10.4 Синтетик хлорид кислота ишлаб чиқариш.
Водород хлориди - ўткир ҳидли рангсиз газ, - 85°С да кайнайди сувда яхши эрийди (1 хажм сувда 20°Сда 400-450 ҳамда водород хлорид гази эрийди).
Хлорид кислота - рангсиз ёки сарғишроқ рангли тиник суюклик,
одатда концентрланган хлорид кислота 37%ли бўлиб зичлиги 1,19 г/см3. Хлорид кислота кучли бир негизли кислотадир. У турли хлоридларни олишда, металларни Пайвандлашда, буғ козонларини чўкиндилардан тозадашдан пилатина, олтин ва кумушларнинг гидрометаллургиясида нефть саноатида – нефтни қозиб олишда қоғозни гидролизлишда, терини ошлашда - уни чармда айлантиришда газламаларни буяшда, буёклар ишлаб чиқаришда, сирка кислота, пластмассалар ишлаб чиқаришда ва бошқаларда ишлатилади.
Хлорид кислота XV аcрнинг охирида алхимик Василий Валентин ва XVI Андерий Либавий ҳаёт малҳамини (элексир) қиздириб, ош тузи, аччиқтош ва мис кўпорасини аралаштириб қиздириш орқали тоза булмаган хлорид кислота олган ва уни "нордон спирт" деб атаган.
1658 йилда немис олими Глаубер хлорид кслота олишнинг янги усулини топди, у ош тузини концантрланган сульфат кислота билан бирга киздириб ажралиб чиққан газни сувга ютгирди. Бу усул хозир ҳам лаборатория ва саноатда хлорид кислота олишда қулланилади. "Хлорид кислота олиш учун водород хлорид газини олии керак; Водород хлорид турли йуллар билан олинади. 1. Сульфат усули, Бу усулда 92-93 % ли сульфат кислота 500-550 йС ҳароратда ош тузига таъсир эттирилади. Бунда 28-31 % ли техник хлорид кислота олинади. Бу усул ҳозирги пайтда қўлланилмайди. 2. Водород хлоридини синтез усули 1920 йилларда пайдо булди. Бу усулга биноан хлор ва водород газларининг узаро таъсиридан водород хлориди синтезланади. Туйинган углеводороларни хлорлашда чикинди сифатида водород хлорида ҳосил бўлади,
RH+Cl2 → RCl+HCl
Ҳосил булган водород хлоридининг концектрацияси турлича (одатда 25-30 ден 95-98 % гача HCl -) бўлади. унинг тозалиги ҳам хлорланадиган органик моддаларнинг тозалик дарака си, хоасалари, реакцияни олиб бориш шароити кабиларпэ боғлиқ бўлади. Хлорорганик маҳсулотлар ишлаб чиқриш тўхтовсик усиб бормоқда ва унда чиқинди сифатида ҳосил булувчи водород хлориди ҳам кўпаймоқда ҳозирги пайтда унинг миқдори синтетик водород хлоридига нисбатан 1,5-2,5 марта кўп. Синтетик хлорид кислота олиш учун электролиз усулида олинган хлор, водород билан контакт печида (9- расм) бевосита бнриктирилади. Печ утга чидамли пулатдан ясалган бўлиб, баландлиги 6 м. диаметри 1 м. Печнинг остки қисмида ёқгич (горелка) ўрнатилган. Ёқгич иккита найчадан иборат бўлиб бири иккийчисининг ичига кирган. Ички най орҳали қурук хлор,ташқи най орқали эса водород келиб, найден чиқкан жойда улар қушилади ва ёнади. Натижада катта иссиқлик ( 92,1 ж/моль) ажралиб чиқади,-Алангасининг ҳароратси 2400 0С га етади ҳосил булувчи водород хлорид газини хлор билан ифланишини олдини олиш мақсадида ёқгичга 5 % гача ортиқча водород юборилади. Олинган водород хлорид сувга юттирилиб хлорид кислотага айлантириллади ёки суюк ҳолатга утказилади» (Водород хлоридни суюлтириш учун, у совитгичларда совутилади, бунда хлорид кислота буғлари конденсатланади. Кейин янада қурутиш учун сульфат кислота билад сугорилиб турувчи минора орҳали, ўтказилади. Сунгрf водород хлорида 100 атм.босим билан сиқилади ва бир вақтнинг ўзида совуқ сувда совутилади. Суюлган водород хлориди пўлат баллонларда сақланади. Водород хлоридини сувга ютилиши адиабатик шароитда олиб борилади.
Водород хлорида пулат газ утказиш орқали ўтиб 200 -2500С гача совуйди, сўнгра юттириш минорасининг 4 остки қисмидан киради. Миноранинг ичида керамик халқалардан иборат насадкаси бўлади. Бу минорада ютилмай қолган водород хлориди, иккинчи санитар минорасига 5 юборилади.Унда I % ли хлорид кислота ҳосил бўладк. Юттириш минорасининг 4 остки кисмидан иссиқ; (70 °С) 31 % ли синтетик хлорид кислота чиқади ва у омборга юборилади. Аппаратнинг махсулдорлиги 100 % ли хлорид кислотага айлантириб ҳисоблаганда 15 т.суткага тенг. 1. синтетик хлорид кислота олиш учун 1.т хлор гази, 330 м3 га яқин водород, 12-15 м3 сув ва 15 - 5 кВт с.электер энергияси сарфланзди.
Do'stlaringiz bilan baham: |