Кириш мамлакатимизда фармацевтика саноатининг ривожланиши


-жадвал Европа Иттифоқи методологияси бўйича кичик ва ўрта корхоналар ўлчамини белгилаш мезонлари



Download 308 Kb.
bet5/6
Sana24.06.2022
Hajmi308 Kb.
#698208
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Шовохидов Хисобод

6-жадвал
Европа Иттифоқи методологияси бўйича кичик ва ўрта корхоналар ўлчамини белгилаш мезонлари

Аниқланадиган корхоналар

Ходимлар сони
(киши)

Йиллик
оборот

Баланс
қиймати

Кичик

50 тагача

4 млн.еврогача

2 млн.еврогача

Ўрта

50-250 тагача

16 млн.еврогача

8 млн.еврогача



Хорижий мамлакатларда 1 кишидан 20 кишигача ходими бўлган корхоналар ҳунармандчилик корхоналарига, 20 дан 100 тагача ходими бўлганлари кичик, 100 дан 500 гача ходими бўлганлари ўрта корхоналарга киритилади.
АҚШда кичик бизнес корхоналарини икки томонлама гуруҳлашдан фойдаланилади. Биринчи ҳолда бу тушунча ишчилар сони 500 кишигача бўлган корхоналарни қамраб олади. Иккинчи ҳолда эса корхоналар соҳалар бўйича йиллик тушумлар ҳажми бўйича бўлинадилар: транспорт соҳасида йиллик тушумлар ҳажми 3,5 млн доллардан 20 млн долларгача, қурилишда 9 млн доллардан 21 млн долларгача, улгуржи савдода 15 млн доллардан 35 млн долларгача, чакана савдода 3,5 млн доллардан 13,5 млн долларгача, хизматлар соҳасида 2,5 млн доллардан 14,5 млн долларгача бўлган корхоналар кичик фирмалар ҳисобланади.
-савдо, товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишини, шу билан бирга нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш, белгиланган тартибда талонлар ва чекларни бериш, нақд тушумни ўз вақтида ва тўла ҳажмда инкассатсия қилиш масалалари юзасидан текширувларни белгиланган тартибга мувофиқ амалга ошириш;
-солиқ текширувларини ўтказишда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;
-белгиланган тартибда қуйидагиларни олиш:
-банклардан ва бошқа кредит-молия ташкилотларидан солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоб ҳисобварақларида ёки бошқа ҳисобварақларида амалга оширилган оператсиялар ҳақидаги, шунингдек ушбу ҳисобварақларда мавжуд пул маблағлари тўғрисидаги маълумотларни;
-божхона органларидан ва бошқа ваколатли органлардан импорт-експорт оператсиялари амалга оширилганлиги ва солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа зарур маълумотларни;
-вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг хизмат вазифалари масалалари бўйича маълумотларни;
-белгиланган тартибда:
-қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва бошқа ишларни назорат ўлчовидан ўтказиш учун малакали мутахассисларни жалб этиш;
-иқтисодий жиноятлар билан курашишда илмий-техник воситаларидан ва усулларидан фойдаланиш;
-ўтказиладиган текширишларда бошқа назорат қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
-мансабдор шахсларни, фуқароларни аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича тушунтиришлар бериш учун солиқ хизмати органларига таклиф этиш;
-солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш ҳужжатлари йўқотиб қўйилган ёки йўқ қилинган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисида ўзида мавжуд бўлган ахборотлар, шунингдек бошқа ана шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан мустақил равишда белгилаш.


Ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда маслаҳатчилар фикрисиз иқтисодиёт ва бошқарувга оид жиддий қарорлар қабул қилинмайди.
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда хусусий консалтинг фирмалар сони жуда кам (қиёслаш учун Голландияда уларнинг сони 2000 дан ошиқдир).
Хусусий фирмалардан ташқари маслаҳатли хизматларни дав-лат, ўқув, ахборот, илмий-текшириш муассасалар тижорат асоси-да бажарадилар. Мамлакатимизда ҳозирги иқтисодий шароитни яхши биладиган, юқори салоҳиятга эга бўлган, юқори интеллектуал, бозор иқтисодиёти механизмини тушунадиган малакали маслаҳат-чилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Улар чет эл консал-тинг фирмаларининг вакиллари билан ҳамкорликда миллий иқтисодиётни ривожлантиришда катта иш олиб бормоқдалар. Ай-тиш лозимки, чет эл консалтинг фирмаларининг хизмати жуда қиммат. Масалан, чет эл консалтинг фирмаси ходимининг бир кунлик ўртача иш ҳақи 300 долларни ташкил қилади.
Консалтинг хизматлари турли хил бўлиши мумкин. Менежмент бўйича эвропа маслаҳатчилар маълумот-кўрсатикичида 84 турдаги консалтинг хизматлари кўрсатилган. Улар қуйидаги 8 та гуруҳга бўлинган: умумий бошқарув, маъмурий бошқарув, молия-вий бошқарув, ходимлар бошқаруви, маркетинг, иш­лаб чиқариш, ахборот технологияси, махсус хизматлар.
Маслаҳат лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш. Ми­жоз фирма билан алоқа ўрнатгандан кейин таклиф ишлаб чиқаришга киришилади. Таклиф ишлаб чиқиш лойиҳани муҳокама қилишдан бошланади. Бундан олдин мижоз-фирма ҳақида батафсил ахборот олиши лозим. Маслаҳатчи фирма нима билан шуғулланишини, нималарни ишлаб чиқаришини, ишчилар сонини, малакасини, бошқарув ходимлар миқдорини, иш ҳажмини, харажат ва даромад миқдорини, фирманинг молиявий аҳволини, шартнома-ларнинг бор-йўқлигини, ҳамкорларнинг ишончлилигини билиши керак. Ундан кейин шарт-шароит, унинг ўзгариш динамикаси ва муаммолари аниқланади. Сўнг бажарилиши керак бўлган ишларнинг режа-графиги тузилиб, тегишли юридик қоғозлар расмийлаштирилади. Ишнинг бажарилишига алоҳида эътибор бериш лозим. Маслаҳат-чининг обрўси ишнинг ўз вақтида ёки муддатдан олдин бажарилиши билан белгиланади.
Ишнинг қандай шаклда тугатилишини ҳам аниқлаб олиш зарур, яъни иш ёки хизмат муайян натижага эришишдан ибо­рат эканлигини белгилаш лозим. Буларнинг барчаси ишнинг режа-графигида акс этилиши керак. Буюртмани бажариш жараёнида буюртмачи фирма-нинг психологиясини ўрганиши керак. Ишнинг бажарилиш жараёнида мижознинг қизиқиши сусайиши мумкин, шу сабабли қизиқишни сусайтирмаслик учун чора-тадбирлар ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун қизиқишнинг энг юқори палласида бирор-бир кичик тадбирни амалга ошириш керак. Бу тадбир мижоз-фирма раҳбариятига қаратилган муайян таклифлар, маслаҳатчининг таклифини мажлисда муҳокама қилиш, баъзи таклифларни бажариш ҳақидаги қарорни тайёрлашдан иборат бўлиши мумкин. Охирида лойиҳа ёки баъзи таклифларни амалга ошириш ҳақида ёзма ҳисобот расмийлаштирилади. Олдиндан келишиб қўйилган маслаҳат турлари бундан мустасно эмас.
Консалтинг фирманинг мижозларни жалб этиш усуллари. Маслаҳат берувчи бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу фаолият билан шуғулланувчи фирмалар ўз товари, ўз хизмат намунасини кўрсатиш имконига эга эмас. Шунинг учун улар фаолиятида мижоз-ларни жалб этиш муаммоси туради.
Мижозларни жалб этиш усуллари турли хилдир. Бунга ўз имко-ниятларини ташвиқот қилиш, реклама қилиш, воситачилар ёрдамида мижозларни жалб қилиш, фирма ҳақида ижобий фикр билдирган олдинги мижозлар таклифларидан фойдаланиш киради.
Енг содда ва энг кенг қўлланиладиган усул – реклама қилишдир. Фирма ўз имконияти, хизмат кўрсатишнинг тахминий нархи, муваффақиятли бажарилган лойиҳалар ҳақида тур­ли хилдаги реклама маълумотларини ва реклама эълонларини тарқатади. Мижозларни жалб қилишда воситачилар ёрдамидан кенг фойдаланилади. Воси-тачилар сифатида ўз раҳбарининг ишончини қозонган фирма ходим-лари бўлиши мумкин. Ғарб мамлакатларида бундай воситачиларни топиш учун махсус услублар ишлаб чиқилган. Бу мақсадлар учун алоҳида маблағлар ажратилади.
Албатта, маслаҳатчи фирманинг обрўсини белгилаб берувчи омил – бу ўтмишда муваффақиятли олиб борилган фаолиятдир. Йирик, хатто ўртамиёна фирмаларнинг ижобий тавсияси – энг яхши рекламадир.
Умуман фирмага маслаҳатчилар керакми? Ўзбекистон иқтисодиётини тикланиш вақтида, баъзи корхоналарда тубдан ислоҳотлар олиб борилаётган даврда, ниҳоятда кўп муаммолар юзага келмоқда. Шу муаммоларни оқилона эчиш учун маслаҳатчилар салоҳияти ошиб бориши аниқ. Шу билан бирга моли­явий имконият чекланганлиги туфайли маслаҳатчиларни фир­манинг у ёки бу муаммоларини эчиш учун таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. Муаммоларни ҳал этиш корхонанинг стратегик ривожланиш муаммосини эчишдан бошлаш керак. Ана шундан кейин маркетинг, инноватсион им­коният ва бошқа муаммоларни ҳал қилишга ўтиш керак.
Ҳар қандай тармоқ ривожланиши негизида истеъмолчи  талабининг турланиши ва  юксалиши ётади (2). Ўзбекистонда ишлаб чиқариш (дераза,ешик ва ром) бозорини барқарор ривожланиши мунтазам ва самарали маркетинг тадқиқотларини амалга оширишни, сегментлашни,  позитсиялашнинг асосий йўналишларини белгилаб бериш кабиларни талаб этади.
Юқори сифатли дераза,ешик ва ромлар олдиндан танловни талаб этувчи товарлар турига кирганлиги сабабли, уларнинг истеъмолчилари танлов ва харид жараёнида  асосий эътиборни яроқлилик, сифат, хариддан кейинги кўрсатиладиган хизмат ва кафолат, дизайн, нарх каби кўрсаткичларни таққослашга қаратадилар. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юқори сифатли дераза, эшик ва ромларга бўлган бозордаги талаб ҳажмига нарх омилига нисбатан нарх билан боғлиқ бўлмаган омиллар таъсири салмоқлироқдир.
Юқори сифатли дераза, эшик ва ромларини ишлаб чиқарувчи корхоналар рақобат устунлигига эришишлари ҳамда ўз товарларини мақсадли бозорда ва истеъмолчилар онгида рақобатчилар товаридан аниқ фарқ қилувчи барқарор ўринни таъминлашлари учун позитсиялаш жараёнини такомиллаштиришлари зарурдир. Мазкур соҳа корхоналари маркетинг фаолиятини амалга оширишда салмоқли саъй-ҳаракатларини маркетинг комплексини шакллантиришга йўналтирмоқдалар. Бунинг натижасида, корхоналар маркетинг фаолиятини тизимли ҳамда самарали олиб боришда муҳим ўрин эгалловчи позитсиялаш жараёнида оқсоқланиш юзага келмоқда.
Юқори сифатли дераза, эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг позитсиялаш жараёнинг тўғри ташкил этмасликлари қуйидаги салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин:
– Агар ишлаб чиқарувчи товарнинг бозордаги позитсиясини белгилаб бермаса, ушбу ҳолатда истеъмолчи бу вазифани ўзи амалга ошириши мумкин ва корхона ўзи кутган позитсияга эга бўла олмаслиги, ҳаттоки, салбий имиджнинг шаклланишига олиб келиши мумкин;
– Товарга ўзига хос, рақобатчилар товаридан фарқ қилувчи хусусиятлари аниқ кўрсатилмаган ёки рақобатчилар позитсиясига яқин позитсияни белгиланиши – истеъмолчи товарни сотиб олишига туртки бўлишга эмас, балки тескари таъсир кўрсатишга хизмат қилиши мумкин;
– Товарнинг аниқ позитсияси берилмаслиги маркетинг комплексини шакллантиришга ва кетма-кетлигини таъминлашга халақит бериши, ҳаттоки, маркетинг комплексининг ҳар бир элементларини шакллантириш стратегияларини бир-бирига қарама-қарши келишига сабаб бўлиши мумкин.
– Позитсия аниқ танланган бўлса ҳам, аммо, чегараси тор белгиланса, бундай позитсиялаш корхонанинг мавжуд товарлари бозорини кенгайтиришга, янги товарларини эса бозорга киритишга тўсқинлик қилувчи куч сифатида таъсир этиши мумкин. Бунинг асосий сабаби, соҳа корхоналарида умумий марка стратегиясидан фойдаланилишидир.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, офис мебелларини ишлаб чиқарувчи корхоналар позитсиялаш жараёнини амалга оширишда асосий иккита йўналишга эътиборларини қаратишлари лозим:
– Позитсияланаётган товарнинг мослик ёки бошқача айтганда, турдош нуқтасини аниқлаш. Яъни, тадқиқотлар асосида истеъмолчиларни ўз онгида, корхона товарини қайси товар категорияси билан тенглаштиришини, тўғрироғи, қайси категорияга киритишини аниқлашни назарда тутилади. Бу эса ўз навбатида, товар категориясининг ўзига хос хусусиятини очиш асосида, унинг тўғридан-тўғри рақобатчиларини аниқлаш имкониятини беради.
– Позитсияланаётган товарнинг дифференсиатсия нуқтасини аниқлаш. Бунда товарнинг рақобатчилар товаридан аниқ фарқ қилувчи бир ёки бир нечта ўзига хос хусусиятларни аниқлаш асосида унинг рақобат устунлигини кўрсатиб беришдан иборатдир.
– Юқори сифатли дераза, эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни таъкидлаб ўтилган йўналишлари бўйича позитсиялашни амалга оширишдан олдин тармоқнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишлари лозим:
– Товар ишлаб чиқариш жараёнининг мураккаблиги ва технологиянинг таъсирининг юқорилиги. Замонавий юқори сифатли дераза,ешик ва ромларини ишлаб чиқариш мураккаб технологияларни талаб этади, пировардида, товар бозор нархининг кўтарилиб кетишига олиб келади.
– Юқори сифатли дераза, эшик ва ромларининг янги тури ва моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш даврининг узоқлиги. Йирик дераза, эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг янги моделини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш даврининг ўртача муддати 7-15 ойни ташкил этади.
– Товар сифатига қўйиладиган талабнинг юқорилиги. Юқори сифатли дераза,ешик ва ромлар олдиндан  танловни талаб этувчи товарлар турига кирганлиги сабабли, истеъмолчилар маҳсулотдан узоқ муддатли хизмат кўрсатишини кутадилар. Соҳа ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг сифатини юқори даражада ушлаб туриш учун, унинг функсионал хусусиятини сақлаб қолган ҳолда, юқори сифатли фурнитуралардан ишлаб чиқаришда фойдаланадилар. Шу сабабли, кўпгина корхоналар ўз маҳсулотларини позитсиялашда “сифат”, “мустаҳкам” сўзларини қўллайдилар.
Кафолат бериш асосида хизмат кўрсатиш.  Одатда кафолат бериш асосида хизмат кўрсатишга ва кафолатдан кейинги хизматга сарфланадиган харажатлар юқори бўлмайди, лекин, айрим ҳолларда маҳсулот таннархининг 20-25 фоизини ҳам ташкил этиши мумкин. Шунингдек, сотувдан кейин мебелни йиғиб бериш хизмати  маҳсулот таннархининг 10 фоизигача тенг ҳам бўлиши мумкин.
Товарни танлов ва харид жараёнига истеъмолчи нисбатан кўп вақт сарфлаши. Маркетинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, истеъмол товарлари бозорида истеъмолчи мебелни танлаш ва харид қилишга 4 ҳафтагача вақт сарфлаши мумкин. Юқори сифатли дераза, эшик ва ромлари истеъмолчиларининг 91 фоизи саноат бозорига тегишли бўлганлиги сабабли, улар 1 ҳафтагача вақт сарфлашлари мумкин.
Қўл меҳнатига асосланган дераза,ешик ва ромларининг маънавий эскириши. Қо`л меҳнатига асосланган дераза, эшик ва ромлари нафақат жисмоний, балки, маънавий ҳам эскиради. Шу сабабли кўпгина корхоналар  агрессив маркетинг олиб бориб, ишлаб чиқариш техналогиясини тез-тез янгилаб турадилар. Шу йўсинда, маҳсулотларига бўлган талабни ўстиришга эришмоқчи бўладилар.


Хулоса
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз амалиёт давримда тадбиркорлик соҳаси мураккаб, риск холати кучли эканлигига амин бўлдим.Чунки, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) йўли билан таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги асосида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятини олиб борар экан .
Тадбиркорликнинг шаклланиши ва ривожланиши учун иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилган бўлиши лозим.
Тадбиркорлик ижтимоий муносабатлар намоён бўлишининг шаклларидан бири сифатида фақат жамиятнинг салоҳиятини оширишга кўмаклашиб қолмай, балки ҳар қандай инсоннинг қобилияти ва маҳоратини намоён қилиш учун қулай замин яратади, миллий бойликларнинг кўпайтиришга ва жаҳон интегратсиялашуви жараёнида миллий руҳни сақлаб қолишга ёрдам беради.Таклифим шундан иборатки:
тадбиркорликни янгидан бошлаган ёшларга давлат томонидан имтиёзлар бериш;
солиқ ставкаларини камайтириш;
кредит олган тадбиркорларга турли хил (бонусли) имкониятлар бериш;
божхона тўловларини камайтириш кабилардир.



Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish