Кимёвий технология асосий жараён ва курилмалари



Download 474 Kb.
bet6/14
Sana10.03.2022
Hajmi474 Kb.
#488046
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
U birinchi-1(1-3)

1-3 жадвал






Эффектив солиштирма иссиқлик сиғими сef , Ж/(кг·К)

Т,К

Пахта чигитининг момиқлиги, %




0

5

10

15

20

25

30

35

250

1466

1460

1454

1448

1441

1435

1429

1423

300

1812

1808

1804

1801

1797

1793

1789

1785

350

2158

2137

2116

2095

2073

2052

2031

2010

400

2504

2466

2427

2389

2360

2312

2273

2245

450

2850

2794

2738

2683

2627

2571

2515

2460



Иссиқлик ўтказувчанлик - бу микрозаррачаларнинг ўзаро таъсири ва иссиқлик ҳаракати натижасида иссиқ жисмдан совуқ жисмга энергия ўтказилиши туфайли жисм температурасининг турғунлашишидир.
қаттиқ материал, суюқлик ва газларда иссиқлик ўтказувчанликнинг интенсивлиги иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти билан характерланади.
30оС температурадаги суюқликнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ушбу формула ёрдамида ҳисобланиши мумкин:


(46)

бу ерда А1 - суюқликнинг ассоциацияланиш даражасига боғлиқ коэффициент; с - суюқликнинг солиштирма иссиқлик сиғими, Ж/(кгК); - суюқлик зичлиги, кг/м3; М - моль масса.


сув учун А1 = 3,58·10-8


бензол учун А1 = 4,22·10-8
Бирор t температурадаги суюқликнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ушбу формуладан топилади:
(47)

бу ерда - температура коэффициенти.


Метил спирти учун = 1,2·103 С-1;


Этил спирти учун = 1,2·103 С-1;
Мева, мева-резаворлар шарбати, қиёмлар, шакарли сут учун коэффициенти ушбу формуладан аниқланади:
(48)
20оС да эса
(49)

бу ерда х - абсолют қуруқ моддалар концентрацияси.


Томат маҳсулотларининг коэффициенти қуйидаги формуладан топилади:




(50)
0 < x < 65% ва 80оС гача бўлган ораликда сахарозанинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти эса,
(51)

Донасимон тукли, кўп компонентли пахта чигитининг эффектив иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти ҳам проф.Нурмуҳамедов Ҳ.С. томонидан келтириб чиқарилган формуладан топилади [5,6,13]:




(52)

бу ерда r1, r2, r3, r4, r5 - бўшлиқ, ядро, ҳаво қатлами, қобиқ ва момиқлик радиуслари, м; 1, 2, 3, 4 - ядро, ҳаво, қобиқ ва пахта толаларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентлари, Вт/(м·К); f - шакл коэффициенти.


Нотўғри шаклга эга бўлган пахта чигити учун f ушбу формуладан топилади [13]:




(53)

бу ерда Оп - пахта чигитининг момиқлиги бўлиб, одатда унинг сон қийматлари f = 0,89-0,93 ораликда бўлади.


(52) формула ёрдамида ҳисобланган пахта чигитининг эффектив иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг қийматлари 1-4 жадвалда келтирилган.


1-4 жадвал

Т, К

Оп , момиғликдаги , Вт/(м ·К)

0

3

6

9

12

15

250
300


350
400
450



0,484
0,406


0,433
0,322
0,291



0,477
0,401


0,427
0,318
0,287



0,470
0,395


0,421
0,313
0,283



0,464
0,390


0,415
0,309
0,279



0,457
0,384


0,409
0,304
0,275



0,453
0,380


0,405
0,301
0,272



Маълумки, температура ўзгариши билан маҳсулотнинг иссиқлик ва физик хоссалари кескин ўзгаради. Материал хоссаларининг бунчалик ўзгаришига уларнинг таркибидаги сув ёки музларнинг асосий хоссаларидаги катта фарқ сабабчидир (1-5 жадвал).

    1. жадвал




т/р

Хоссалар

Бирлиги

Сув

Муз

1.
2.
3.
4.

Солиштирма иссиқлик сиғим
Иссиқлик ўтказувчанлик
Температура ўтказувчанлик
Зичлик

с, кЖ/(кг·К)
, Вт/(м·К)
a ·106, м2/с
, кг/м3

4,190
0,554
0,130
999,500

2,10
2,21
0,17
916,20



1.2. ўхшашлик назарияси асослари


Кимёвий технология жараёнларини ўрганиш йўллари

Жараёнларни таҳлил қилиш ва ҳисоблаш учун тенгламаларни келтириб чиқариш мақсадида уларни назарий усулда амалга оширса бўлади.


Ушбу йўл энг қулай бўлиб, жараёнларни тавсифловчи математик тенгламалар (кўпинча дифференциал) тузиш ва уларни ечишдан иборатдир.
Бир турдаги бутун бир синфга оид ҳодиса ва воқеаларни дифференциал тенгламалар ифода этади. Ушбу синфдан бирор аниқ бир ҳодиса ёки воқеани ажратиб олиш учун дифференциал тенглама қўшимча шартлар (бир хиллик шартлари) билан чегараланади.
Бир хиллик шартлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олган: геометрик шакл ва система қурилма ўлчамларини; жараённи олиб бориш шартлари, яъни моддалар физик ўзгармас катталикларини; бошланғич шартлари, яъни бошланғич тезлик температура, концентрация ва ҳоказо; система чегарасида ҳолатни характерловчи чегаравий шартларни, масалан, труба девори яқинида тезликнинг нолга тенглиги.
Лекин, кимёвий ва озиқ-овқат технологияларининг аксарияти жуда мураккаб ва ўзгарувчи параметрлар кўплиги билан характерланади. Шунинг учун кўпинча фақат масаланинг математик ва бир хиллик шартлар ифодасини олиш мумкин. Олинган дифференциал тенгламаларни математикада маълум усуллар билан ечиб бўлмайди.
Турбулент оқимларда иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнларини назарий ўрганишда ҳам худди шундай қийинчиликлар бор.
Ундан ташқари, хаттоки мураккаб жараёнларни ифодаловчи дифференциал тенгламалар системасини ҳам тузиб бўлмайди.
Шундай қилиб, қурилмани лойиҳалаш учун зарур ҳисоблаш тенгламаларини назарий келтириб чиқариш имконияти йўқ. Бундай ҳолатларда тажриба ўтказиш йўли билан жараённи характерловчи катталиклар орасидаги боғлиқлик аниқланади.
Олинган тажриба маълумотлари асосида эмпирик тенгламалар келтириб чиқарилади. Ушбу тенгламалар хусусий характерга эга бўлиб, улардан фақат аниқ шароитларда фойдаланиш мумкин. Одатда эмпирик тенгламалар маълум қадр-қийматга эга ва уларни мухандислик ҳисоблашларда қўлланилади.
Лекин ҳар қандай мураккаб жараённи тадқиқот қилиш вақтида умумий бўлган қонуният ва тенгламаларни келтириб чиқариш керак. Улар ёрдамида бирор хусусий тажриба натижаларини бошқа жараёнларни ҳам текширишга қўллаш имконияти бўлсин. Шу мақсадга тажриба натижаларини қайта ишлашда, ўхшашлик назарияси усулларини қўллаш орқали эришиш мумкин.

Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish