2-мисол. 500 г 8% ли CuSO4 эритмаси электролиз қилинганда анодда (инерт электрод) 25,2 л (н.ш.) газ ажралди. Электролиздан сўнг эритмадаги модданинг масса улушини (%) аниқланг.
А) 6,7 В) 5,5 С) 7,4 Д) 4,9
Ечиш:
1) Эритмадаги CuSO4 массасини аниқлаймиз;
m(CuSO4)=500×8%=40 г
2) Электролиз жараёнидан фойдаланиб, 40 г CuSO4 электролизга учраганда ҳосил бўлган газ ҳажмини аниқлаймиз;
2CuSO4+2H2O 2Cu+2H2SO4+O2↑
320 г ----------------------------------- 22,4 л
40 г ----------------------------------- х л х=2,8 л
3) Эътибор берган бўлсангиз, туз электролизида ҳосил бўлган газ ҳажми, масала шартида берилган газ ҳажмидан кичикдир. Бундан электролизга сув ҳам учраганлиги эътироф этиш мумкин. Газлар ҳажми фарқидан фойдаланиб, электролизга учраган сув массасини аниқлаймиз;
V(O2)=25,2-2,8=22,4
2Н2О 2Н2+О2
36 г ----------------- 22,4 л
x г ----------------- 22,4 л х=36 г Н2О
4) Электролиздан сўнг, эритма концентрациясини аниқлаймиз;
2CuSO4+2H2O 2Cu+2H2SO4+O2↑
320 г ---------------------- 128 г 196 г
40 г ---------------------- х1 х2 х1=16, x2=24,5
m(эритма)=500-16 (CuSO4)-36 (H2O)-4 (O2)=444 г
Жавоб: В
Мустақил ишлаш учун тест масалалари.
1. Кумуш нитратнинг 500 г 6,8% ли эритмаси электролиз қилинганда анодда (инерт электрод) 22,4 л (н.ш.) газ ажралди. Электролиздан сўнг эритмадаги модданинг масса улушини (%) аниқланг.
А) 4,7 В) 3,6 С) 2,8 Д) 1,9
2. Мис(II) сульфатнинг 800 г 10% ли эритмаси электролиз қилинганда анодда (инерт электрод) 22,4 л (н.ш.) газ ажралди. Электролиздан сўнг эритмадаги модданинг масса улушини (%) аниқланг.
А) 6,7 В) 30,6 С) 24,5 Д) 4,9
3. Мис(II) сульфатнинг 1000 г 8% ли эритмаси электролиз қилинганда анодда (инерт электрод) 28 л (н.ш.) газ ажралди. Электролиздан сўнг эритмадаги модданинг масса улушини (%) аниқланг.
А) 4,8 В) 6,12 С) 24,5 Д) 5,3
4. Кўмир электрод иштирокида CuSO4 нинг 628 12% ли сувли эритмаси электролиз қилинганда, анода 3,84 л (н.ш.) газ ажралиб чиқди. Эритмада ҳосил бўлган кислота (%) концентрацияси –
А) 45 В) 35,6 С) 54,8 Д) 5,6 Е) 3,4
5. Натрий сульфатнинг массаси 374 бўлган 6,48% ли эритмаси электролиз қилинганда, анодда 74,2 л кислород ажралиб чиқди. Натрий сульфатнинг электролиздан кейинги масса улуши …%.
А) 8.6 В) 13.1 С) 10.7 Д) 9.5 Е) 7.4
6. 310 г 14,9% ли мис сульфат эритмаси электролиз қилинганда анодда 1,86 л (н.ш.) газ ажралгандан сўнг жараён тўхтатилди. Мис сульфатнинг масса улуши (%)-
А) 21,2 В) 5,63 С) 6,6 Д) 10,6 Е) 13,2
3-мисол. Мис(II) сульфатнинг 500 мл 0,1 молярли эритмасидан 19300 Кл электр миқдори ўтказилганда, катодда (инерт электрод) неча грамм мис ажралади?
А) 3,2 В) 6,4 С) 1,6 Д) 12,8
Ечиш:
1) Эритмадаги мис(II) сульфатнинг миқдорини, ундан эса мисни ҳисоблаймиз;
n(CuSO4)=0,1×0,5 л=0,05 моль, n(Cu)=0,05 моль, чунки CuSO4→Cu
1 моль --- 1 моль
0,05 моль х --- х=0,05 мольга тенг бўлади. m(Cu)=0,05×64=3,2 г
2) Шунча мисни ажратиш учун сарфланадиган электр миқдорини аниқлаймиз;
32 г мисни ажратиш учун 96500 Кл ток сарфланади
3,2 г мисни ажратиш учун х Кл ток сарфланади х=9650 Кл
Масала шартида эса 19300 Кл сарфланган, демак бу ерда ток миқдори кўп берилган.
Жавоб: А
Do'stlaringiz bilan baham: |