Динамик ва ҳажмий насосларнинг ишлаш принциплари
Динамик насослар ўзидан ўтказаётган суюқликнинг кинетик энергия-сини орттиради, сунгра бу энергиянинг кўпрок қисмини босим энергияси (потенциал энергия) га айлантиради. Суюқликка динамик насослар ёрда-мида кинетик энергия бериш икки босқичда амалга оширилади. Биринчи-дан, насоснинг иш бўлмасига ёки иш ғилдирагига киришдан олдин сий-ракланиш ҳосил бўлиб, сийракланиш босими билан таъминловчи идишда-ги босимлар фарқи ҳисобига суюқликнинг тезлиги (яъни кинетик энергия-си) ортади. Иккинчидан, иш камераси ёки иш ғилдирагида механик ҳара-кат ёрдамида кинетик энергия берилади. Куракли насосларда катта тезлик билан айланаётган иш ғилдираги суюқлиқни айланма ҳаракат қилдиради, натижада суюқликнинг тезлиги аввало айланма тезлик ҳисобига ортади. Бундан ташқари, айланма ҳаракат қилаётган суюқликка албатта марказдан қочма куч таъсир қилиб, унинг марказдан қочма тезлигини оширади. Шундай қилиб, суюқликнинг тезлиги яна ортади. Шу усул билан нacoc бе-раётган энергияни кинетик энергия кўринишида қабул қилади.
Хулоса
Табиийки, марказдан қочма куч таъсирида суюқлик насос корпусига бориб тақалиши (марказдан қочма тезликнинг камайиши) натижасида потенциал энергия (босим) ҳам қисман ортади, лекин бу насосларда суюқликка асосан кине-тик энергия берилади. Насосдан чиқишда эса аввал спирал йўл ёки йў-налтирувчи аппарат ёрдамида, сўнгра эса диффузор ёрдамида суюқлик-нинг кесимини ошириб борилади. Натижада суюқлик олган кинетик энергиянинг кўпчилик қисми потенциал энергияга айланади. Суюқлик-нинг қолган кинетик энергияси уни инерция бўйича ҳаракат қилдиради. Потенциал энергиядан эса заруратга қараб турли мақсадларда фойдалани-лади (масалан, сўрилган суюқликни транспорт қилиш, бошқа бирор меха-низмни гидродвигателлар ёрдамида харакатга келтириш ва ҳ.).
Оқимчали насосларда суюқликка насос корпусидан катта тезлик би-лан ўтаётган иш суюқлиги ёрдамида энергия берилади. Бунда ҳам аввал оқимчанинг катта тезлик билан ўтиши ҳисобига ҳосил бўлган сийракла-ниш ёрдамида энергия берилади. Сўнгра иш бўлмасида икки суюқликнинг аралашувидан энергияси кўп суюқлик билан энергияси кам суюқлик зар-рачалари орасида энергия алмашинуви вужудга келади. Шундай қилиб, сурилаётган суюқликка иш суюқлиги ёрдамида энергия берилади.
Суюқликка гидравлик зарба ёрдамида ҳосил қилинган кўшимча бо-сим ҳисобига энергия бериб, сўнгра уни ўз инерцияси ҳисобига кўтарувчи - гидравлик таранларни ҳам динамик насослар гуруҳига киритиш мумкин. Бундай қурилмаларнинг тузилиши ва ишлаш принципи ҳақида гидравлика бўлимида тўлиқ маълумот берилган.
Ҳажмий насосларда эса насосдан ўтаётган суюқликка потенциал энергия иш бўлмасининг ўзида берилгани учун динамик насослардаги каби унинг чиқишида ҳам махсус курилмалар қўллашга ҳожат қолмайди. Бу насосларда суюқликка қисман кинетик энергия ҳам берилади, лекин унга берилган энергиянинг асосий қисми потенциал энергиядан иборат.
Бу иш поршенли насосларда поршенни илгарилама - қайтма ҳаракат қилдирувчи кучи ёрдамида аввал иш бўлмасининг ҳажмини ошириб, суюқликни сўрилиш тешиги ва сўрилиш клапани орқали бўлмага кири-тиш, сўнгра унинг ҳажмини камайтириш ҳисобига ҳайдаш тешиги ва клапани орқали сиқиб чиқариш йўли билан амалга оширилади. Худди шу принцип поршень роторли насосларда ҳам қўлланилади. Поршенли насосларда бир вақтда бир неча поршень ишлаши мумкин. Бу ҳолда насос кўп карра ҳаракатли ёки қисқача кўп ҳаракатли насослар дейилади. (Маса-лан, икки харакатли, уч ҳаракатли, ва ҳоказо насослар.) Шиберли ёки пластинкали насосларда эса суюқликка потенциал энергия бериш ҳажми камайиб борувчи бўлмада икки томонидан пластинкалар билан чегаралан-ган ҳажмнинг аввал бўлманинг тор қисмидан кенг қисмига сўнгра кенг қисмидан тор қисмига айланма ҳаракаг ёрдамида силжитиш йўли билан амалга оширилади. Бундай ҳаракатни поршенли насосдаги илгарилама – қайтма ҳаракатга киёслаш мумкин. Икки пластинка билан чегараланган ҳажм бўлманинг тор кисмидан кенг қисмига силжиганда сўриш, кенг қис-мидан тор қисмига силжиганида эса ҳайдаш процесси вужудга келади.
Коловоротли, шестерняли ва винтли насосларда эса бу иш сўриш бўлмачасидаги суюқлик билан икки томонидан (шестерня тишлари, винт-нинг бўртмалари ва бошқалар билан) чегараланган ҳажмни тўлдириш ва катта айланма тезлик ёрдамида ҳайдаш бўлмачасига келтириб тушириш йўли билан амалга оширилади. Бунда суюқлик хайдаш бўлмачаси бир шестерня ёки винтдаги чегараланган ҳажмга иккинчи шестернянинг тиши ёки винтдаги бўртмаси сиқилиб кириши натижасида сиқиб чиқарилади. Бўшаган ҳажм эса сўриш бўлмачасида яна суюқликка тўлдирилади. Дина-мик ва ҳажмий насосларнинг барча турлари устида тўлиқ тўхташга имко-ният бўлмагани учун бу ерда уларнинг энг кўп тарқалганларининг ишлаш принциплари ҳақида маълумот бериш билан чегараланамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |