Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов


ОЛТИНГУГУРТ ВА СУЛФАТ КИСЛАТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ



Download 2,12 Mb.
bet38/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

ОЛТИНГУГУРТ ВА СУЛФАТ КИСЛАТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


6.1 Олтингугуртнинг хоссалари ва тарқалиши, ишлатилиши.


Хоссалари ва тарқалиши. Олтингугурт табиатда кенг тарқалган. У ер қобиғи массасининг 0,5%ни ташкил этади. Денгиз ва океан сувларида 1200-106 млн.т. олтингугурт, бирикмалар шаклида сувда эриган ҳолда бўлади. Олтингугурт сариқ рангли кристалл мўрт модда. Сувда деярли эримайди, аммо баъзи органик эритувчиларда эрийди. 444,60 С да қайнайди. Зичлиги =2,07г/см3. У кристалл ҳолда икки хил - α ва β аллотропик шакл ўзгаришга эга, олтигугурт табиатда эркин ҳолда (туғма олтингугурт) ҳам бирикмалар шаклида учрайди. Олтингугуртнинг йирик конлари АҚШ, Италия, Канада, Япония, Украина, Россияда жойлашган. Ўзбекистонда Фарғона ва Муборакда олтингугурт конлари мавжуд.
Ишлатилиши. Олтигугурт халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатилади. Дунёда ишлаб чиқариладиган олтингугуртнинг 50 %га яқини сульфат кислота олиш учун, 25 %га яқини кальций бисульфит олиш учун (олтингугурт ёқилади, олинган SO2 гази оҳак билан таъсир эттирилиб Ca(HSO3)2 га айлантирилади. Қайсиким, у ёғочдан сульфит усулида целлюлоза ишлаб чиқаришда ишлатилади), қолган қисми олтингугуртли бўёқлар, углерод (IV)- сульфид, гугурт ишлаб чиқаришда, каучукни вулканлашда, қишлоқ хўжалигида фунгицид сифатида, медицинада ва бошқаларда ишлатилади.
Олиниш усуллари. Олтингугурт эрамиздан илгари II асрлардан бошлаб вулканик жинс сифатида маълум бўлган. У бирикмалар сульфидлар, сульфатлар шаклида минераллар ҳолида учрайди. Табиий кўмир, нефть ва оқсил моддалари таркибида (айниқса соч, пар, жун креатинида кўп бўлади) учрайди.
Туғма олтингугурт таркибида унинг миқдори 30 %дан ошмайди. Шунинг учун у бойитилади. Руда майдаланади ва керосин билан флотацияланади. Олинган концентрант (80% S сақлайди) 6 атм.босимда сув буғи билан автоклавда ишлов берилиб, олтингугурт суюқлантириб (олтингугуртнинг суюқланиш ҳароратси 112,80С) ажратиб олинади. Шундай йўл билан 98,6-99,3%ли соф олтингугурт олинади. Олтингугурт тўғридан-тўғри ер остига 1700 С гача қизиган буғ юбориш орқали ҳам суюқлантириб олинади.
Олтингугурт мис рудаларига (мис рудаси асосан пирит – FeS2 дан ва камроқ халкопирит – CuFeS2 дан иборат). Кокс қўшиб қиздириш орқали олинади. Бунда, пирит қиздирилганда парчаланади: 2FeS2=2FeS+S2
FeS нинг оксидланишидан ҳосил бўлган SO2 гази эса кокс билан қайтарилиб олтингугурт ҳосил қилади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish