
Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 117-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, мазкур Кодекснинг 3-моддаси.
5-модда. Тенг сайлов ҳуқуқи
Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси биринчи, иккинчи қисмлари, мазкур Кодекснинг 3-моддаси.
6-модда. Тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари фуқаролар томонидан бевосита сайланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 3-моддаси.
7-модда. Яширин овоз бериш
Сайловда эркин ва яширин овоз берилади. Сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмайди.
Яширин овоз бериш сайловчининг хоҳиш-иродаси устидан ҳар қандай тарзда назорат қилиш имкониятини истисно этадиган тегишли шароитларни яратиш орқали таъминланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисми, мазкур Кодекснинг 3-моддаси, 24-моддаси биринчи, олтинчи хатбошилари, 33-моддаси тўртинчи қисми биринчи, тўртинчи хатбошилари, бешинчи қисми биринчи, иккинчи хатбошилари, 49-моддаси биринчи қисми, 50-моддаси биринчи қисми биринчи, тўртинчи, бешинчи хатбошилари, 53-моддаси иккинчи қисми биринчи, иккинчи хатбошилари, 55-моддаси биринчи қисми, 56-моддаси иккинчи қисми, 57-моддаси тўртинчи қисми, 75-моддаси иккинчи қисми, 80 — 82-моддалари, 85-моддаси иккинчи қисми.

Download 184,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish