7.9 Концентрланган нитрат кислотасининг тўғри синтези.
Концентрланган нитрат кислотаси олишнинг суюқ кислота олишдан асосий фарқи нитроза газларидан суюқ N2O4 ни ажратиб олишдир. Атмосфера босимида олинган нитроза газлари, фойдаланиш қозонидан ўтгач таркибидаги сувни йўқотиш учун тез суратда совутилади.Бунинг учун (69-расм) нитроза газлари сувли тез совутгич (1) орқали ўтади. Ундан сувнинг кўп қисми 3 %ли нитрат кислотага айланиб тушади, қолган қисми эса совутгичда (2) конденсатланади, сўнгра вентилятор (3) (газ ёки ҳаво ҳайдовчи,шамоллатиб турувчи асбоб) билан ичида керамик ҳалқалардан насадкаси бўлган оксидлаш оксидлаш минорасига (4) олиб берилади. Унда NO оксидланиб NO2 га айланади (оксидловчи минорада NO нинг NO2 га оксидланиши нитроза газлари таркибидаги кислород ҳисобига боради. Реакция паст ҳароратда бориши юқорида айтилган), ажралиб чиққан иссиқлик минорани суғориб ва айланиб турувчи 50 %ли нитрат кислотаси билан олиниб турилади. 50 %ли нитрат кислота азот оксидлари билан ўзаро таьсирга учрамайди-бирикмайди. Оксидланмай қолган NO доокислительда (5) 98 %ли нитрат кислотаси билан оксидланади.
NO+2HNO3↔ 3NO2 +H2O-136,2кЖ
Ҳосил бўлган NO2 (оксидланиш минорасида ва доокислительда ҳосил бўлган NO2 биргаликда) шўроба совутгичларда (6)-100С гача совутилиб кўп қисми суюқ ҳолга ўтказилади. Қолган озроқ қисми юттириш минорасида -100C гача совутилган 88 %ли нитрат кислотасида эритиб олинади (98 %ли нитрат кислота NO2 ни ўзига яхши эритади ва нитроолеумга айланади. Сўнгра у 75-800С гача қиздирилса яна NO2 ни ажратиб чиқаради ) юттириш минорасидан (8) оқиб тушган нитроолеум, автоклавда ҳосил бўлган нитроолеум биргаликда оқартирувчи колоннага юборилади, бинобарину ташқи томонда буғ билан қиздирилиб турилади. Унда буғланиб чиққан азот (IV) ва қўш оксидлари совутгичга (10) бориб яна азот қўш оксидига айланади. Оқарган 98 % ли нитрат кислота эса тайёр махсулот ҳисобланади. Унинг бир қисми 5 ва 8 минораларни суғориш учун юборилади, қолган қисми омборга олинади. Азот қўш оксиди аралаштиргичга (11) боради ва унга 2,4,5 аппаратларидан оқиб тушувчи 55-60 % ли нитрат кислота билан аралашиб автоклавга (12) келади.(Автоклав бу моддаларни юқори босимда қиздириш учун ишлатиладиган герметик қопқоқли аппаратдир). Бу мақсадда ишлатиладиган автоклав қалин деворли пўлатдан ясалган цилиндирсимон аппарат бўлиб, баландлиги 8,5 м., ичиннинг диаметри 1м, ичига коррозиядан мудофаа қилиш учун алюминий қопланган ҳамда тўр тарелкалар ўрнатилган ва тўр тарелкаларнинг майда тешикчаларидан секин оқиб ўтиб пастга тушади.Автоклавнинг тубига тоза кислород ҳам юборилгач, натижада қарама – қарши оқимда юқорига кўтарилувчи кислород иштирокида азот қўш оксидидан нитрат кислота ҳосил бўлади. 1тHNO3 ишлаб чиқариш учун 0,29 т аммиак, 150м3 кислород, 0,05г. платина,270 квт/с электр энергияси, 0,6т. буғ, 200м3 сув сарфланади.Чирчиқ, Олмалиқ, Фарғона ва Навоийдаги нитрат кислота ишлаб чиқариш заводлари республикамиз эҳтиёжини қондириб келмоқда.
VIII-БОБ.
МАЪДАНЛИ ТУЗЛАР ВА УГИТЛАР ИШЛАБ ЧИКАРИШ.
Do'stlaringiz bilan baham: |