IХ-БОБ. Юкори хароратда борадиган кимёвий технологик жараёнлар.
9.1 Силикатлар технологияси. Силикатли материалларнинг синфланиши ва ишлатилаши.
Силикатлар, яримсиликатлар, алюмосиликатларнинг аралашмаси ёки суюқланмаларидан ташкил топган материалларга силикатлар деб, уларнинг ишлаб чиқарувчи саноат тармоғида силикатлар саноати деб аталади. Силикатли материаллар кимёвий таркиби, олиниш шароити хоссалари ва ишлатилиш соҳаларига қараб уч гуруҳга: керамика, боғловчи материаллар ва шишага бўлинади.
Керамика грекча “керамикос” сўзидан олинган бўлиб, гилтупроқ деган маънони англатади. Керамик материаллар ва буюмлар асосан турли хилдаги гилтупроқлардан ҳамда баъзи бир оксидлардан (SiO2, MgO, Al2O3, Fe2O3, FeO, CaO ва бошқалар) тайёрланади. Керамик материаллар ва буюмларни тайёрлашдаги умумийлик, пишириш жараёнида хом ашё юмшаб, заррачаларнинг бир-бирига ёпишиб яхлитланишидир. Бунда хом-ашё таркибидаги осон суюқланувчи аралашмаларнинг майда заррачалари билан совуш пайтида мустаҳкам бирикиб қаттиқ керамикага яъни сопол парчасига айланади. Пишириш яхлитланиш даражасига қараб икки хил, ғовак ва зич пишган керамика ҳосил бўлади.
Биринчи гуруҳ: ғишт, фянс, кафел (кошин), черепица (томга ёпиладиган сопол), терракота (жигарранг сопол), кулол ва ўтга чидамли буюмлар (шомот, динас ва бошқалар) киради.
Иккинчи гуруҳга: чинни, кимё саноати учун кислоталарга чидамли буюмлар, йулка ва қоплама плиталар ва бошқалар киради.
Керамик буюмлар сиртининг ҳолатига қараб сирланган (глазурланган) ва сирланмаган буюмларга бўлинади. Сирланган буюмларнинг сирти шишасимон ялтироқ сир билан қопланган бўлади.
Силикатлар аралашмасини тўлиқ суюқлангунча қиздириб, сўнгра суюқ массани совутилса турли навдаги шишалар ҳосил бўлади.
Кукунсимон силикатлар ва алюмосиликатларни ва бошқа минерал моддаларни қуйдирилса боғловчи хоссага эга бўлган бирикмаларга айланади. Ҳозирги замонда силикатли материаллар ишлатилмайдиган соҳани кўрсатиш қийин. Силикатли материаллар айниқса қурилишда, масалан, қурилиш ғиштлари, черепицалар, қоплама материаллар, ўтга чидамли ва кимёвий буюмлар, электр иссиқлик ва шовқинни изаляцияловчи (ўтказмайдиган) материаллар қурилиш ва безак ишлари тайёрлашда керамик қувурлар олишда, электротехника ва радиотехника саноатида турли хилдаги чинни изоляторлар, иситиш асбоблари учун ҳар хил керамик қисмлар, санитария-гигиена (озодалик) техникаси нарсалари ва хоказолар. Керамика материаларига қизиқиш шунчалик ошдики, XXI асрни баъзан керамика асри деб ҳам аталмоқда. Ҳозирнинг ўзида ноёб механик, магнит, электрик ва оптик хоссаларга эга бўлган, халқ хўжалигининг турли-туман соҳаларида ишлатиладиган керамик материаллар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |