Кириш мамлакатимизда фармацевтика саноатининг ривожланиши



Download 308 Kb.
bet1/6
Sana24.06.2022
Hajmi308 Kb.
#698208
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Шовохидов Хисобод




МУНДАРИЖА


КИРИШ………………………………………………….....................

  1. Мамлакатимизда фармацевтика саноатининг ривожланиши…….......

  2. “Шарқ Дармон” МЧЖнинг ташкилий тузилиши ва вазифалари билан танишиб чиқиш…………………………………………………….….……........

  3. “Шарқ Дармон” МЧЖнинг умумий фаолияти билан танишиш.................................................................................................................

  4. “Шарқ Дармон” МЧЖ корхонасида иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши билан танишиш……………………..…….........................................

  5. “ Шарқ Дармон” МЧЖнинг иш жараёни таҳлили..............................

ХУЛОСА......................................................................................................
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.....................................................................
ИЛОВАЛАР................................................................................................
КИРИШ
Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришиш Ватанимиз тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун эса энг аввало иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантириш зарур бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 даги ПФ-2345-сонли фармонига илова “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича ҳаракатлар стратегияси”ни1 тадбиқ этишда халқ фаровон яшаши учун қулайликлар деб билиш зарурдир. Ҳозирги кунда республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Мамлакатда банд аҳолининг 78,3 фоизи кичик бизнесда фаолият юритмоқда, ваҳоланки 2000 йилда ушбу кўрсаткич 49,7 фоизни ташкил этган.
Авваллари мамлакат ички бозорининг 65-70 фоизи хорижий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари асосида шаклланиб келган бўлса, бугунги кунга келиб бозор умумий ҳажмининг деярли 90 фоизи юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига таъминланмоқда. Республика бўйича 1100 дан ортиқ дераза , эшик ва ромлар ишлаб чиқариб,унга хизмат ко`рсатиш сехлари фаолият юритмоқда. Фақатгина Тошкент шаҳрининг ўзида, бугунги кунда дераза , эшик ва ромлар ишлаб чиқариш ва йиғиш бўйича 800 дан ортиқ корхона фаолият олиб бораётган бўлиб, шундан 300 га яқини сўнгги йилларда ташкил топган.
Амалдаги қонунчиликка биноан, йиллик ўртача ходимлар сони қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида - 50 кишигача, саноатда фаолият турига қараб - 100 дан 270 кишигача; савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида - 25 дан 50 кишигача ишчиларга эга бўлган субъектлар кичик корхоналар таснифига киради.
Республикмизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қуйидаги шароитлар яратилган:Кичик бизнес субъектларининг рўйхатдан ўтиш вақти 30 дақиқани ташкил этади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун фақат бир дона, юридик шахс сифатида кичик корхонани рўйхатга олишда эса - икки дона ҳужжат талаб этилади. Деярли барча тармоқдаги кичик корхоналар кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг муҳим омили ҳисобланадиган ягона солиқ тўлови ставкаси, реализатсия қилинган товарлар ва хизматлар ҳажмининг 5% ни ташкил этади. Шу билан бир қаторда кичик бизнес субъектлари учун ягона ижтимоий тўловнинг амалдаги ставкаси 15% ни ташкил этади. Янги ташкил этилган чет эл инвеститсияси иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналарга беш йил давомида улар рўйхатдан ўтган кунидаги солиқ ва мажбурий тўловлар ставкасини қўллаш ҳуқуқи берилади. 2018-йилдан бошлаб 1 гектардан кўпроқ эр майдонига эга бўлган кичик корхоналар ягона эр солиғи тўлаши белгилаб қўйилди. Кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилмоқда: банклар томонидан имтиёзли ставкалар бўйича кредитлар бериш;
1.Мамлакатимизда фармацевтика саноатининг ривожланиши
Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябридаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги ташкил этилди..
Хусусий тадбиркорликнинг якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорликдан фарқи шундаки, бу эрда фаолият кўрсатувчилар ўз фаолиятини ёлланма ишчи кучи ёрдамида олиб борадилар. Улар юридик шахс сифатида иш кўрадилар ва ўз корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурдирлар.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:



  • фармацевтика тармоғини, жумладан уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

  • тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш;

  • фармацевтика тармоғини, шу жумладан фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш бундан мустасно) йўли билан давлат томонидан бошқариш;

  • фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

  • импорт қилинаётган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборот йиғишни таъминловчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий қилишда иштирок этиш;

  • инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлашни, фармацевтика таълимининг халқаро илмий ҳамжамият тизимига изчил интеграциялашувини таъминлаш ва республикада фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери Дирекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш. Қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари жавобгарлигининг энг юқори миқдори қўшимча масъулиятли жамиятнинг уставида назарда тутилади.

Иштирокчилардан бири банкрот бўлиб қолганида унинг қўшимча масъулиятли жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият (бундан буён матнда жамият деб юритилади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.
Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар тузишга ҳақлидир.
Кичик тадбиркорлик субъекти бўлмаган жамият тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва жамиятнинг жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлиши керак. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг ихтиёрига биноан бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин.
Жамият ягона иштирокчи сифатида битта шахсдан иборат бошқа жамиятга эга бўлиши мумкин эмас, бир аксиядордан иборат аксиядорлик жамияти жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Агар жамият иштирокчиларининг сони ушбу модданинг  белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида аксиядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.
Жамият иштирокчилари қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Жамият иштирокчиларининг қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.
Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Жамиятнинг муассислари жамиятни таъсис этиш билан боғлиқ ва уни давлат рўйхатидан ўтказишга қадар юзага келган мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар. Жамият муассисларнинг уни таъсис этиш билан боғлиқ мажбуриятлари юзасидан, уларнинг ҳаракатлари кейинчалик жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирдагина жавобгар бўлади.
Жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади.
Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак.
Жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шарт. Жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шарт. Нусхаларни берганлик учун жамият томонидан олинадиган ҳақ уларни тайёрлашга кетган харажатлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради. Ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этилиши, шунингдек жамиятнинг почта манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Таъсис шартномаси қоидалари билан жамият устави қоидалари мос келмаган ҳолларда жамият устави қоидалари учинчи шахслар ва жамият иштирокчилари учун устувор кучга эга бўлади.
Таъсис шартномасида жамиятнинг муассислари жамиятни тузиш мажбуриятини оладилар ва уни тузиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини белгилайдилар. Таъсис шартномасида қуйидагилар ҳам белгиланади:
жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) таркиби;
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ва жамият ҳар бир муассиси (иштирокчиси) улушининг миқдори;
жамият таъсис этилаётганда унинг устав фондига (устав капиталига) ҳиссаларни қўшиш тартиби, миқдори, усуллари ва муддатлари;
ҳиссаларни қўшиш бўйича мажбуриятларини бузганлик учун жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) жавобгарлиги;жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида фойда ва зарарларни тақсимлаш шартлари ва тартиби;жамият органларининг таркиби ва жамият иштирокчиларининг жамиятдан чиқиш тартиби.Жамият уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи;жамият фаолиятининг предмети;жамиятнинг почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;жамият органларининг таркиби ва ваколатлари тўғрисидаги, шу жумладан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар тўғрисидаги, жамият органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки квалификатсион кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар;
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
жамият ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
жамият иштирокчисининг жамиятдан чиқиш тартиби ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар;
жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) бошқа шахсга ўтиши тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
жамиятнинг ҳужжатларини сақлаш тартиби ҳамда жамият томонидан жамият иштирокчиларига ва бошқа шахсларга ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;
жамиятнинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги маълумотлар;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар.
Жамият устав фонди (устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматларидан таркиб топади.
Жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
Жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг миқдори фоизларда ёки каср кўринишида белгиланади. Жамият иштирокчиси улушининг миқдори унинг улуши номинал қиймати билан жамият устав фондининг (устав капиталининг) нисбатига тенг бўлиши керак.
Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади.
Жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиси улушининг энг юқори миқдори, шунингдек жамият иштирокчилари улушларининг нисбатини ўзгартириш имконияти чеклаб қўйилиши мумкин. Бундай чеклашлар жамиятнинг айрим иштирокчиларига нисбатан белгиланиши мумкин эмас. Кўрсатиб ўтилган қоидалар жамият таъсис этилаётганда унинг уставида назарда тутилиши, шунингдек жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамият барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарорига биноан жамиятнинг уставига киритилиши, ўзгартирилиши ва ундан чиқариб ташланиши мумкин.
Жамият фақат кредит ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз ҳиссасининг камида ўттиз фоизини киритиши шарт.
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида белгиланган ва жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши керак.
Жамиятнинг иштирокчиси томонидан ҳиссанинг тўлиқ киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.
Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин.
Жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.
Устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида жамиятга фойдаланиш учун берилган мол-мулкнинг муддат ўтгунга қадар ушбу мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, жамиятнинг мол-мулкни берган иштирокчиси жамиятнинг талабига биноан унга шундай мол-мулкдан шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақига тенг пул товони тўлаши шарт. Пул товони жамият томонидан уни бериш талабномаси тақдим этилганидан эътиборан агар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан товон тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, бир ой ичида бир йўла тўланиши керак. Бундай қарор жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва бу ҳуқуқ муддатидан илгари тугатилган жамият иштирокчисининг овозини ҳисобга олмаган ҳолда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушини (улушининг бир қисмини) сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг ёки жамият қолган иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилиши мумкин.
Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, агар уни нотариал шаклда амалга ошириш тўғрисидаги талаб жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлмаса, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) ўзганинг фойдасига воз кечиш бўйича битимнинг ушбу модда ёки жамиятнинг уставида белгиланган шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади.
Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечилгани ҳақида бундай воз кечишнинг далилларини тақдим этган ҳолда ёзма равишда жамият хабардор қилиниши лозим. Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларига эга бўлади ва мажбуриятларини амалга оширади.
Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир қисмидан) воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади.
Жамиятнинг иштирокчиси бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда, унинг кредиторлари билан ҳисоб-китоб тугалланганидан сўнг қолган унга қарашли улуш, агар қонун ҳужжатларида ёки тугатилаётган юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, тугатилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида тақсимланади.
Агар жамиятнинг уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар фойдасига воз кечиш, улушнинг (улуш бир қисмининг) меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига ўтиши ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг иштирокчилари ўртасида улушнинг (улуш бир қисмининг) тақсимланиши учун жамият иштирокчиларининг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган бўлса, агар жамият иштирокчиларига мурожаат этилган пайтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида ёки жамиятнинг уставида белгиланган бошқа муддат давомида жамиятнинг барча иштирокчиларидан бирортасидан розилик олинган бўлса ёки жамият иштирокчиларининг бирортасидан розилик беришга ёзма раддия олинган бўлмаса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.
Агар жамиятнинг уставида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчилари ёки учинчи шахслар фойдасига воз кечиш учун жамиятнинг розилигини олиш зарурлиги назарда тутилган бўлса, агар жамиятга мурожаат этилган пайтдан эътиборан ўттиз кун мобайнида ёки жамият уставида белгиланган бошқа муддат мобайнида жамиятнинг ёзма розилиги олинган бўлса, ёхуд жамиятдан розилик беришга ёзма раддия олинган бўлмаса, бундай розилик олинган деб ҳисобланади.
Ушбу Қонунда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда, жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуш (улушнинг бир қисми) очиқ ким ошди савдоси орқали сотилганда, мазкур улушнинг (улуш бир қисмининг) олувчиси жамиятнинг ёки унинг иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар жамиятнинг иштирокчисига айланади.
Жамиятнинг иштирокчиси жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўзига тегишли улушни (улушнинг бир қисмини) жамиятнинг бошқа иштирокчисига ёки, агар бу жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, жамиятнинг розилиги билан учинчи шахсга жамият барча иштирокчиларининг кўпчилик овози билан, агар бундай қарорни қабул қилиш учун жамиятнинг уставида бундан ҳам кўпроқ овозлар сони назарда тутилган бўлмаса, қабул қилинган жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан гаровга қўйишга ҳақлидир. Ўз улушини (улушининг бир қисмини) гаровга қўйиш ниятида бўлган жамият иштирокчисининг овозлари овоз бериш натижаларини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Жамиятнинг уставида жамият иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган бўлса, жамиятнинг бошқа иштирокчилари эса уни олишни рад этса, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) жамиятнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечиш рад этилган тақдирда, агар бундай розиликни олиш зарурлиги жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) олишга мажбур. Бунда жамият ўзининг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) жамиятнинг иштирокчиси шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамият иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Жамиятнинг уставида улушнинг ҳиссанинг тўланмаган қисмига ёки пул товони суммасига (қийматига) мутаносиб қисми жамиятга ўтиши назарда тутилиши мумкин.
Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.



Download 308 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish