Расм. И.Т.Н. қурилмаси.
1-реакцион стакан. 2-аммиак барботёри. 3-нитрат кислота барботёри. 4-диффузор. 5-уюрма ҳосил қилгич. 6-ювгич. 7-қалпоқчали тарелкалар. 8-сеткали ажратгич.
8. Технологик жараёнларни автоматлаштириш
Аммоний нитратни ишлаб чиқаришда ҳозирда қўлланилаётган АС-67 ва АС-72М агрегатлари САРТП типидаги марказий пневмоавтоматик системаси билан жиҳозланган.
Функционал хусусиятларига кўра марказлаштирилган САРТП қуйидаги система билан характерланади:
- бирламчи ахборотни йиғувчи ва қайта ишловчи информацион системага технологик параметрлар (босим, ҳарорат, сарфлар, рН, сатҳ)ни иккинчи пневматик приборларда назорат ва регистрация қилиш;
- технологик режимни нормадан четга чиқиши ва авария қатламларини индикаторларда камайиши.
Буйруқ берувчи ва бошқарувчи систематик оператор пультидан ростловчи органлар узгичлар, электрозадвижкалар орқали дистанцион бошқариш ростлаш системасини автоматик режимга таржима қилиш.
Узгичлар ва электрозадвижкаларни хавфсиз ҳолатга автоматик ўтказиш ва авария ҳолатларида насосларни тўхтатиш.
Жараён хавфсизлигини таъминлаш учун энг муҳим парамаетрлар аммоний селитраси эритмаси муҳити ҳисобланади. Суюқланманинг кучли қайтарилиш натижасида уни иссиқлик ажратиб парчаланишига имкон яратади. Бундай ҳолатни олдини олиш учун донейтрализация, буғлатиш ва суюқланмани ҳайдаш босқичларида эритма ёки суюқланмадан аммиакни автоматик дозировкаси доимо таъминлаб турилади.
Технологик жараён марказий бошқарув пулти орқали бошқарилади. Ҳар-бир аппаратни қуйидаги кўрсаткичлар орқали бошқарилади.
Ғ – сарфи, Р – босим, Т – харорат, L - сатхи , A – сигнал бериш, R - ёзиб борувчи, S - блокировка пултлари орқали бошқарилади. Бундан ташқари қурилмаларни ўзида босим кўрсатиши учун маноментлар қўйилган хароратларини билиш учун термопаралар ўрнатилган.
Цехга келаётган аммиак сарфи FIRC-1005 регулятор ёрдамида бошқарилади. Қурилмани тўхтатиш ёки авария холатида эса сатхи L I A H- 1001 сигнал бурилмаси ёрдамида марказий бошқариш пултидан назорат қилинади.
Иситкич Е 102 да хам сатх тах бўлганда компрессор LСASHL-1534 блокировка автоматик равишда тўхтайди.
Нейтрализатордан олдин газлар босими min (5,5 МПа) ҳолида бўлса, бошқарув пултида сигнал берилади. 5,4 МПа босимда эса РIASH- 1155 (п 56) бланировка бўйича тўхтатилади.
Қурилмада босим харорат сатх махсус автоматик регулятор орқали бошқарилиб турилади.
Буғлатиш бўлимидаги босим температура, сатхлар ҳам махсус автоматик регуляторлар орқали бошқарилади. Буғлатиш бўлимидан олдин селитра эритмасига магний нитрат қўшимчаси қўшилади. Қўшилаётган магний нитрат қўшимчасини харорати 20-300С бўлиши керак, унинг иш сарфи регулятори Г R C-1751 ёрдамида бошқарилади.
Аммоний нитрат суюқланмаси донадорлаш минорасини напор бакига берилади. Эритмани харорати 135-1400С ва концентратция 99,8 % бўлади, напор бакидаги сатхни L R A H L- 1601 қурилма ёрдамида назорат қилинади, меёр, бузилганда автоматик сигнал беради.
Донадорлаш минорасидан эритма 50 метрдан пастга тушади. Уни махсус совитувчи қурилма ёрдамида совитилади, доналарни харорати 30-400С бўлади. Минорадаги эритма ва доналарни хароратини Т R-1601/1 Т R-1607/1 Т R-1602/2, Т R- 1602/3 ёрдамида автоматик назорат қилинади. Омборга тушаётгн лентадаги донадор карбамид сарфи ва харорати МВП да ТR-2501/1,2 орқали реметрация қилиб турилади. Унинг сифати эса автоматик намуна олган Х-2501/1,2 ёрдамида даврий равишда намуна олиб, назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |