Кириш Биринчи Президентимиз И. А. Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”



Download 269,5 Kb.
bet1/11
Sana17.07.2022
Hajmi269,5 Kb.
#815626
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
NIF (1)


МУНДАРИЖА бет

1.Кириш….........................................................................................................3


2. Хом - ашё маҳсулотларининг тавсифи.......................................................7
3. Тайёр маҳсулот тавсифи..............................................................................10
4. Жараённинг физик - кимёвий асослари......................................................14
5. Технологик схема баёни...............................................................................17
6. Технологик ҳисоб:
6.1. Моддий ва иссқлик хисоби.........................................................................20
7.Асосий жихознинг баёни................................................................................25
8. Технологик жараёнларни автоматлаштириш................................................27
9. Меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш..............................................29
10. Хулоса............................................................................................................32
11. Адабиётлар....................................................................................................33
Кириш
Биринчи Президентимиз И. А. Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” тўғрисидаги маърузаларида 2012 йил давлатимиз ривожи йўлидаги ишлар якуни ва 2013 йилда мўлжалланган иқтисодий дастурнинг муҳим устувор йўналишлари хақидаги маърузаларида Давлатимиз раҳбари жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг 74 фоизи айнан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашга қаратилгани, қатор янги объектларнинг қуриб битказилиши, натижада жахондаги энг юксак стандартлар асосида махсулотлар олиниши бизнинг бугунги кундаги ютуғимиз эканлигини таъкидлади. Давлатимиз томонидан шунчалик ишлар амалга оширилаётган даврда биз ҳам жамиятимиз тараққиётига ўзимизнинг хиссамизни қўшишимиз лозим, яъни яхши, малакали кадр бўлиб етишиб, қурилаётган замонавий корхоналарда ишлаш, замон талаби ила олға қадам босиб янада юқори чўққиларни забт этишдан иборат деб ўйлайман.
Ўрта Осиё минтақасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги асосий муаммо минерал ўғитлар етишмаслигидир.
Минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар: Ўзбекистонда олтита, Қозоғистонда учта, Туркманистонда иккита, Қирғизистонда ва Туркманистонда эса йўқ.
Ишлаб турган заводлар азотли ва фосфорли ўғитлар ишлаб чиқармоқда. Минтақада каоийли маъданлар захирасига бой бўлишига қарамай бирорта калийли ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар йўқ.
Ўзбекистонда азот, фосфор ва калийли ўғитларга бўлган 2005 йилдаги талаб қуйидагича: 100% ли азот 761,82 минг. Т. 100% ли Р2О5 – 518,27 минг.т. ва 100% ли К2О – 278,12 минг.т.
2004 йилда Ўзбекистонда 100% ли озуқа элементларига ҳисоблаганда 736,754 минг.т. азотли ва 137,414 минг.т. фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилди. 250 минг.т калийли ўғит (К2О бўйича) Россиядан сотиб олинган.
Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалик ишлаб чиқаришининг асосий маҳсулоти пахта ва дондир. Пахта хосилдорлиги 3 млн.т буғдой эса 5 млн.т. дан ортиқроқ.
Маълумки, ҳар бир тонна пахта ҳар йили ердан 45 кг азот, 15 кг Р2О5 ва 45 кг К2О хар бир тонна буғдой эса 35 кг азот, 10 кг Р2О5, 24 кг Р2О5 ўзлаштиради.
Фақат иккита қишлоқ хўжалик маҳсулоти (пахта ва дон) келтирилган хосилдорликда хар йили ердан 310 минг.т азот, 115 минг.т фосфор ва 255 минг. т калий ўзлаштиради. Бошқа маҳсулотлар хам ердан ўзи билан катта миқдордаги озуқа элементларини олиб чиқади.
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти кўрсатишича, ўғитсиз пахта хосилдорлиги 12 ц/га, Ҳар гектарга 225 кг азот, 150 кг фосфор, 100 кг калий ишлатганда ва тўғри агротехник қоидаларига амал қилинганда ҳосилдорлик 30-35 ц/га етиши тасдиқланган.
Ҳозир ўртача пахта ҳосилдорлиги 24 ц/га тенг.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланган аграр мамлакатдир. Мехнатга лойиқ ахолининг 40% қишлоқ хўжалиги билан банд. Пахта ва бошоқли дон етиштиридиган асосий экинлардир. Ўзбекистоннинг хозирги ривожланиш босқичида 25 миллиондан ортиқроқ аҳолини турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Экинлар хосилдорлигини ошириш ва уларнинг сифатини яхшилашда турли ўғитлардан фойдаланиш асосий омил хисобланади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда минерал ўғитлар асосий ўринда туради чунки етиштириладиган ҳосилдорликнинг деярли 50% и минерал ўғитдан фойдаланиш хисобига олинади. Шунинг учун минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мунтазам ўсиб боради. Масалан, дунё бўйича минерал ўғитларни қишлоқ хўжалигида ишлатиш 1994-1995 йилларда 121,8 млн. тоннани ташкил қилган 1997-1998 йилларда эса 134,1 млн. тоннага етди [1]. Хозирги кунда биргини хитой давлатида 40 млн. тонна минерал ўғит ишлаб ишлаб чиқарилмоқда. 1994 – 2000 йилларда ушбу мамлакатда 17 та азотли ва 11 та фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар қурилди. Фосфор хом ашё захираларига эга бўлган ва ўғит ишлаб чиқариш саноати ривожланган мамлакатларда қаторига Россия, Қозоғистон, Украина, Белорусия, Марказий Осиёда эса Ўзбекистон Республикаси киради.
Мендеелев даврий жадвалидаги 40 дан ортиқ кимёвий элементлар ўсимликларнинг нормал холатида ўсиши ва ривожланиши учун зарурдир. Жумладан, азот, фосфор, калий, кальций, олтингугурт ва магний ўсимликнинг асосий озиқ моддалари хисобланди. Тупроқ унумдорлигини оширишда ва ундан олинадиган қишлоқ хўжалик экинларининг хосилдорлигини кўтаришда қўлланиладиган барча минерал ўғитлар ичида фосфорлиси етакчи роль ўйнайди. Фосфорли ўғитларга бўлган талабни қоплаш фосфор хом ашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг қувватини ошириш асосида бажарилади. Ишлаб турган корхона ускуна ва қурилмаларидан фойдаланиб жуда қисқа муддатда махаллий хом ашё манбаларини қайта ишлаб ўғит олиш мухим аҳамиятга эга.
Кейинги йилларда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, айниқса фосфорли ва калийли ўғитлар билан таъминлаш кескин камайди. Масалан, 2001 йилда Республикада етиштириладиган турли хил қишлоқ хўжалик экилари учун илмий асосланган зарур меъёрдаги минерал ўғитларга бўлган талаб (100% озуқа модда хисобида) 997,5 минг тонна азотли, 691,7 минг тонна фосфорли ва 352,5 минг тонна калийли ўғитларга тўғри келди. Бугунги кунда азотли ўғитларга бўлган талаб эҳтиёж 58,8%, фосфорга эса 18% бажарилмоқда.
Ўсимликларнинг хаётий фаолиятида углерод, кислород ва водороддан кейин азот фосфор ва калий хам мухим ахамиятга эгадир. Бундай элементлар тўтган ўсимликларнинг озуқа махсулотлари кишлок хужалигида асосий минерал ўғитлар номи билан юритилади.
Фосфор, азот ва калий ўсимлик учун энг зарур озуқа моддалардир. Ўсимлик бу элементларни тупроқдан олади, тупроқда бу моддалар микдори йилдан-йилга камайиб, тупроқнинг унумдорлиги пасайиб боради, бу экиннинг хосилдорлигига салбий таъсир этади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш учун ерни етарли даражада ўғитланиши керак.
Хосилдорликни тупроқга фосфор, азот ва калий солиш хисобига, оширилиши.

Культура ва махсулот тури

1 т солинган ўғит хисобига (N, P2O5,K2O) хосилдорликни ўсиши, Т

N

P2O5

K2O

Пахта

10-14

5-6

2

Шакар лавлаги

120-160

50-55

40-50

Буғдой

12-15

7-8

3-4


  1. Download 269,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish