Солиштирма оғирлик. Ҳажм V бирлигидаги суюқликнинг оғирлиги G солиштирма оғирлик дейилади:
(17)
бу ерда G - суюқлик оғирлиги, Н; V - ҳажм, м3; - солиштирма оғирлик, Н/м3.
Масса билан оғирлик ўзаро қуйидагича боғланган:
(18)
бу ерда g = 9,81 м/с2 - эркин тушиш тезланиши.
Масса миқдорини солиштирма оғирлик формуласига қўйсак, зичлик билан солиштирма оғирликнинг ўзаро боғланиш нисбати қуйидаги кўринишга эга бўлади:
= g (19)
қовушоқлик. Динамик қовушоқлик коэффициенти нинг суюқлик зичлиги га нисбати кинематик қовушоқлик дейилади:
(20)
бу ерда - кинематик қовушоқлик, м2/с; - динамик қовушоқлик, Па·с.
20°С температурада кўпчилик органик суюқликларнинг динамик қовушоқлик коэффициенти қуйидаги эмпирик формула ёрдамида ҳисобланса бўлади [5]:
(21)
бу ерда ҳ - атмосфера босими ва 20оС да суюқликнинг динамик қовушоқлик коэффициенти, мПас; - суюқлик зичлиги, кг/м3; М - моль масса, кг/кмоль; А - органик бирикма таркибидаги бир хил атомларнинг сони; n - атом молекуласи константасининг сон қийматлари; p - атомлар орасидаги боғлиқлик характери ва гуруҳлашга киритиладиган тузатма қиймати.
Атом константалари n ва тузатма p ларнинг қийматлари иловадаги 2- жадвалда келтирилган [5].
Нормал (ассоциацияланмаган) суюқликлар аралашмасининг динамик қовушоқлик коэффициенти ҳар ни ушбу формула орқали ҳисоблаб аниқлаш мумкин:
(22)
бу ерда ҳ1, ҳ2, ... - компонентларнинг динамик қовушоқлик коэффициентлари; х1, х2, ... - аралашмадаги компонентларнинг моль улуши.
Суспензиянинг динамик қовушоқлик коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида топилиши мумкин:
қаттиқ фаза концентрацияси 10% (ҳажм.) дан кам бўлганда
ҳсус = ҳс (1+2,5) (23)
қаттиқ фаза концентрацияси 10% (ҳажм.) дан кўп бўлганда
ҳсус = ҳс (1+4,5) (24)
қаттиқ фаза концентрацияси 30% (ҳажм.) гача бўлганда
(25)
бу ерда ҳс - тоза суюқликнинг динамик қовушоқлик коэффициенти; - суспензия таркибидаги қаттиқ фазанинг ҳажмий улуши. Кўпчилик суюқликларнинг динамик қовушоқлик коэффициентлари адабиётларда берилган [5,8,17,25,55].
Бирор t температурада шарбатлар, қиёмлар, қуюлтирилган ва хом сутларнинг динамик қовушоқлик коэффициенти ушбу формуладан аниқланади:
(26)
бу ерда ҳ - 20°С температурадаги динамик қовушоқлик.
Хом сут учун
(27)
бу ерда х - қуруқ моддалар концентрацияси.
ўсимлик ёғларининг динамик қовушоқлик коэффициенти (мПа·с):
(28)
томат маҳсулотлари учун (Па·с):
(29)
Ҳар хил температураларда газларнинг динамик қовушоқлик коэффициенти махсус адабиётларда келтирилган [25].
Газ аралашмаларининг динамик қовушоқлик коэффициенти қуйидаги таҳминий формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин:
(30)
бу ерда Мар, М1, М2, ... - газ аралашмаси ва компонентларнинг моль массаси; ҳар, ҳ1, ҳ2, ... - тегишли динамик қовушоқлик коэффициентлари; y1, y2, ... - аралашмадаги компонентларнинг ҳажмий улушлари.
Атмосфера босимида бир қатор газларнинг (кокс, генератор газлари ва бошқалар) динамик қовушоқлик коэффициенти ҳар ни ҳисоблаш учун қуйидаги эмпирик формулани ҳам қўллаш мумкин:
(31)
бу ерда ҳар - аралашманинг t температурадаги динамик қовушоқлик коэффициенти; ҳ1, ҳ2, ... - t температурада компонентларнинг динамик қовушоқлик коэффициентлари; y1, y2, ... - компонентларнинг хажмий улушлари; М1, М2, ... - компонентларнинг моль массалари; Ткр1, Ткр2, ... - компонентларнинг критик температуралари, К.
Ҳар хил газлар учун қийматлари иловадаги 3 - жадвалда берилган [5].
Динамик қовушоқлик коэффициентининг температурага боғлиқлиги ушбу формула билан ифодаланади:
(32)
бу ерда ҳо - 0оС температурадаги динамик қовушоқлик коэффициенти; Т - температура, К; С - Сатерленд константаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |