Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet59/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

8.3 Азотли ўғитлар ишлаб чиқариш

Азотли ўғитлар таркибидаги азот турли бирикмалар: эркин аммиак, NH4+, NO3- ионлари ва аминогуруҳ-NH2 шаклларида бўлиши мумкин. Қаттиқ азотли ўғитлар сифатида аммоний нитрат, аммоний сульфат ва аммоний фосфатлари, кальций нитрат, натрий нитратлар холида улар асосида олинадиган аралаш ва мураккаб ўғитлар ишлатилади. Суюқ азотли ўғитлар сифатида эса суюқ аммиак, аминлар, тузларнинг сувдаги эритмалари, карбамид, аммоний фосфатлари ишлатилади. Азотли ўғитлар сувда яхши эрувчи бўлиб, ўсимликлар осон ўзлаштиради. Айниқса NO3- ионидаги азот ўсимлик томонидан тез ва осон ўзлаштирилади.


Азотли ўғитлар олиш учун нитрат кислота, сульфат кислота, аммиак, углерод (IV) оксиди, кальций гидроксиди ҳамда кучсиз нитрат кислота заводининг чиқинди (атмосферага чиқариб юбориладиган) газлари хом ашё ҳисобланади.
8.4 Аммоний нитрат ишлаб чиқариш
Аммоний нитрат таркибида бекорчи жинс сақламаган қаттиқ ўғитдир. Унинг таркибида 35% азот бор. У гигроскопик бўлганлиги учун ёпишиб қолишини олдини олиш мақсадида унинг эритмасига (криссталланишдан илгари) турли моддалар қўшилади. Унга магний нитрат, ,кальций нитрат, аммоний сульфат, диаммоний фосфат, аппатит ёки фосфорит уни, қаттиқ эримайдиган моддалар (тупроқ, тальк, диатамит ва бошқалар) қўшилади. Қўшилган қўшимчаларнинг таъсир механизми ҳар хил. Масалан, магний нитрат кристаллогидрат ҳосил қилганлиги учун намликни ўзига бириктириб олади. (Mg(NO3))2 ·6H2O. Ёки доначаларининг сирти актив, гидрофоблигини оширувчи моддлар билан қопланади.Аммоний нитрат нитрат кислотани аммиак билан нейтраллаб олинади:
NH3+HNO3=NH4NO3+145кЖ
Суюқ нитрат кислотани (47-60% ли) нейтралланганда суюқ аммоний нитрат ҳосил бўлади, ундан қаттиқ NH4NO3 олиш учун уни буғлатиш зарур. Реакция экзотермик бўлганлиги учун уни иссиқлигидан фойдаланилади. Кислота концентрацияси қанчалик юқори бўлса нейтралланиш реакциясида шунчалик кўп иссиқлик чиқади.
Аммоний нитрат ишлаб чиқариш жараёни уч босқични: нитрат кислотани аммиак билан нейтраллаш, олинган эритмани буғлатиш сувсизлантириш ва аммоний нитратни грануллаш-донадор ҳолга келтириш босқичларини ўз ичига олади. Нейтралланиш реакцияси натижасида ажралиб чиққан иссиқликдан аммоний нитрат эритмасини буғлантириш учун унумли фойдаланилади.
Илгари 47-55% ли нитрат кислотаси ишлатилиб НИФ (нейтралланиш иссиқлигидан фойдаланиш) аппаратларида 62-83% ли NH4NO3 олинар эди. Бу эритма сўнгра вакумли-буғлантиргич аппаратларида уч босқичда ҳам шарбатли буғ (таркибида NH4NO3 сақловчи буғ шундай деб аталади) ҳам иссиқ сув билан буғлантириш орқали NH4NO3 нинг концентрацияси 98,7% гача оширилар эди. Олинган суюқланма ичи кислотага чидамли, ичиннинг диаметри 12м, баландлиги 30-35 м ли миноралардан ҳаво оқимида гаранулланар эди. Бундай аппаратларнинг махсулдорлиги 450-600 т/с га тенг эди. Ҳозир ҳам бундай типдаги эски қурилмаларда ишловчи цехлар айрим заводларда ишлаб турибди.
Ҳозирги пайтда янги типдаги, қудратли, 58-60 / ли HNO3 билан ишловчи, маҳсулдорлиги 1575 т/суткага тенг бўлган йирик заводлар қурилмоқда.
Ана шундай янги типдаги заводда НИФ ва курама буғлантиргич аппарати ўрнатилган, янги НИФ реакторининг тузилиши ----расмда берилган. Бу реактор иккита цилиндрсимон остки реакцион (диаметри 1,6м) ва устки сепаратор (диаметри 3,8м) қисмлардан тузилган. Аппаратнинг умумий узунлиги 210м. Остки реакцион цилиндрда нейтралланиш реакцияси боради. Реакция иссиқлигидан NH4NO3 таркибидаги бир қисми буғланиб, NH4NO3 эритмаси билан эмульсия ҳосил қилиб, юқорига кўтарилади. Суюқлик буғ эмульсияси реакцион цилиндрнинг тепа қисмидан завихрителдан (завихритель чир-чир айланиб қуюн ҳосил қилувчи аппарат бўлиб у буғни суюқликдан ажратади ) юқорига чиқариб ташланади. Суюқлик (NH4NO3 эритмаси) реакцион цилиндр билан реактор корпуси оралиғидаги бўшлиққа тушади. У ерда реакцион цилиндр девори орқали чиққан иссиқликда қайнаб буғланишда давом этади ва остки қисмидаги тешикдан реакцион цилиндрга киради. Шундай қилиб айланади (циркуляцияланади). Реакторнинг юқори қисми сепараторлик 6 вазифасини ўтайди. Қайсиким, унда рекцион цилиндрдан чиққан шарбатли буғ тўртта қалпоқчали токчаларда 7 ювилади. Остки иккита токчада буғ 20-25%ли озроқ нитрат кислота қўшилган NH4NO3 эритмаси билан аммиакдан ювилиб тозаланади. Юқоридаги иккита токчаларда буғ шарбатли буғ конденсати билан ювилиб HNO3 буғлари ва NH4NO3 эритмасининг томчилари ушлаб қолинади. Томчилардан тўлиқ тозалаш отбойникда 8 (қайтаргичда) амалга оширилади. Ювилиб бўлгач, NH4NO3 эритмаси нейтрализаторнинг ён томонидан чиқиб донейтрализаторга тўлиқ нейтраллаш аппаратига боради. (техналогик схемага қаранг).
Аммоний селитраси ишлаб чиқариш заводининг технологик схемаси 86-расмда берилган. Газсимон аммиак қиздирилганда 120-1600С гача қизиб, НИФ аппаратининг 3 остки қисмига киради. У ерга 58-60% ли нитрат кислота ҳам 80-900С гача қиздиргичда 2 қизиб келади. Унда атмосфера босимига яқин босим сақланади. Бириккан азотни шарбатли буғ билан(NH3, HNO3, NH4NO3, NO2 бирикмалари шаклида) йўқолишини олдини олиш учун реакция кучсиз кислота муҳитида олиб борилади. Чунки нитрат кислота ортиқча бўлганда аммоний нитрат эритмаси устидаги буғ таркибида HNO3 нинг буғ боси ми, эритмада аммиак кўп бўлганда эса аммиакнинг буғ босимидан кам бўлади. Нейтрализатор аппаратида (реактор) ҳосил бўлган NH4NO3 эритмаси 150-1700С ҳароратда 89-92% ли бўлиб донейтрализаторга (тўлиқ нейтраллаш аппарати) 4 юборилади. Унга HNO3 ни тўлиқ нейтраллаш учун газсимон аммиак юборилади. Нейтралланган таркибида ортиқча аммиак сақловчи эритмага ёпишиб қолишининг олдини олиш учун 30-40% ли Mg(NO3)2 эритмаси қўшилади. Сўнгра эритма қурама буғлантиргич аппаратига боради. Аппаратнинг остидан чиққан NH4NO3 суюқланмаси гидрозатворли (NH4NO3 портловчи модда) нейтрализаторга (портлашни олини олувчи нейтрализатор)6 ва ундан филтр орқали, қабул бакига ўтади. Бакка ботиб турувчи насос 7 орқали донадорлаш минорасининг 13 тепасида жойлашган босим ҳосил қилувчи чанга 10 кўтариб берилади. Босим ҳосил қилувчи чандан суюқланма пурковчи виброакустик донадорлагич ёрдамида донадорлаш минорасига 13 пуркалади. Миноранинг умумий баландлиги 63,5м бўлиб пўлатдан ясалган. Суюқланма томчисининг тушиш масофаси 50м. Миноранинг остидан суюқланмаган қарама-қарши оқимда совуқ ҳаво юборилади. Ҳавода қотиб шарчалар шаклида ҳосил бўлган доначалар ташувчи дентага тушади, ундан тушган NH4NO3 доначалари 90-1000С ҳароратда бўлиб, у қайновчи қаватли совутгичда 14 қўшимча яна совутилади ва махсус халтачаларга жойланиб омборга юборилади. Тайёр NH4NO3доначалари 99,8% –ли бўлади. Ҳаво миноранинг юқори қисмидан кодоинаси 9 орқали NH4NO3 чанглари ювилиб қолингач насос билан атмосферага чиқариб юборилади. Шу ювгич калоннаси орқали реактордан ва буғлантиргичдан чиққан шарбатли буғ ҳам атмосферага чиқариб юборилади.

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish