Кириш Биринчи Президентимиз И. А. Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”



Download 269,5 Kb.
bet9/11
Sana17.07.2022
Hajmi269,5 Kb.
#815626
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
NIF (1)

Расм. И.Т.Н. қурилмаси.
1-реакцион стакан. 2-аммиак барботёри. 3-нитрат кислота барботёри. 4-диффузор. 5-уюрма ҳосил қилгич. 6-ювгич. 7-қалпоқчали тарелкалар. 8-сеткали ажратгич.


8. Технологик жараёнларни автоматлаштириш
Аммоний нитратни ишлаб чиқаришда ҳозирда қўлланилаётган АС-67 ва АС-72М агрегатлари САРТП типидаги марказий пневмоавтоматик системаси билан жиҳозланган.
Функционал хусусиятларига кўра марказлаштирилган САРТП қуйидаги система билан характерланади:
- бирламчи ахборотни йиғувчи ва қайта ишловчи информацион системага технологик параметрлар (босим, ҳарорат, сарфлар, рН, сатҳ)ни иккинчи пневматик приборларда назорат ва регистрация қилиш;
- технологик режимни нормадан четга чиқиши ва авария қатламларини индикаторларда камайиши.
Буйруқ берувчи ва бошқарувчи систематик оператор пультидан ростловчи органлар узгичлар, электрозадвижкалар орқали дистанцион бошқариш ростлаш системасини автоматик режимга таржима қилиш.
Узгичлар ва электрозадвижкаларни хавфсиз ҳолатга автоматик ўтказиш ва авария ҳолатларида насосларни тўхтатиш.
Жараён хавфсизлигини таъминлаш учун энг муҳим парамаетрлар аммоний селитраси эритмаси муҳити ҳисобланади. Суюқланманинг кучли қайтарилиш натижасида уни иссиқлик ажратиб парчаланишига имкон яратади. Бундай ҳолатни олдини олиш учун донейтрализация, буғлатиш ва суюқланмани ҳайдаш босқичларида эритма ёки суюқланмадан аммиакни автоматик дозировкаси доимо таъминлаб турилади.
Технологик жараён марказий бошқарув пулти орқали бошқарилади. Ҳар-бир аппаратни қуйидаги кўрсаткичлар орқали бошқарилади.
Ғ – сарфи, Р – босим, Т – харорат, L - сатхи , A – сигнал бериш, R - ёзиб борувчи, S - блокировка пултлари орқали бошқарилади. Бундан ташқари қурилмаларни ўзида босим кўрсатиши учун маноментлар қўйилган хароратларини билиш учун термопаралар ўрнатилган.
Цехга келаётган аммиак сарфи FIRC-1005 регулятор ёрдамида бошқарилади. Қурилмани тўхтатиш ёки авария холатида эса сатхи L I A H- 1001 сигнал бурилмаси ёрдамида марказий бошқариш пултидан назорат қилинади.
Иситкич Е 102 да хам сатх тах бўлганда компрессор LСASHL-1534 блокировка автоматик равишда тўхтайди.
Нейтрализатордан олдин газлар босими min (5,5 МПа) ҳолида бўлса, бошқарув пултида сигнал берилади. 5,4 МПа босимда эса РIASH- 1155 (п 56) бланировка бўйича тўхтатилади.
Қурилмада босим харорат сатх махсус автоматик регулятор орқали бошқарилиб турилади.
Буғлатиш бўлимидаги босим температура, сатхлар ҳам махсус автоматик регуляторлар орқали бошқарилади. Буғлатиш бўлимидан олдин селитра эритмасига магний нитрат қўшимчаси қўшилади. Қўшилаётган магний нитрат қўшимчасини харорати 20-300С бўлиши керак, унинг иш сарфи регулятори Г R C-1751 ёрдамида бошқарилади.
Аммоний нитрат суюқланмаси донадорлаш минорасини напор бакига берилади. Эритмани харорати 135-1400С ва концентратция 99,8 % бўлади, напор бакидаги сатхни L R A H L- 1601 қурилма ёрдамида назорат қилинади, меёр, бузилганда автоматик сигнал беради.
Донадорлаш минорасидан эритма 50 метрдан пастга тушади. Уни махсус совитувчи қурилма ёрдамида совитилади, доналарни харорати 30-400С бўлади. Минорадаги эритма ва доналарни хароратини Т R-1601/1 Т R-1607/1 Т R-1602/2, Т R- 1602/3 ёрдамида автоматик назорат қилинади. Омборга тушаётгн лентадаги донадор карбамид сарфи ва харорати МВП да ТR-2501/1,2 орқали реметрация қилиб турилади. Унинг сифати эса автоматик намуна олган Х-2501/1,2 ёрдамида даврий равишда намуна олиб, назорат қилинади.

Download 269,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish