- Ҳозирги вақтда техниканинг тез ривожла ниши, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг мураккаблашиши ва уни режалаштиришга қўйиладиган талабларни ортиши бозор иқтисодини ривожланишларини харак терловчи омиллардан ҳисобланади. Бундай шароитда иқтисодни бошқаришга илмий ёндошиш, математикани кенг қўллаш, айниқса, иқтисодиётда микдорий таҳлилнинг аниқ усулларидан фойдаланиш зарурий шартга айланди.
. - ХХ асрнинг 40 йилларида электрон ҳисоблаш машиналарининг кашф қилиниши, айниқса, ахборот технологияларининг кейинги тараққиёти, бир томондан математик усулларнинг имкониятини оширган бўлса, иккинчи томондан унинг тадбиқлари доираси кескин кенгайишга олиб келди
- Биз ўрганмоқчи бўлган борлиқ объектнинг ёки тасаввур қилинаётган нарсанинг энг муҳим хусусиятларини ифода қилувчи, унинг муҳим параметрларини ўзида мужассам қилган материал ёки идеал қурилма модел дейилади.
. - Ҳозир иқтисодиётда математика қўлланилмайдиган бирор йўналишига мисол келтириш қийин. У тобора тадбиқий изланишларда универсал қуролга айланиб бормоқда. Модел табиат ва жамиятдаги реал жараёнларни ихчам системага солиш ва ифодалаб беришдан иборат. Қўйилган масаланинг моделини тузиш, шу масалани ҳар томонлама ўрганиб, унинг аниқ ечимини топишга имкон яратадиган формасини яратишдир.
. - Иқтисодий- математик моделлар
- Иқтисодни бошқаришга илмий ёндошиш, математикани кенг қўллаш, айниқса, математик усуллардан фойдаланиш зарурий шартга айланди. Замонавий компьютер техникасидан кенг фойдаланган ҳолда, иқтисодиётда миқдорий усулларни иқтисодий изланишлар ва режалаштиришда қўллаш муҳим ўрин олмоқда.
- 2.Чизиқли программалаштириш масаласининг асосий тушунчалари. Математик моделлар
- Иқтисодий жараён ёки объектни тадқиқ этиш ва бошқариш мақсадида амалга оширилган математик ифодаси бўлиб, ечилаётган иқтисодий масаланинг математик ёзувини билдиради.
- Берилган иқтисодий масаланинг иқтисодий-математик моделини тузиш учун:
- Иқтисодий масалани ҳар томонлама чуқур ўрганиш зарур;
- Масаланинг номаълумларини ўзгарувчилар орқали белгилаб олиш керак;
- Масаланинг шартларини тенглама ва тенгсизликлар ёрдамида ифодаланади;
- Масаланинг мақсадини ифодаловчи мақсад функция деб аталувчи чизиқли ёки чизиқсиз функция тузилади;
- Юқоридагиларнинг барчаси биргаликда берилган иқтисодий масаланинг иқтисодий-математик моделини ташкил этади
- Иқтисодиётда миқдорий усуллар ёрдамида экстремал иқтисодий масалаларни ечишни тўурт босқичга бўлиш мумкин:
- 1) Масалани чуқур ўрганиб, унга тадбиқ қилиш мумкин бўладиган усулларни танлаш, масалада қўйилган шартларга асосланиб математик модел тузиш;
- 2) Агар масаланинг чегаравий шартлари максадга мувофик келса, тегишли математик усулни қўллаб масаланинг оптимал ечимини топиш;
- 3) Ечимни иқтисодий таҳлил қилиш ва уни амалиётга «имкони борича» татбиқ қилиш;
- 4) Амалиётда тақрибий усулларидан фойдаланиш ҳақида тушунчалар бериш.
- Экстремал масалаларни ечиш босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |