Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet61/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

8.5 Кабамид (мочевина) ишлаб чиқариш.

Карбамид ишлаб чиқаришни дуёда биринчи бўлиб 1868 йилда А.И.Базаров кашф этган,амоний карбонатига сўнгра парчаланиб карпбомидоа айланиши реакцясига асосланган


2NH3+CO2 ↔NH2CONH2+H2O
Карбомид карбонат кислотасининг диамидидир. (NH2)2CO у мочевина ҳам дейилади рангсиз, ҳидсиз кристал модда.132,70С да суюқланади. Сувда яхши эрийди ва аммиакат-(NH4)2CO*NH3 ҳосил қилади. Карбамид таркибида бекорчи жинс сақламаган концентрланадиганўғит бўлиб таркибида бошқа барча азот сақловчи ўғитлардан кўра кўп ,яъни 46,6% азот сақлайди. Ўсимлик карбамид азотини осон ўзлаштиради. У NH4NO3 га нисбатан таркибида кўплиги портламаслиги, кам гигроскоплиги, тупроқдан тез ювилиб кетмаслиги,қоп-қанорсиз ташиш мумкинлиги билан ҳам устун туради. Карбамид асосида олинган мочевина-формальдегидли полимер ўғитларнинг азоти жуда секинлик билан тупроққа ўтади, ювилиб кетмайди.
Карбамид,мол озуқасига ҳам протеинли қўшимча сифатида қўшиб берилади. Карбамид саноатда пластмассалар (аминопластлар) синтетик толалар, фармацевтик препаратлар олишда ҳам ишлатилади.
Карбамид синтези реакцияси гетероген, каттализаторсиз, кинетик худудда борувчи жараёндир. У аммиак билан карбонот ангидридни 150-2200С ҳароратда 70-100 МПа босимда ўзаро таъсир эттириб олинади. Карбамид синтези қуйидаги босқичлардан: NH3 ни CO2 билан кимёвий таъсири, синтез махсулотини дистиллаш, карбамид эритмасини қайта ишлаб тайёр маҳсулотга айлантиришдан иборатдир. Синтез икки босқичда боради. Биринчи босқичда аммоний карбамити ҳосил бўлади.

2NH3+CO2 NH2COONH4+125,6 кЖ


Иккинчи босқичда карбамит дегидратацияланиб суюқ фазада карбамидга айланади.
NH2COONH4 NH2 – CO - NH2 +H2O - 285,5 кЖ
Жараёни икки фаза ҳосил бўлиши билан боради: газсимон (NH3, CO2, H2O) ва суюқ (эриган ва суюқланган компонетлар –аммиак,амоний карбомат,карбамид ва сув). Карбамид суюқ фазада, яъни суюқланган карбаматдан ҳосил бўлади. Реакциянинг умумий тезлигини секин борувчи босқич, яъни иккинчи босқич – карбаматдан сув ажралиш босқичи белгилайди. Карбамид ҳосил бўлиш реакцияси босим ватемпервтура ортиши билан ҳамда NH3 миқдорини стехиометрик ҳисобдан ортиқча олиш билан тезлашади. Аммо ҳароратни 1800-2000 С дан ошириш мумкин эмас, чунки бундан юқори ҳароратда амоний карбамат аммиак ва (х)2 га парчаланади, ҳамда аппаратлар коррозиясини кучайтиради. Шунинг учун ҳам реакция юқори босимда одатда 18-20МПа босимда 1800-2000С ҳароратда олиб боради. Шундай шароитда карбамиднинг унуми 70% дан ошмайди.
Карбамид ишлаб чиқаришнинг технологик схемалари, реакцияга киришмай қолгач,чиқиб кетувчи газларни ажратиш у газларни яна регенерациялаб синтезда ишлатиш усуллари билан фарқ қилади._____– расмда карбамид ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси берилган.
Углеводород (IV)-оксиди компрессорда 20МПа гача босимда сиқилгач, аралаштиргичга I келади. У ерга насос билан 20МПа босимда суюқ аммиак ва айланма аммонийли ва карбонатли туз эритмалари (айланма эритма бу реакцияга киришмай қолган газларни сувдаги эритмасидир). Аралаштиргичда аралашган реагентлар синтез коллоннасига – реакторга 5 келади. У ерда химявий реакция натижасида карбамид синтезланади. Синтез колоннаси (расм 5,20) лигерланган пўлатдан ясалган цилиндирсимон, ичи бўш, ости думалоқ идиш бўлиб, ички томони хромникельмолибденли-XI7HI6M3T ёкититанли пўлат билан қопланган бўлади.Реагентлар аралашмаси реакторнинг остки штусери (штуцер – ташқи томони резбали калта қувурча)орқали синтез колоннасининг ичига киради ва колоннанинг юқорисига томон кўтарилаборади. Реагенларнинг яхши аралашиши учун колонна ичида чамбарали тўсиқлар ўрнатилган. Суюқланма ҳолда ҳосил бўлган карбамид(таркибида 30-31% карбамид, 21-22% амоний карбамат, 33-34% ортиқча аммиак, 16-17% сув сақлайди) реакторнинг тепа ясси қисмидаги штуцердан чиқади. Карбамид босими камайтирилиб 1,8-2 МПа га келтирилади, сщнгра реактификация калоннасининг 8 юқори қисмига юборилади. Уерда ортиыча аммиак газ ҳолда ажралади. Сўнгра биринчи пағонали дистилияция агрегати қиздиргичга 9 ўтиб 1700С гача қизийди. (Биринчи босқичли дистилияция агрегатларила ректификация колоннаси, қиздиргич ва сепараторлар киради). Бунда аммоний карбамат NH3 ва CO2 га парчаланиб ажралади. Учиб чиққан буғ – суюқлик аралашмаси, сепараторга 10 бориб, газ ва суюқлик ажралади. Газ қисми ректификация колоннасига унинг остки қисмидан юборилади. Суюқ қисмининг босими янада (0,3мПа гача) пасайтирилиб иккинчи пағонали дистилляцияга ( - расм кўрсатилмаган) юборилади. Суюқлик таркиби 55-51% карбамид, 4-5% аммоний карбомати,6-7% аммиак ва28-35% сувдан иборат бўлади. Иккинчи пағонали дистилляция ҳам, худди биринчи пағонадагидек, аввал суюқлик ректификация калоннасидан ўтиб аммиакнинг буғланиши ва карбаматнинг парчаланиши ҳисобига 1100С гача совийди, сўнгра қиздиргичда 140-1420С гача қиздирилиб – сепараторга юборилади. Унда тозалангач, қолган суюқлик таркибида 70-72% карбамид бўлади. Энди у суюқлик икки пағонали вакуумбуғлантиргичда 12 юборилади. У ерда 0,07-0,08 мПа босимда(яъни вакуумда, чунки карбамид полимерланиши мумкин) эритма буғлантирилиб таркибида 99,5-99,8% сақловчи суюқланма олинади. Сўнгра суюқланма йиғгичга 13, ундан насос 14 ёрдамида гранулалаш минорасига юборилади. Миноранинг остидан қарама-қарши оқимда кирган совуқ ҳаво таъсирида карбамид томчилари совиб қотади ва шарчалар шаклида гранулаланади. Реактификация минорасидан чиққан газ фаза NH3 (ҳажми бўйича 70% NH3 ушланади). CO2 ва H2O дан иборат бўлиб, суюқ аммиак ва сув билан суғорилиб турувчи ювиш минорасига 7 юборилади. Минорада аммонийли ва карбонатли тузларнинг концентрланган эритмаси ҳосил бўлади. Сўнгра бу эритма аралаштиргич морқали синтез минорасига қайтарилади. Газ фазада эса CO2 дан тозаланган соф аммиак қолади, у кондесаторга 4 сиқилиб,суюқлантирилгач яна циклга қайтарилади. Карбамид синтези минорасининг диаметри 2-2,5м баландлиги 30-35м (ҳажми160м3) бўлганда,унинг маҳсулдорлиги 1250т/сут (450минг т/йил) га тенг бўлади. 1970 йилларгача қурилган заводларда синтез минорасининг маҳсулдорлиги 200-250т/сут. Га тенг бўлган).

Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish