Кириш мавзунинг долзарблиги



Download 8,46 Mb.
bet1/7
Sana10.03.2022
Hajmi8,46 Mb.
#487793
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
HAYDAROV Z.DIPLOM ISHI


КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Юртимиз қадим ўтмиш тарихини тиклаш, ҳаққоний ёритиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Бу ҳақда юртбошимиз ҳам ўз асрларида тарих илмининг долзарб масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар1. Ота-боболаримиздан қолган меросни ўрганиш, уларнинг урф-одатлари, удумларини тиклаш – бу тарихни тиклаш демакдир. Фақат уни холислик билан асл холича ўрганиш, таҳлил қилиш ўрганилаётган давр ҳақида аниқ ва тўғри тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. Истиқлол берган буюк неъматлардан бири ҳам тарихимизни, миллий қадриятларимизни, ўзлигимизни чуқур ўрганиш учун улкан имкониятлар яратди. Халқимиз орасида тарихимизни билишга бўлган қизиқишнинг кескин ортиши туфайли, аждодларимизнинг қадим урф-одатлари, диний эътиқоди, маданий, маънавий меросини ўрганиш тарих илмининг долзарб масаласи сифатида эътироф этилмоқда.
Шимолий Бақтрия ҳудудларида антик даврига оид хилма хил ёдгорликлар, жумладан турли диний эътиқод ва ранг-баранг диний урф-одатлар акс этган ёдгорликлар ўрганилганки, улар ҳақида илмий адабиётларда жуда қисқа, зарурий ҳолатлардагина маълумотлар берилган. Аммо, бу антик даври аждодларимизнинг диний-маънавий ва мафкуравий ҳамда этномаданий ҳаёти билан боғлиқ жуда катта қатлам материаллар ҳозиргача яхлит бир илмий тизимга солиниб, таҳлил этилмаган.
Ўзбекистоннинг қадимги тарихидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий жараёнларни акс эттирувчи ёзма манбалар ва археология маълумотларини янги асосларда таҳлил этиб умумлаштириш ниҳоятда муҳимдир. Шимолий Бақтрия ҳудудларидан антик даврга оид кўп сонли археологик маълумотлар тўпланган. Шунингдек, XX асрдаги археоло­гик тадқиқотларнинг натижалари, юнон-бақтрия ва юечжи-кушонлар даври ёдгорликларининг ўрганилиши даражаси, топилган моддий манбалар таснифи айрим монография ва мақолаларда, илмий ишларда ўз аксини топган. Тўпланган маълумотларни тадқиқ этиш бугунги кунда муҳим ҳисобланади. Мил.авв. III - мил. IV асрларга оид Шимолий Бақтриянинг тарихий ва сиёсий жараёнларнинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳамда тараққиёт конуниятларини ўрганиш долзарб аҳамиятга эга бўлиб, ҳозирги кунга қадар тўпланган маълумотларни, чоп этилган турли илмий ишларни дастлаб ҳар томонлама ва чуқур таҳлил этиб, киёсий солиштириб ҳамда умумлаштириб концептуал-услубий ёндошуви асосида ёритишни талаб этади. Ушбу масалаларни таҳлил қилишн танланган мавзунинг долзарблигини бегилайди. Мавзунинг ўрганилиши даражаси. Шимолий Бақтрия ҳудудларида антик даврига оид ёдгорликларнин ўрганиш 1925 йилда қадимги ёдгорликлар ва санъатни сақлаш бўйича Ўрта Осиё қўмитаси (Средазкомстарис) И.И.Умняков бошчилигидаги биринчи илмий экспедицияни Кўҳна Термизни ўрганишга сафарбар этди2. 1926-28 йилларда Шарқ маданияти музейи экспеди­цияси ҳодимлари проф. Б.П.Денике бошчилигида Кўҳна Термиз ва унинг атрофларида археологик қазишма ишлари олиб бордилар3. 1950 йилларда археолог Л.И. Альбаум бошчилигидаги илмий экс­педиция Шимолий Бақтрияда қатор антик давр ёдгорликларида тадқиқот ишлари олиб борди. Уларнинг айримлари қисман, айримлари эса тўлиқ ўрганилиб, моддий маданият тарихи бўйича фанга янги маълумотлар берилди4.
1959 йилдан бошлаб Шимолий Бақтрияда яни Сурхон воҳасининг қадимги тарихини ўрганишга Ҳамза номидаги Ўзбекистон санъатшунослик институтининг экспедициясиясини алоҳида такидлаш лозим. 1959-63 йилларда Холчаён кўҳна шаҳрида татқиқод ишлари олиб борилди ва кушонлар даврига оид сарой қолдиқлари ва санъат обидалари ўрганилди5. Шунингдек, Далварзинтепа харобаларида ҳам дастлабки тидқиқотлар олиб борилди6. 1963-67 йилларда тадқиқотчилар Айритом, Хотинработ ҳамда Шўртепада ҳам тадқиқот ишлари олиб борилди7.
1968 йилда ушбу экспедиция қошида Э.В.Ртвеладзе бошчилигида Сурхон воҳасида археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларда тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича махсус гуруҳ ташкил этилди. Ушбу гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари туфайли турли даврларга оид 300 дан зиёд ёдгорликлар аниқланди ва уларнинг кўпларида тадқиқот ишлари олиб борилди8. 1972 йилда Бақтрия археологик комплекс экспедицияси ташкил этилиб, антик давр тадқиқотлари бўйича самарали ишлар олиб борилди. Айниқса кушонлар даври шаҳарларининг ривожланиши масалаларига жиддий эътибор берилди9. Шимолий Бақтрияда ўтган асрнинг 80-йилларида олиб борилган ишлар ҳам диққатга сазовордир. Хусусан, Кўҳна Термиз, Далварзин, Кампиртепа ва бошқа бир қатор ёдгорликларда тадқиқот ишлари давом эттирилди10. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Қатор янги ёдгорликлар очилиб, уларда тадқиқот ишлари давом эттирилди. Ушбу тадқиқот ишларига нафақат маҳаллий олимлар, балки чет эллик тадқиқотчилар ҳам жалб этилиб, улар билан биргаликда кўплаб қўшма экспедициялар (ўзбек-герман, ўзбек-француз, ўзбек-япон) ташкил этилди. Олиб борилган тадқиқотлар натижалари фанга жорий этилмоқда11. Шимолий Бақтриянинг антик давр ёдгорликларини ўрганишда М.Е.Массон, Г.А.Пугаченкова. В.М.Массон, Э.В.Ртвеладзе, Б.Я.Ставиский, Л.И.Альбаум, Б.А.Турғунов, Ш.Р.Пидаев, Т.Аннаев, К.Абдуллаев ва бошқа олмларнинг тадқиқотлари ҳам Шимолий Бақтриянинг антик давр ёдгорликларини ўрганишга муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар турли илмий муаммоларни ўрганишга бағишланган. Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари. Антик даври Шимолий Бақтриянинг меъморчилигини ўрганиш тадқиқот объекти ҳисобланади. Шимолий Бақтрия меъморчилиги, аҳолисининг дафн маросимлари ва диний эътиқоди борасида изланишлар олиб мавзунинг мақсади ҳисобланади.
Мана шу мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:
- Шимолий Бақтрия антик даври меъморчилигининг ёзма манбаларда ёритилишини ўрганиш;
- Шимолий Бақтрия антик даври меъморий ёдгорликлари тарихини таҳлил қилиш;
- антик даври меъморчилик ёдгорликларининг ҳудудлар бўйича жойлашган ўрнини аниқлаш ва ёдгорликларни бир-бири билан таққослаш
- антик давридаги аждодларимизнинг дафн маросимлари диний эътиқод ва этномаданий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни умумлаштириш.

Download 8,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish