Нейтрализация бўлимининг иссиқлик баланси
2 - жадвал
Кириш
|
Сарф
|
Кўрсаткичлар
|
кЖ/соат
|
|
Кўрсаткичлар
|
кЖ/соат
|
|
Аммиак
Нитрат кислота
Нейтралланиш реакциясининг умумий иссиқлиги
|
2606676
11721172
65371968
|
3,49
15,75
80,76
|
Аммонийли селитра эритмаси
Шарбат буғи
Атроф - муҳитга йўқотилаётган иссиқлик
|
23993930
51036930
4668956
|
32,83
66,84
0,33
|
Жами
|
79699816
|
100
|
Жами
|
79699816
|
100
|
7. Асосий жихознинг баёни
Аммонийли селитра ҳосил бўлиш реакцияси асосан ИТН (нейтрализация жараёни иссиқлигидан фойдаланиш) қурилмасида амалга оширилади.
ИТН қурилмаси асосан пўлатдан тайёрланган бўлиб, кислота ва ишқорий муҳитларда ишлаганлиги учун ҳам қурилма таркибига: никел, хром, титан каби лигерланган элементлар ҳар хил миқдорий қисмларда қўшиб тайёрланган (03X18Н10Т).
ИТН қурилмаси вертикал цилиндрик кўринишда бўлиб, қурилманинг умумий баландлиги 11160 мм, иккита қисмдан иборат:
- пастки реакцион қисм, умумий диаметри d = 1600 мм ( 1,6 м)
- юқори сеперацион қисм, умумий диаметри d = 3600 мм ( 3,6 м)
Қуйида нитрат кислотасини ва аммиакни бир хил меъёрда тақсимлаб берувчи ИТН қурилмаси берилган.
Қурилманинг ички қисмида реакцион стакан (1) жойлаштирилган бўлиб, диаметри 1500 мм (d =1,5 м) ва баландлиги 6500 мм (Н = 6,5) ни ташкил этади. Реакцион стаканининг пастки қисмида титандан тайёрланган барботёрлар жойлаштирилган. Бу барботёрлар кислота учун алоҳида (3), газ ҳолидаги аммиак учун алоҳида қилиб жойлаштирилган. Реакцион стаканига газ ҳолидаги аммиак 6650 та тешиклар орқали 30 ÷ 50 м/с тезликда киради. Газ ҳолидаги аммиакни кириш тешикларини диаметри 3 мм ни ташкил қилади. Нитрат кислотаси эса 2150 та тешиклар орқали (тешиклар диаметри d = 1,5 мм) 2 ÷ 3 м/с тезлик билан киради.
Реакцион стаканининг юқориги қисми диффузор (4) билан тугайди. Диффузор реакцион стаканидан чиқаётган эритма (аммонийли селитра, 2 ÷ 4 г/л нитрат кислота, сув) тезлигини бир хилда таъминлаш билан бирга, буғ суюқлик аралашмасидаги гидро зарбаларни олдини олади.
Буғ суюқлик аралашмаси уюрма ҳосил қилгач (5) орқали чиқиб кетади.
Қурилмани юқориги қисми қалпоқчали тарелкадан ва диаметри 3600 мм (3,6 м) бўлган ювгичлардан иборат (ОСТ 26-01-309-71).
Қурилмада 180 та қалпоқча бўлиб, уларнинг диаметри 150 мм, эркин кесим юзаси эса 1,37 м2 ни ташкил қилади.
Қурилманинг 3600 мм диаметри максимал юкламаларда ҳам қурилма кесими бўйлаб буғ тезлигини 0,7 м/с дан ошмаслигини таъминлайди.
Қурилмадаги ювгич конструкцияси икки хил оқимни ҳосил қилишга имкон беради:
- юқоридаги иккита тарелкага конденсат шарбат буғи берилиб, шарбат буғ таркибидан аммонийли селитра ва эркин нитрат кислота томчилари тутиб қолина-ди ва қурилмадан чиқариб юборилади.
-пастки иккита тарелкага 20 ÷ 25% ли аммонийли селитра эритмаси берилади ва шарбат буғи таркибидан аммиакни ютиб қолади. Шу билан бирга оз миқдорда буғлатилади ва донейтрализатор қурилмасига берилади.
С еперацион қисмдан чиқаётган шарбат буғи диаметри 2200 мм ва эркин кесим юзаси 97% бўлган (8) сеткали ажраткичдан (силкитиб тозалагич) чиқариб юборилади. Қурилмадаги босим – 0,12 мПа ни, реакцион стакан қисмдаги ҳарорат эса 1800 С ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |