3. ” Шарқ Дармон” МЧЖ корхонасининг умумий фаолияти таҳлили
Молиявий фаолиятнинг даромадлари 2018 йилда 3821, 2019 йилда 14238, 2020 йилда 50312 минг сўмга эришилган.
Улуш хўжалик фаолиятидан олинган фойда = Асосий фаолият фойдаси + Молиявий фаолиятнинг даромадлари - Молиявий фаолиятнинг харажатлари.
Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда 2018 йилда 48876 минг сўм, 2019 йилда 656847 минг сўм, 2020 йилда 4457348 минг сўмга эришилди. 1 йилдан сўнг 6 баравардан ортиқ натижага эришган.
1-жадвал
“ Шарқ Дармон” МЧЖ нинг активлар ва мажбуриятлар тўғрисида маълумот2
Кўрсаткичлар
|
2018
|
2019
|
2020
|
Узоқ муддатли активлар
|
263793
|
448056
|
2552426
|
Жорий активлар
|
442888
|
2780486
|
5551209
|
Жами активлар
|
706681
|
3228542
|
8103635
|
Ўз маблағлари манбаи
|
463493
|
1412401
|
5104714
|
Жорий мажбуриятлар
|
243188
|
1816141
|
1342874
|
Узоқ муддатли мажбуриятлар
|
|
|
1656047
|
Жами мажбуриятлар
|
706681
|
3228542
|
8103635
|
Даромад солиғини тўлагунга қадар фойда = Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда + Фавқулотда вазиятларда олинган фойда - Фавқулотда вазиятларда олинган зарар. Даромад солиғини тўлагунга қадар фойда 2007 йилда 656847 минг сўм, 2019 йилда 4457348 минг сўмга эришилди. 3 йил давомида фавқулотда вазиятларда олинган фойда, фавқулотда вазиятларда олинган зарар қилинмаган.
Бизнингча корхона янада маҳсулот таннархини тушуришга харакат қилса, корхона оладиган фойдаси шунчалик кўп бўлади. Бунинг учун корхонада ортиқча харажатларга йўл қўймаслик керак. Дераза, эшик ва ром маҳсулотлари тайёрлашда ламинат ярим тайёр маҳсулотнинг чиқиндисини максимал даражада камайтириш, электроенергияни тежаб ишлатиш, иш штатларидаги ортиқча ишларни қисқартириш харажатларини камайтиришга олиб келади.
” Шарқ Дармон” МЧЖнинг узоқ муддатли активлари, яъни 1 йилдан ортиқ вақт мобайнида фойдаланиладиган активларга айтилади ва бу активларга асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ муддатли инвестисусиялар, қимматли қоғозлар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебитормик қарзлари ва бошқалар киради. 2015 йилда корхона узоқ муддатли активлари 263793 минг сўм, 2018 йил 448256 минг сўм, 2019 йилда 2552426 минг сўмга этган. 2 йил мобайнида 9 баробардан зиёд, 1 йил мобайнида 5 баробардан ортиқ узоқ муддатли активларга кўпайган, бу яхши натижа.
Жорий активларга фойдаланиш муддати 1 йилгача бўлган вақт давомидаги активларга айтилиб, бундай активларга товар моддий захиралар, тайёр маҳсулот, товарлар, дебифрияр, харидор ва буюртмачилар қарзи, ходимларга берилган бўлаклар ва бошқалар киради. Корхонада 2018 йилда жорий активлар 442888 минг, 2019 йилда 2780486 минг сўм, 2020 йилда 5551209 минг сўмга этган.
Жами активлар 2018 йилда 706681 минг сўм, 2019 йилда 3228542 мингсўм, 2020 йилда 8103635 минг сўмга этган. Бу 2019 йилга нисбатан 2,5 марта кўпдир. 2018 йилга нисбатан 11 мартадан ортиқроқдир. Корхонанинг активлари қанча кўпайса, бу унинг яхшиланаётганлигидан далолат беради.
” Шарқ Дармон” МЧЖнинг ўз маблағлари манбаига корхонанинг устав капитали, резерв капитали, тақсимланмаган фойда, мақсадли тушунчалар киради. 2018 йилда корхонанинг ўз маблағлари манбаи 463493 минг сўмга, 2019 йилда 1412401 минг сўмга, 2020 йилда 5104714 минг сўмга этган. 2018 йилга нисбатан 11 баробар, 2019 йилга нисбатан 3,5 баробар кўп ўз маблағлари манбаига эришилган.
Жорий мажбуриятларга жорий кредиторлик қарзлари, мол этказиб берувчиларга қарз, олинган бўлаклар, бюджетга тўловлар бўйича қарз, мехнатга хақ тўлаш бўйича қарз, қисқа мудатли қарзлар ва бошқалар киради. ” Шарқ Дармон” МЧЖда 2018 йилда 243188 минг сўм, 2019 йилда 1816141 минг сўм, 2020 йилда 1342874 минг сўмга эришилган. 2018 йилга нисбатан 5,5 марта кўп жорий мажбуриятлар қилинган бўлса, 2019 йилга нисбатан 0,7 марта кўп натижага эришилган.
Узоқ муддатли мажбуриятларга узоқ муддатли кредиторлик қарзлари, узоқ муддатли қарзлар, солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар, узоқ муддатли банк кредитлари ва бошқалар киради ” Шарқ Дармон” МЧЖда 2020 йилда узоқ муддатли мажбурият 1656047 минг сўм бўлган.
Корхонанинг жами мажбуриятлар 2018 йилда 706681 минг сўм, 2019 йилда 3228542 минг сўм, 2020 йилда 8103635 минг сўмга этган. 2018 йилга нисбатан 11 марта, 2019 йилга нисбатан 2,5 марта кўп мажбурият қилинган.
Корхонанинг рентабеллик коеффитсиентлари соф маржа, капиталлиликнинг даромадлилиги, активлар даромадлилиги каби коеффитсиентлардан фойдаланилади. Соф маржа корхонанинг йил давомидаги фаолиятининг қай даражада муваффақиятли эканлигини кўрсатади. Корхонанинг йиллик соф фойдаси 2020 йилда 3681157 минг сўм бўлган. Маҳсулотларни сотишдан соф тушум 9658669 минг сўм бўлган.
Соф маржа = Соф фойда : Соф тушум. 2007 йилда соф маржа 2,4% бўлган бўлса, 2019 йилда 9%, 2020 йилда эса 38,1% га эришилган. ” Шарқ Дармон” МЧЖ ни 2020 йилда ҳар бир сўм сотилган товарларга 0,38 сўм фойда олинганлигини кўрсатади.
Капитал даромадлилиги коеффитсиенти пулнинг қандай ишлаётганлигини ўлчайди.
Бу аксиялар қийматини бахолашда инвестрлар фойдаланадиган ва анча кенг тарқалган кўрсаткичлардан бири хисобланади.
“Шарқ Дармон” МЧЖда 2018 йилда капитал даромадлилиги 0,071 бўлган, 2018 йилда 0,378, 2019 йилда корхона инвеститсия қилинган капиталнинг ҳар бир сўмига 0,721 сўм фойда ишлаб олди.
Активлар даромадлилиги бошқарилаётган активлар ҳажми ва соф фойда ўртасидаги муносабатни ўрнатади.
” Шарқ Дармон” МЧЖда 2018 йилда активлар даромалилиги коеффитсиенти 0,047 га, 2019 йилда 0,166 га, 2020 йилда эса 0,454 га эришилган. 2020 йилда корхона активларнинг ҳар бир сўмига 0,454 сўм фойда ишлаб олган. Бу олдинги йилларга нисбатан бир неча баробар юқори кўрсаткичдир.
Юқоридаги келтирилган маълумотлардан шуни айтиш мумкунки, ” Шарқ Дармон” МЧЖ ибугунги кунда хавас қилса арзийдиган мавқега ва молиявий барқарорликка эга, чунки корхонада яратилган шарт шароитлар, жаҳон стандартларига жавоб берадиган этук техника ва технология, малакали кадрлар, бошқарувнинг тўғри йўлга қўйилганлиги натижасида корхона бугунги кунга келиб, соф фойдасини 3.681.157.000 сўмга эриштирди. Бу кўрсаткич 2018 йилда 11776 минг сўмга тенг бўлган бўлса, 2019 йилда 79589 минг сўмга тенг эди. Бу кўрсаткичлардан шуни хулоса қилиш мумкунки ” Шарқ Дармон” МЧЖнинг маҳсулотларига
Do'stlaringiz bilan baham: |