Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов


Мисли, рухли, марганецли, молибденли, кобальтли ўғитлар



Download 2,12 Mb.
bet66/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

Мисли, рухли, марганецли, молибденли, кобальтли ўғитлар. Мисли ўғитларга одамларнинг суткалик талаби 2мг атрофида бўлади. Мисли ўғит сифатида собиқ СССРда сульфат кислота ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган колчедан куюндиси ва мис ишлаб чиқаришда ҳосил бўлувчи куюндилар қўлланилади. Улар таркибида 0,3-0,6% мис ва бошқа микроэлементлар Zn, Co, Mo сақлайди. Концентрланган мисли ўғит сифатида мис кўпароси, CuSO4·5H2O (таркибида 23,4-24% гача Cu сақлайди) қўлланилади. У ҳам соф ҳолда, ҳам бошқа ўғитларга қўшиб ишлатилади. Масалан, мискалийли ўғит (90% KCl 1%-Сu дан иборат). Б маркали аммофос (0,3-0,5%Cu сақлайди) ишлаб чиқарилади.
Рухли ўғит сифатида ZnSO4·5H2O (21,8-22,5% Zn сақлайди) ҳамда руҳли белила ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиндисидан олинадиган ПМУ-7 маркали (полимерное медное удобрения бош ҳарфларидан олинган, таркибида 25% гача Zn сақлайди) ўғитлар ишлатилади. ПМУ-7 таркибида Mn ва бошқа микроэлементлар ҳам учрайди. Рухли ўғитларни 1,4% гача атмосферага, 1,5-1,7% гача карбамидга қўшиб ишлатилганда яхши фойда беради. Марганецли ўғит сифатида собиқ СССРда марганецли рудаларни ҳўл усулда бойитилганда ҳосил бўладиган чиқинди ҳам ишлатилади. У таркибида 14%гача MnO2 ушлайди, аммо у сувда жуда қийин эрийди. Сувда яхши эрувчи марганецли ўғит бу MnSO4·5H2O дир. У карбонатли марганец рудаларини сульфат кислота билан ишлов бериб олинади. Оддий суперфосфатга донадорлашдан олдин MnSO4·5H2O қўшиб марганецланган оддий суперфосфат олинади у таркибида 19% гача P2O5 ва 1,5% гача Mn ушлайди. Асосий молибденли ўғитларга аммоний парамолибдат 3(NH4)2O ·7MoO3· 4H2O ёки аммоний молибдат 5(NH4)2O·12MoO3·7H2O ҳамда натрий-аммоний молибдатлар киради. Ферроқотишмалар ишлаб чиқаришнинг чиқиндиларидан ҳамда электр лампочкалар ишлаб чиқариш чиқиндиларидан олинади. Уларнинг суперфосфатга қўшиб молибденли суперфосфатлар ишлаб чиқарилади (таркибида 0,13-0,03% гача Мо сақлайди). Қўш суперфосфатга (0,8% гача Мо сақлайди) ҳамда нитроаммофоскка ҳам (0,2% Мо сақлайди) қўшилади. Кобальтли ўғитлар асосан сульфатли ва хлорли Со тузлари шаклида фойдаланилади. Қўш суперфосфатга ва нитроаммофоскка 0,1% гача қўшилади, фосфат унига 0,001-0,02% гача қўшилади.
Комплекс микроўғитлар ҳам ишлаб чиқарилади. Шундайлардан мис, рух, кобальт, марганец сульфатлари, аммоний молибдат ва калий йодидларини борат кислота билан қўшиб тайёрланади. Улар таркибида 5,5% В, 2,8% Cu, 5,5% Zn, 0,1% дан Мо, Со ва J, 11% Мп сақлайди. Улар массаси 0,18 ва 0,36г ли таблеткалар шаклида ҳамда кукунлар шаклида чиқарилади. Собиқ СССРда 10 хил маркада микроўғитлар ишлаб чиқарилган.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish