Kkkkkkkkk



Download 195,38 Kb.
bet3/21
Sana24.02.2022
Hajmi195,38 Kb.
#246678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

Назорат ва мулохаза саволлари.

  1. Миллий даражадаги ёки макроиктисодий мувозанат нимани билдиради.

  2. IS эгри чизигииииг асосий узгарувчилари кандай? Ёпик Иктисодиёт ва очик Иктисодиёт шароитида макроиктисодий мувозанатга кандай эришилади?

  3. LM эгри 4U3UFUHUHr асосий узгарувчилари нималардан иборат? LM эгри 4U3UFuga Кейнсиан хочи нимани курсатади? Тез (пулга) айлана олиш афзаллаги назариясини кандай тушунасиз?

  4. IS-LM модели кандай вазиятни ифодалайди ?

Адабиётлар руйхати.

  1. Каримов И.А Бунёдкорлик йулидан. 4 Том. Т.: “Узбекистан”, 1996.351 бет.

  2. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997

  3. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995

  4. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург. Судоистроение. 1998

  5. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. Петербург.: 1994

  6. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из-во “Дело”. 1996

  7. Йулдошев З., косимов М.С.“Макроиктисодиёт асослари”. Т.: Укитувчи. 1994

  8. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.М.:1998

  9. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”. М.:1996

  10. Н.Г.Менкью. “Макроэкономика”. Из-во Московского университета.: 1994

  11. Эдвин ДЖ. Допан. “Макроэкономика”. С. Петербург.: 1994

  12. М.А. Хакимова. “Макроиктисодиёт”. - Т.: “Мехнат”. 1997

12-Боб; Иктисодий усиш.

    1. Иктисодий усиш тушунчаси. Иктисодий усиш улчови; потенциал ва хакикий даромад динамикаси.

    2. Иктисодий усишга таъсир этувчи омиллар.

    3. Иктисодий усиш моделлари.

    1. Иктисодий усиш тушунчаси. Иктисодий усиш улчови; потенциал ва
      хакикий даромад динамикаси.


Иктисодий усиш - бу объектив конуният булиб, ахолининг усиши, ФТТ жараёнлари, ишлаб чикариш хажмининг маълум бир вакт давомида усиши каби жараёнлар билан богаанган. Иктисодий усиш жами таклифнинг усишини билдиради ёки бошкача суз билан айтганимизда потенциал жами ишлаб чикариш хажмини билдиради. Шундай килиб иктисодий усиш нафакат ишлаб чикаришнинг усишини, балки Иктисодиёт потенциалининг усишини билдиради.
Иктисодий усишда нафакат мамлакат реал даромадларининг усишини, шунингдек жон бошига тутри келадиган реал даромадларнинг усиши хам тушинилади.
Иктисодий усиш икки хил усул билан аникланади ва улчанади.
Биринчи усул, ЯММ ни (ЯИМ, СММ) утган даврга нисбатан узгариши сифатида аникланади ва мамлакатнинг умумИктисодий имкониятлари харакатини аниклаш учун ишлатилади.
Иккинчи усул, реал ЯММ ни (ЯММ, СММ) утган даврга нисбатан ахоли жон бошига узгариши сифатида аникланади.
Иктисодий усишни аниклаш ва асослаб бериш жараёнларида куйидагиларга эътибор бериш керак:

  1. Иктисодий усишни улчаш;

  2. Усиш омиллари;

  3. Иктисодий усиш моделлари.

Миллий иктисодиёт усишини улчашда жами даромадларнинг ( махсулотларнинг) хар хил индикаторларидан фойдаланиш мумкин. Умумий усиш даражаси аслида ЯИМ микдори билан белгиланади. Шунингдек бу курсаткичлар микдори ва хал килаётган вазифасига караб ЯММ ёки МД хам булиши мумкин. Бу курсаткичларнинг бари бир-бирига жуда хам якин. ЯММ хам ЯИМ каби ушбу мамлакат ахолиси олаётган даромадлар микдорини курсатади. Шунинг учун хам уни ахоли жон бошига туFри келадиган даромадлар динамикаси ва даражасини аниклаётганда фойдаланиш мумкин. Иктисодий усиш назарияси ва моделларида умумий макроиктисодий курсаткичларнинг фарки унчалик катта ахамиятга эга эмас. Чунки, уларнинг фарки иктисодий усиш чегараси ва омиллари усиш даражасини тахлил килишда хал килувчи жараён булиб хисобланмайди.
Иктисодий усиш назариясида даромадларни олишдаги умумий
курсаткичлар таркиби одатда истеъмол ва инвестицияларга булинади.
I : Y = C + I ;
Давлат харажатлари ва соф экспорт курсаткичлари хам истеъмол ва инвестицияларга булинади. Абсолют микдордаги курсаткичлар динамикаси Yt ( t-вакт индекси) ва жон бошига туFри келадиган курсаткичлар биргаликда усиш жараёнини билдиради. Истеъмол хажми Ct Иктисодиётнинг провард максадини ва яшаш даражасини ошишини билдирса, инвестиция эса It ресурс имкониятларининг усиши ва техник янгиликларнинг моддийлашишини билдиради. Истеъмол ва инвестиция уртасида етарлича карама-каршилик мавжуд, чунки жорий истеъмол микдорининг ошиши Иктисодий усиш потенциали имкониятларини кискартиради.
Усишнинг барча имкониятлари реал микдорда, яъни доимий нархларда каралади. Аксинча, номинал курсаткичда уларнинг динамикаси нафакат усиш даражасини, балки инфляцияни курсатган булар эди.
Хар бир курсаткич буйича уч хил микдордаги динамикани тахлил килиш мумкин.

  1. Абсолют курсаткич: масалан, реал ишлаб чикариш Yt;

  2. Абсолют кушимча усиш: масалан, ишлаб чикаришнинг ошиши.

Yt = Yt-Yt-1 ;

  1. Кушимча усиш даражаси: масалан, ишлаб чикаришнинг кушимча усиши Yt.

Иктисодий усиш суръатлари куйидаги формулалар ёрдамида аникланади: a) базис усиш суръати = Yi / Yo ;

  1. занжирли усиш суръати = Yi / (Yi-1) ;

Кушимча усиш суръатлари эса:

  1. базисли кушимча усиш суръати = (Yi - Yo) / Yo ;

  2. занжирли кушимча усиш суръати = ( Yi - Yi-1) / Yi-1 :

Кар бир мамлакат иктисодий усишга интилади, чунки иктисодий усиш, биринчидан миллий махсулот хажмини ва даромадни купайишини, иккинчидан ресурслардан самарали фойдаланишни, учинчидан янги-янги эхтиёжлар ва имкониятларнинг пайдо булишига, туртинчидан халкаро бозорларда мамлакат обрусининг ошишига олиб келади.
Иктисодий усиш усулларидан туири ва уз жойида фойдаланиш катта ахамиятга эгадир. Масалан, мамлакат харбий салохиятини аниклаш ва ривожлантириш муаммоси каралаётганда иктисодий усишнинг биринчи усулидан, мамлакат ахолисининг турмуш фаолияти таккосланаётганди иккинчи усулдан фойдаланиш максадга мувофикдир. Масалан, Хиндистонда етиштирилган ЯММ Швейцарияда етиштирилган ЯММ дан 70 % га куп, аммо ахолиси яшаш даражаси буйича Хиндистон ахолиси Швейцария ахолиси яшаш даражасидан 60 мартагача кам.
12.2. Иктисодий усишга таъсир этувчи омиллар.
Иктисодий усиш авволом бор фойдаланилаётган ресурсларнинг сони ва сифатига, шунингдек фойдаланилаётган технологияга боилик. Агарда каралаётган омиллар ва иктисодий усиш таркибий кисмлари яхлитлашти- рилган булса иктисодий усишни экстенсив ва интенсив усишга булиш мумкин. Агарда фойдаланаётган ресурслар микдори узгармай колган холда ишлаб чикариш усса тулик интенсив омиллар хисобига амалга ошган хисобланади.
Умуман олганимизда иктисодий усиш бир нечта омиллар таъсирида амалга оширилади. Яъни:

  1. Табиий ресурслар сони ва сифати;

  2. Мехнат ресурслари сони ва сифати;

  3. Асосий капитал хажми;

  4. Технология ва бошкалар.

Ушбу омилларнинг барчаси ишлаб чикришга бевосита таъсир курсатади. Бу эса иктисодий усиш истикболларини белгилашда ишлаб чикариш функцияларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Яъни, Иктисодиётдаги ишлаб чикариш омиллари микдорининг кушимча усиш суръатлари ( K / K ва L / L ) ва техника тараккиёти натижасида уларнинг умумий унумдорлигини кушимча усиш суръатларига ( л A / A ) бонлик холда махсулот ишлаб чикаришнинг кушимча усиш суръатини ( лY / Y ) хисоблаш имконини беради:
AY/Y = а ( ЛК/К) + (1- а ) AL/L + AA/A ёки
Ишлаб чикариш хажмининг кушимча усиш суръати тенг капитал хажми пульюс мехнат хиссаси пульюс омиллар умумий унумдорлиги кушимча усиши хиссаси.
Бунда коэффициент а ишлаб чикарилган махсулотда капитал хиссасини, (1- а) - мехнат хиссасини курсатади. Фараз килайлик, миллий махсулотда капитал хиссаси 0,3 ни, мехнат хиссаси эса 1-0,3= 0,7 ни Ташкил этса, унда капитални к/к) ва мехнатни ( al/L) 10% га кушимча усиши ишлаб чикариш хажмини хам 10 % га кушимча усишига олиб келади. ( 0,3 х 10 % + 0,7 х 10 % = 3 % + 7 % = 10%) Яъни, экстенсив омиллар хисобланади. Аммо, Иктисодий усишни таъминловчи интенсив омиллар хамма вакт хам кадрланган ва иложи борича улардан фойдаланишга харакат килинади. Шунинг учун хам давлат Иктисодий усишни куллаб-кувватлаш максадида, фан-техниканинг истикболли йуналишларини белгилаш, ходимларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш, солик механизми ва тизимини иложи борича ихчамлаштириш каби ишларни олиб бормокда.
Хусусан, республикамизда фан-техника ютукларидан самарали фойдаланишни Республика фан-техника кумитаси олиб боради. Яъни, илмий- тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва натижаларни ишлаб чикаришга зудлик билан куллаш максадида йирик-йирик лойихалар ишлаб чикилган ва шунингдек ушбу кумита томонидан хар йили бир нечта махаллий ва халкаро олимпиада, конференция, коллуквиум ва энг яхши илмий ишлар курик танловлари утказилиб турилади.
Бундан ташкари республика таълим тизимида кескин янгиликлар килинмокда. Яъни, республикада миллий кадрларни етиштириш максадида куп боскичли “Кадрларни тайёрлаш миллий дастури” кабул килинди. Ушбу дастурга асосан ёшларни халкаро жахон бозорлари талабига жавоб берадиган даражада укитиш ишлари амалга оширилмокда. Яъни, лицей, коллеж, бакалавратура, магистратура, аспирантура ва докторантураларда укишини таъминлаш, ёшларни халкаро даражада тайёрлаш ва кайта тайёрлаш учун республика “Умид” “Устоз” ва шунингдек бошка фондларнинг фаолият олиб бораётганлигини келтириб утишимиз мумкин.
Иктисодий усишга мамлакатнинг солик тизими хам сезиларли таъсир килади. Соликка тортиш ставкаларини камайтириш ва амартизацияга ажратмаларнинг усиш томон узгариши инвестициялар хажмини купайтиради ва шу оркали иктисодий усишни раFбатлантиради.
Кейинги йилларда ижтимоий ва экологик муаммоларни кучайиши деярли барча мамлакатларда иктисодий усиш энг аввало ахоли фаровонлигини таъминлашнинг шарти сифатида каралмокда. Чунки, иктисодий усиш суръатларини таъминлаш зарурлиги сабабли ривожланган мамлакатларда амал килган иктисодий усишнинг микдорий назарияси уз урнини иктисодий усишнинг сифат назариясига бушатиб берди. 70 йиллар охирларидан бошлаб жахонда мухим ривожланиш гояси табора таркалиб бормокда. Унинг асосий максади келажак авлодлар эхтиёжини, яъни экология жихатдан чеклашлар ва ахолининг камбагал катламлари эхтиёжини хисобга олишдир.
Яъни, давлат сиёсати иктисодий усишнинг куйидаги муаммоларини хал этишга йуналтирилган:

  • истеъмол даражаси юкори булган иктисодиётнинг баркарор холатини таъминлашга каратилган омонат жамFариш меъёрларини танлаш;

  • ахоли усишини тартибга солиш;

  • фан-техника тараккиётининг экологик жихатдан хавфсиз ютукларини жорий этиш ва мехнат унумдорлигини ошириш.

Иктисодий усишнинг ижтимоий йуналтирилганлиги кучайиб бориши билан Иктисодий назария ва амалиётда халк фаровонлиги тушунчаси жамият ижтимоий-Иктисодий тараккиётининг энг мухум мезонлари сифатида янада аникланмокда ва кенгайтирилмокда.
Агарда илгарилари уни моддий таъминланганликнинг микдорий курсаткичлари акс эттирган булса, хозирда биринчи уринга уртача умр куриш, улим даражаси, шу жумладан болалар улими, ишсизлик даражаси, даромадлар тенгсизлиги, таълим даражаси, атроф-мухитнинг ифлосланиши ва бошка шу каби курсаткичлар куйилмокда. Яъни, Иктисодий усиш шахснинг ривожланиб бориши учун шароит яратиб бериши лозим.
Иктисодий усишнинг салбий окибатларидан бири булиб ахолини ижтимоий, мулкий табакаланиши кучайиши хисобланади. Шунинг учун хам давлат ахоли турли катламларини химоя килиш максадида ижтимоий сиёсатларни олиб боради.
Давлат ушбу ижтимоий сиёсатларни олиб боришдан олдин ахоли дараомадлари микдорини аниклайди. Ахоли даромади иш хаки, дивидентлар ва фоизлардан, шунингдек трансферт туловларидан ташкил топади. Даромадларнинг кенгрок маъноси пулсиз ёки имтиёзли нархларда ахоли оладиган товарлар ва таълим, согликни саклаш, уй-жой коммунал хужалиги, транспорт ва бошка хизматлар куринишидаги туловларни хам уз ичига олади.
Иш хаки, дивидентлар ва фоизларни ишлаб чикаришда бевосита катнашганлар даромадларни таксимлаш натижасида оладилар. Давлат даромадларни таксимланишига иш хакининг энг кам микдорини конуний равишда урнатиш оркали таъсир курсатади. Энг кам иш хаки ушбу мамлакатда таркиб топган турмуш шароитига богаик булиб, энг кам истеъмол бюджети асосида аникланади.
Давлат даромадларнинг кайта таксимланишини асосан икки хил таянч омиллар ёрдамида амалга оширади:

  1. Солик тизими;

  2. Трансферт дастурлари.

Давлат трансферт дастурларидан ташкари яна бир катор нодавлат ва жамоат дастурлари ком мавжуд. Давлат ва нодавлат Ташкилотлари трансферт дастурларини барча турлари ягона бир максадга, яъни ахоли даромадларини тенглаштиришга йуналтирилган.
Даромадлар таксимланишининг тенгсизлигини ифодалаш учун куп холларда Лоренц эгри чизиги диаграммасидан фойдаланилади.
Бу чизма туртбурчак куринишида булиб, унинг горизантал томонида- ахоли хисссаси (фоизи), вертикал томонида-даромад хиссаси (фоизи) курсатилган. Агар жамиятда даромад мутлок баравар таксимланган деб фараз килсак, яъни 20 % ахоли жами даромаднинг 20 % га, 40 % - 40 % га эга булса, унда мутлок тенгликнинг бу вазиятини ифодаловчи чизик биссектриса куринишига эга булар эди.
12.1-чизма.
Лоренц эгри чизиги.

эгри 4U3UFU
A Ахоли фоизи.
Аммо, хаётда ахоли уртасида даромадларни таксимланиши бир хил эмас. Масалан, агар ахолининг 20 % А нукта билан белгиланган
даромадларнинг озгина кисмини олса, ахолининг 40 % Б нукта билан
белгиланган кисмини олади ва хоказа. Бундай холатда даромадни хакикатда таксимланишини билдирувчи чизик Лоренц эгри чизиги деб аталади. Биссектриса ва Лоренц эгри чизэти уртасидаги узилиш ёки майдон канча катта булса, даромад таксимланишининг тенгсизлик даражаси шунча юкори булади. Бу узилиш катталиги тенгсизлик даражасини ифодалайди.
12.3. Иктисодий усиш моделлари.
Иктисодий усиш моделлари узлуксиз ёки дискрет вариантларда ёзилиши мумкин. Биринчи холатдаги yt, It ,Ct, Kt, Lt, Wt узгарувчи моделлари вактнинг узлуксиз функцияси хисобланади. Иккинчи холатда бу микдорлар вактнинг кетма-кетлиги сифатида каралади. Агарда модел реал статистик маълумотлардан Ташкил топса ва амалий хисоб-китобларда фойдаланилса, у холда уни дискретной килиш осан, чунки статистик маълумотлар хар доим узлуксиз эмас, балки дискретдир.
Иктисодий усиш моделларининг умумлаштирилган “каркаси”ни куйидагича ёзиш мумкин. Ушбу каркасдаги хар бир аник моделни тузаётганда айрим кушимча узгарувчилар, чеклашлар, иктисодий шароитлар ва имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

11-Боб: IS-LM модели. 141
11.1. Макроиктисодий мувозанат ва унга эришиш йуллари. 141
11.3.LM -эгри 4U3ufu ва унинг узгарувчилари. 149
s 149
11.4.IS-LM модели ва ундаги мувозанат. 154
^искача хулосалар. 155
Таянч иборалар. 155
Адабиётлар руйхати. 156
12-Боб; Иктисодий усиш. 157
12.1.Иктисодий усиш тушунчаси. Иктисодий усиш улчови; потенциал ва хакикий даромад динамикаси. 157
12.2. Иктисодий усишга таъсир этувчи омиллар. 159
12.3. Иктисодий усиш моделлари. 164
Хискача хулосалар. 168
Таянч иборалар. 169
Назорат ва мулоказа саволлари. 169
Адабиётлар руйхати. 170
13-Боб: Хдлцаро савдо назарияси. 170
13.1.Халкаро савдо ривожланишининг ахамияти ва унинг асосий куринишлари. 170
Хискача хулосалар. 174
Таянч иборалар. 175
Назорат ва муло^аза саволлари. 175
Адабиётлар руйхати. 175
14-Боб: Савдо сиёсати. 176
14.1.Божхона тарифлари назарияси. 176
14.2.Божхона тарифларининг ишлаб чикарувчиларга, истеъмолчиларга ва мамлакат ахолиси турмуш даражасига таъсири. 180
14.3.Тарифларни кулловчи ^амда уларга карши фикрлар. 183
14.4.Импорт квоталари ва лицензияларини таксимлаш услублари. 184
14.5.Демпинг ва демпинга карши тадбирлар. 186
^искача хулосалар. 188
Таянч иборалар. 189
Назорат ва мулоказа саволлари. 189
Адабиётлар руйхати. 190
15-БОБ: Тулов баланси. 190
15.1.Тулов балансининг моуияти. 191
15.2.Тулов балансининг таркибий тузилиши. 191
15.3.Тулов балансининг номутаносиблигини тартиблаш усуллари. 195
15.4.Узбекистонда тулов балансини ишлаб чикиш тажрибаси. 195
^исцача хулосалар. 195
Таянч иборалар. 196
Назорат ва мулоказа саволлари. 196
Адабиётлар руйхати. 197
16-Боб: Валюта курси. 198
16.1.Валюта курси тушунчаси ва валюта айирбошлаш зарурияти. 198
16.2.Валюта бозори. 200
16.3.Валюта курсини аникловчи омиллар. 204
16.4.Валюта курсини аниклаш. 206
^искача хулосалар. 208
Таянч иборалар. 209
Назорат ва мулохаза саволлари. 209
Адабиётлар руйхати. 209
АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ. 210

Ушбу моделлар нисбатиниг маъноси кискача куйидагилардан иборат:

  1. ишлаб чикариш функцияси формуласи: бу ерда t га боглик холда моделда техник тараккиётни тасвирлашни киритиш мумкин;

  2. даромадларни истеъмол ва инвестицияга таксимлашни курсатувчи асосий макроиктисодий айният;

  3. вактинчалик инвестиция булмаган вазиятда инвестиция ва уни чикиб кетишини хисобга олган холда капитал хажми динамикасини хисоблаш формуласи;

  4. жамFариш нормаси (dt) оркали даромадлар ва инвестицияларни боглаб турувчи айният;

  5. чикиб кетишнинг доимий нормаси (0) шароитида капитални чикиб кетишини хисоблаш формуласи.

Ушбу тизимдаги энг асосий формула булиб ишлаб чикариш функцияиси (1) хисобланади.
(1)-(5) модели биринчи марта 1956 йили Р. Солоу томонидан таклиф килинган эди. Унинг турлича куришинишлари ва усулларидан хозирги кунда хам кенг фойдаланилиб келинмокда. Солоу моделида ишлаб чикариш функцияси (1) ишлаб чикариш омилларининг энг сунги натижасини билдиради ва унда капитални жамFаришда инвестицияларга килинган кушимча харажатлар капиталдан фойдаланишдаги кушимча самараларни копламай колган вазиятда тухтатилади. Солоу модели пайдо булгунча Иктисодий усишни курсатадиган модел булиб Харрод-Домар модели (1939,1946) хисобланган. Уларнинг моделида усишни таъминлайдиган асосий омил булиб доимий капитал кайтими усиши хисобланган. Солоу модели Харрод-Домар моделига нисбатан иктисодий усишни изохлашда кушимча курсаткичларга эга.
Демак, Харрод-Домар моделида усишини таъминлайдиган асосий омил булиб капитал жамFариш хисобланар экан. У 1920-50 йиллардаги иктисодий усишларни кузатишларда кул келган, аммо кейинги йиллардаги кузатишларга туFри келмай колган. Унинг асосий мохияти:

  1. Капитал унумдорлигининг доимийлигини, в = dy/dk;

  2. Доимий жамFариш нормаси, а = I/Y ;

  3. Капитал чикиб кетиши мумкин эмаслиги, W = O;

  4. Инвестицион узулиш хам нолга тенг, dk(t)/dt = I(T);

  5. Модел техник тараккиётни хисобга олмайди;

  6. Ишлаб чикариш мехнат харажатларига богаик эмас, чунки мехнат ресурслари камёб хисобланмайди.

Капитал унумдорлигининг доимий хусусияти, агарда мехнат камёб ресурс хисобланмаса Леонтьевнинг ишлаб чикариш функциясидан иборат булади. Y(t) = min ((aL(t); dK(t));
Моделда даромадларнинг усиш тезлиги инвестиция билан пропорционалдир. dy/dt = BI(t) = ВАУ;
Даромадларни кушимча усиши dy/ydt вакт билан доимийдир ва а в га тенг. У жамFариш нормасига ва капитал унумдорлигига пропорционал. Харрод - Домар моделида инвестиция (I) ва истеъмол (С) хам шундай даражада усади. Бунда истеъмол билан инвестиция уртасидаги карама каршиликлар шундан иборатки, яъни жамFариш нормаси (а) канчалик юкори булса, истеъмолнинг усиш нормаси хам шунчалик юкори ва унинг бошлангич даражаси шунчалик кам булади. Бу карама-каршиликни хал килиш учун истеъмол туFрисида доимий равишда кушимча маълумотларга эга булиш керак.
Агарда ишлаб чикаришнинг талаб килинаётган усиш даражаси ахоли сони ва бандликнинг усиш даражасидан юкори булса, мехнат камёб омил булиб хисобланмайди. Яъни, бунда мехнатни капитал билан алмаштириб булмаса ва шунингдек техник тараккиёт хам булмаса ушбу моделда мехнат лимитловчи омил булиб хисобланиши мумкин. Умумий усиш даражаси мехнатга килинган харажатларнинг усиш даражасига тенглашади, жон бошига истеъмол ва жамFариш даражалари эса усишдан тухтайди. Хозирги даврда иктисодий усишни таъминлашда техник тараккиёт, мехнат ва капиталнинг сифати, бир- бирини алмаштириши ва биргаликда фаолият курсатишлари асосий ресурс ва омил булиб хисобланади. Шунинг учун хам ушбу омилларни хисобга олмайдиган усиш назариясида, яъни, усишнинг асосий манбаи булиб, капитални физик жамFариш, усишни доимий равишда тартибга солиб турувчи омил булиб хисобланади. ЖамFариш нормаси эса аста-секинлик билан иккинчи планга тушиб колади.
Иктисодий усишни тарифлайдиган бошка бир модел булиб Р.Солоу модели хисобланади. Харрод -Домар моделига нисбатан Солоу модели макроиктисодий жараёнларнинг айрим томонларини туликрок очиб беради. Яъни, биринчидан бу моделда ишлаб чикариш функцияси тугри чизикдан иборат эмас ва унумдорликнинг камайиб бориши каби хусусиятларга эга. Иккинчидан, модел асосий капиталнинг чикиб кетишини хисобга олади. Учинчидан, Солоу модели мехнат ресурслари ва техник тараккиёт динамикаси ва уларнинг иктисодий усишга таъсирини хисобга олади. Туртинчидан, бу ерда купгина холларда истеъмол даражасини максималлаштириш вазифаси куйилади ва хал килинади.
Биз Солоу моделини тулик изохлаб бермокчи эмасмиз, балки унинг асосий йуналишилари, хусусиятлари ва хулосаларини келтириб утмокчимиз.
Солоу моделининг куриниши ва хусусиятлари:

  1. Ишлаб чикариш функцияси куйидаги куринишга эга:

y=F(K,L); бу ерда У - ишлаб чикариш ёки даромад; K - капитал; L - мехнат.
Масштаб кайтими доимий F (ZK,ZL) = ZF =(K,L). Омиллар унумдорлиги ижобий, аммо камаювчи булиб хисобланади: У’к > 0; У’1>0; У”кк<0; У”11<0. 2. Капиталнинг W чикиб кетиш микдори унинг микдорига K пропорционал: W = Р K. бу ерда Р чикиб кетиш нормаси.

  1. ЖамFариш нормаси доимий ва инвестиция I эса а У га тенг.

  2. Даромадлар У истеъмол ва инвестицияга буланида: У=С+1;

  3. Бандлар сони L эса n даражада доимий усади.

  4. Мехнатни тежайдиган техник тараккиёт g даражага эга, яъни бир ишчига g даража билан бирга усади.

Хискача хулосалар.

  1. Мамлакат иктисодий усиши икки хил усулдан фойдаланган холда аникланар экан. Биринчиси, мамлакатда етиштирилаётган махсулотларни утган даврга нисбатан солиштириш ва иккинчиси, мамлакатда етиштирилган махсулотларни утган даврга нисбатан ахоли жон бошига солиштириш оркали аникланар экан.

  2. Иктисодий усишни аниклаш ва асослаб бериш жараёнларида куйидагиларга эътибор берилар экан: Иктисодий усишни аниклаш, усиш омиллари, Иктисодий усиш омиллари ва бошкалар. Иктисодий усиш суръатлари базисли усиш суръатлари, занжирли усиш суръатлари, кушимча базисли ва занжирли усиш суръатлари ёрдамида аникланади.

  3. Кейнсианчилар иктисодий усишни биринчи навбатда талаб омилларига богаашади ва улар таъкидлашича давлат фискал ва пул-кредит сиёсати оркали уни бошкариб туриши мумкин. Иктисодий теория тарафдорлари таъкидлашича Иктисодий усиш авваламбор таклиф омилларига богаашади, яъни олдиндан уйланган солик тизими оркали раFбатлантирилиб борилади деб хисоблашади. Купгина Иктисодчилар фикрича Иктисодий усиш давлатнинг индустриал сиёсатини Ташкил килишда катнашишига олиб келади.

  4. Иктисодий усиш фойдаланилаётган ресурсларнинг сони ва сифатига хамда технологияга богаик экан. Агарда буларни яхлитлаштирилса улар экстенсив ва интенсив усишга булинади. Ишлаб чикариш ресурслар микдорини узгартирмаган холда усса интенсив омиллар хисобига амалга ошган хисобланади. Иктисодий усишга таъсир курсатадиган омилларга табиий ресурслар сони ва сифати, мехнат ресурслари сони ва сифати, капитал, технология ва бошкалар.

  5. Иктисодий усиш моделлари деганда иктисодий усишни аниклашда фойдаланиладиган моделлар тушинилади. Бу моделлар бир нечта Иктисодий формулалар ёрдамида изохланади. Худди шундай моделларга Р.Солоу, Харрод- Домар, Леонтьев ва бошкаларни киритишимиз мумкин.

Таянч иборалар.
Иктисодий усиш, ахолининг усиши, ФТТ, ЯММ, СММ утган даврга нисбатан солиштириш, Иктисодий усиш усуллари, инсон капитали инвестицияси, инновация, экстенсив ва интенсив Иктисодий усиш, Иктисодий усишни улчаш, усиш омиллари, Иктисодий усиш моделлари, истеъмол ва инвестиция, базисли ва занжирли усиш суръати, базисли ва занжирли кушимча усиш суръатлари, абсолют курсаткич, абсолют кушимча усиш, кушимча усиш даражаси, табиий, инсон, капитал ресурслар, технология, сифат назарияси, солик тизими, трансферт дастурлари, Лоренц эгри чизипи Р.Солоу ва Харрод- Домар модели, доимий жамFариш нормаси, капитал унумдорлиги доимийлиги, инвестицион узилиш ва бошкалар.
Назорат ва мулоказа саволлари.

  1. Иктисодий усиш тушунчаси ва уни улчаш усулларини изоклаб беринг.

  2. Иктисодий усиш суръатлари кандай аникланади ?

  3. Иктисодий усишга таъсир этувчи омилларни формулалар ёрдамида тушинтириб беринг.

  4. Иктисодий усиш кандай салбий окибатларга олиб келади ?

  5. Иктисодий усишда Лоренц эгри чизичининг кандай алокаси мавжуд ?

  6. Иктисодий усиш моделларининг умумлаштирилган каркасини кандай ёзиш мумкин.

  7. Р.Солоу ва Харрод-Домар моделларини тушунтириб беринг.

Адабиётлар руйхати.

  1. Каримов И.А Бунёдкорлик йулидан. 4 Том. Т.: “Узбекистан”, 1996.351 бет.

  2. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997

  3. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995

  4. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург. Судоистроение.: 1998

  5. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. Петербург. 1994

  6. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из-во “Дело”. 1996

  7. Йулдошев З., косимов М.С.“Макроиктисодиёт асослари”.-Т.: Укитувчи. 1994

  8. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.-М.:1998

  9. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”. М.:1996

13-Боб: Хдлцаро савдо назарияси.

    1. Халкаро савдо ривожланишининг ахамияти ва унинг асосий куринишлари.

    2. Ташки савдо контрактларини тузиш ва уларнинг турлари.

    1. Халкаро савдо ривожланишининг ахамияти ва унинг асосий
      куринишлари.


Жахон савдоси Ташки Иктисодий алокаларнинг асосий шаклидир. Унинг кенгайиши ва чукурлашуви натижасида капитални четга чикариш имкониятлари юзага келди ва унга боглик равишда халкаро молия-валюта кредит муносабатлари ривожланди.
Ташки савдонинг вужудга келиши икки мухим объектив сабаблар билан изохланади. Биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар уртасида текис таксимланмаганлигидир.
Халкаро савдо ривожланишининг зарурлигини аникловчи иккинчи мухим сабаб-бу турли мамлакатларда ишлаб чикарувчи кучларнинг бир хил ривожланмаганлигидир.
Бу икки объектив сабаб хар кандай миллий Иктисодиётнинг такрор ишлаб чикариши жараёнида халкаро савдонинг ахамиятини аниклайди. 90- йилларнинг бошларида халкаро савдо хажми АКШда ялпи миллий махсулотнинг 16-18 фоизини, Германияда 30-39 фоизини Ташкил этди. Шу даврда Узбекистан ялпи миллий махсулотида Ташки савдонинг улуши 10-12 фоиз атрофида булди.
Ташки савдо халкаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида куйидаги куринишларни уз ичига олади:

  • махсулотларни айирбошлаш: ёкилги-хом ашё махсулотлари, кишлок хужалиги махсулотлари, саноат махсулотлари;

  • хизматларни айирбошлаш: мухандислик-маслахат хизматлари,

транспорт хизматлари, туризм ва бошка хизматлар. Хозирги вактда хизматларнинг жахон экспортидаги хиссаси 30 фоиздан ошиб кетди;

  • янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш: лицензиялар ва “ноу- хоу” лар. Улар хиссасига халкаро савдо оборотининг 10 фоизига якини тугри келади.

Халкаро савдо махсулотлар, хизматлар ва фан-техника маълумотларини айирбошлашнинг барча куринишлари Ташки савдо операциялари ёрдамида амалга оширилади. Улар уз навбатида экспорт, импорт, реэкспорт ва реимпорт операцияларига булинади.
Экспорт операцияси-махсулотларни чет мамлакатларга чикариш.
Импорт операцияси-махсулотни хорижий шерикдан сотиб олиш ва уни мамлакатга олиб келиш.
Реэкспорт операцияси - аввал импорт килинган ва кайта ишлов берилмаган махсулотни чет элга олиб чикиб сотиш.
Реимпорт операцияси - аввал экспорт килинган ва у ерда кайта ишлов берилмаган махсулотни чет элда сотиб олиш ва мамлакатга олиб келиш.


    1. Download 195,38 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish