ХАЖМИЙ ГИДРОМАШИНАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ УМУМИЙ МАЬЛУМОТЛАР
РЕЖА:
Кириш
Гидромашиналар ҳақида умумий тушунчалар
Динамик ва ҳажмий насосларнинг ишлаш принциплари
Хулоса
Фойданалинган адабиётлар
Кириш
Гидромашиналарда ҳаракатланувчи турли иш қисмлари ёрдамида суюқликларга энергия берилади ва бу энергиядан турли мақсадларда фойдаланилади ёки суюқлик энергияси бошқа механизмларнинг иш қисмларини ҳаракатга келтиради.
Гидромашиналар техниканинг суюқлик билан ишлайдиган турли қисмларида кенг қўлланилади. Булар тўғрисида ушбу китобнинг кириш қисмида тўхталиб ўтган эдик.
КУРАКЛИ НАСОСЛАР
ГИДРОМАШИНАЛАР ҲАҚИДА
УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР
Hacocлap ва гидродвигателлар
Насослар ва гидродвигателлар гидромашиналарнинг шундай турла-рига кирадики, уларда суюқлик энергия қабул қилиб олувчи ёки энергия билан таъминловчи иш жисми вазифасини бажаради. Бунда гидромашина-нинг иш қобилияти у орқали ўтган суюқлик энергиясининг ўзгариш миқ-дорига боғлиқ. Шунинг учун ишлаб чиқариш талабига қараб гидромаши-наларни суюқлик билан кўпроқ ёки камроқ миқдорда энергия алмашади-ган қилиб қурилади ва улар ўзининг тузилиши, турли параметрларининг катта - кичиклиги ва параметрларини қандай чегарада ўзгартириш мум-кинлигига қараб ишлаб чиқаришнинг тегишли соҳаларида фойдаланилади.
Насослар суюқликларга энергия берувчи машиналар турига киради ва одатда, сув, нефть, бензин, керосин, турли мойлар ва бошқа суюқлик-ларни чуқурликдан тортиш, юқорига кўтариш, бир ердан иккинчи ерга узатиш, улар ёрдамида бошқа жисмларни кўчириш, ташиш учун ишлати-лади. Бунда суюқликлар насос орқали ўтганида уларнинг энергияси орта-ди. Бу энергия ёрдамида суюқлик устида айтилган ишларни бажариш мум-кин бўлади. Насослар суюқликка берган энергиясига ёки ўзидан қанча суюқлик ўтказа олишига қараб турли группаларга бўлинади ва бажарган вазифасини қайси усулда амалга оширишига қараб турлича номланади.
Насосларнинг баъзи турларидан суюқлик ёки газни бошқа жойга кў-чириш йўли билан сийракланиш ҳосил қилиш учун фойдаланилади. Бун-дай насосларда суюқликка энергия бериш каби асосий вазифадан кўра ва-куум ҳосил қилиш хоссаси муҳим бўлиб, улар вакуум насослар дейилади.
Вентиляторларнинг ишлаш принциплари марказдан қочма насослар-га ўхшаган бўлиб, улар ҳавони ҳаракатга келтириш, турли нарсаларни ҳаво ёрдамида ташиш (пневмотранспорт), ифлосланган ҳавони тоза ҳаво билан алмаштириш, қиздирилган ҳавони иссиқлик зарур бўлган ерга уза-тиш (қуритиш ишлари) ва бошқа вазифаларни бажаради. Бунда вентиля-тор ҳавонинг энергиясини кўп оширмаса ҳам, ўзидан жуда кўп миқдорда ҳаво ўтказа олади. Саноатда ва қишлоқ хўжалигида уларнинг ана шу хусусиятидан фойдаланилади. Насосларга тескари иш бажарувчи яъни су-юқликдан энергияни олиб уни ҳаракат кўринишида бошқа механизмларга узатувчи машиналар гидродвигателлар дейилади. Гидродвигателлардан суюқлик ўтганда унинг энергияси камаяди. Бу камайган энергия ҳисобига гидродвигателнинг иш қисми ҳаракатга келиб, бу ҳаракат бошқа меха-низмга берилади ва бирор иш бажаради ёки электр энергияси ҳосил қилишда фойдаланилади. Бир хил турга кирган насослар ва гидродвига-телларнинг ҳаракатланувчи қисмлари асосан турлича бўлиб, баъзи ҳоллар-да бир хил бўлиши мумкин. Бунда битта қурилманинг ўзи, қўйилган талабга қараб, насос ёки гидродвигатель сифатида ишлаши мумкин. Бунда албатта насос ёки гидродвигатель тескари вазифа бажарганида унинг фойдали иши камаяди. Сувнинг энергиясини электр энергиясига айланти-ришда ишлатиладиган гидродвигателлар турбиналар деб аталиб, улар айрим мустақил группага ажралади. Бу машиналар жуда катта миқдордаги энергияни қабул қилиб ва уни ҳаракатга айлантириб генераторга бериши билан фарқ қилади. Ҳозирги замон турбиналари ичида ўзидан жуда кўп миқдорда сув ўтказишга мўлжалланган турлари мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 700 мВт дан ортади.
Гидротехника, энергетика тоғ саноати ва бошқа соҳаларида насослар ва гидродвигателлар жуда кўп кўлланилади. Улардан насос станциялари ва электростанциялар ташкил қилинади. Бу станцияларда бир неча насос ёки гидродвигателлар бирга ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |