Мустақил ишлаш учун тест масалалари.
1. Мис купороси ва кристалл сода аралашмаси таркибида 41,4% сув бўлса, аралашма таркибидаги сульфат ионининг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 30,7 В) 80 С) 51,2 Д) 20
2. Мис купороси ва кристалл сода аралашмаси таркибида 38% сув бўлса, аралашма таркибидаги натрий карбонатнинг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 59,2 В) 92,6 С) 2,7 Д) 7,4
3. CuSO4•5H2O ва Na2CO3•10H2O аралашмаси таркибида 41,4% сув бўлса, аралашма таркибидаги мис сульфатнинг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 7,4 В) 80 С) 51,2 Д) 20
4. Темир ва мис купорослари аралашмаси таркибида 39,2% сув бўлса, аралашма таркибидаги мис купоросининг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 19,4 В) 35,6 С) 41,2 Д) 64,4
5. Мис купороси ва кристалл сода аралашмаси таркибида 46,8% сув бўлса, аралашма таркибидаги натрий карбонатнинг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 14,8 В) 60 С) 40 Д) 38,4
6. Мис купороси ва кристалл сода аралашмаси таркибида 46,8% сув бўлса, аралашма таркибидаги кристалл соданинг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 14,8 В) 60 С) 40 Д) 38,4
7. Мис купороси ва кристалл сода аралашмаси таркибида 38% сув бўлса, аралашма таркибидаги мис купоросининг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 59,2 В) 92,6 С) 2,7 Д) 7,4
8. Темир ва мис купорослари аралашмаси таркибида 39,2% сув бўлса, аралашма таркибидаги темир(II) сульфатнинг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 19,4 В) 35,6 С) 41,2 Д) 64,4
9. CuSO4•5H2O ва Na2CO3•10H2O аралашмаси таркибида 54,8% сув бўлса, аралашма таркибидаги натрий карбонатнинг масса улушини (%) ҳисобланг.
А) 19,2 В) 30 С) 70 Д) 26
10. Оддий ва оғир сув аралашмасидаги кислороднинг масса улуши 86%. Оғир сувнинг масса улушини (%) топинг.
А) 30,5 В) 32,6 С) 31,5 Д) 33,5 Е) 34,5
11. Ҳаво ва кислород аралашмасидаги кислороднинг ҳажмий улуши 80% бўлиши учун ҳаво ва кислородни қандай ҳажмий нисбатда олиш керак? (О2)=0,2.
А) 1:4 В) 1:2 С) 1:3 Д) 1:1
12. Ҳаво ва азот аралашмасидаги азотнинг ҳажмий улуши 85% бўлиши учун ҳаво ва азотни қандай ҳажмий нисбатда олиш керак? φ(N2)=0,75
А) 1,5:1 В) 2:1 С) 2,5:1 Д) 1:1
7-мисол. Массаси 93 г бўлган эритмадаги натрий гидроксид ва натрий карбонатнинг масса улушлари тегишли равишда 1,42% ва 2,7% бўлган. Шу эритмага 4,7 г натрий гидрокарбонат қўшилгандан кейин, эритмадаги натрий карбонат ва гидрокарбонатнинг масса улушларини (%) ҳисобланг.
А) 6,15; 1,97 В) 5,90; 1,78 С) 4,24; 3,15 Д) 5,28; 1,15 Е) 6,41; 2,84
Ечиш:
1) Эритма таркибидаги натрий гидроксид ҳамда натрий карбонатнинг массаларини аниқлаймиз;
m(NaOH)=93×1,42%=1,3206 г m(Na2CO3)=93×2,7%=2,511 г
2) Эритмага қўшилган натрий гидрокарбонат, аралашмадаги натрий гидроксид билан реакцияга киришади. Натрий гидроксид билан натрий гидрокарбонат массалари маълум бўлганлиги учун уларнинг миқдорларини аниқлаймиз;
3) Миқдори кичигидан фойдаланиб, ортиб қолган ҳамда ҳосил бўлган модда массаларини аниқлаймиз;
NaHCO3+NaOH=Na2CO3+H2O
84 г 40 г 106 г
х1 1,3206 г х2 х1=2,77 NaHCO3 x2=3,5 Na2CO3
4) Эритма таркибидаги натрий карбонат ва натрий гидрокарбонат фоиз улушларини аниқлаймиз;
m(эритма)=93+4,7=97,7 г m(NaНCO3)=4,7-2,77=1,93 m(Na2CO3)=2,511+3,5=6,011 г
Жавоб: А
Do'stlaringiz bilan baham: |