5-мисол. Сувсиз сирка кислота тайёрлаш учун 91% ли 400 г сирка кислота эритмасида қанча миқдорда (г) сирка ангидрид эритилиши керак?
А) 364 В) 151 С) 51 Д) 102 Е) 204
Ечиш:
1) Эритма таркибидаги сув миқдорини (г) ҳисоблаймиз;
m(CH3COOH)=400×91%=364 г бундан m(H2O)=400-364=36 г
2) Эритма таркибидаги сувни қанча ангидрид билан реакцияга киришишини аниқлаймиз;
(СН3СО)2О+Н2О→2СН3СООН
102 18
х 36 х=204 г Жавоб: Е
Мустақил ишлаш учун тест масалалари.
1. Сувсиз натрий гидроксид тайёрлаш учун 80% ли 400 г натрий гидроксид эритмасида қанча масса (г) натрий оксид эритилиши зарур?
А) 301,1 В) 278,9 С) 265,7 Д) 257,6 Е) 275,6
2. Сувсиз калий гидроксид тайёрлаш учун 92% ли 600 г калий гидроксид эритмасида қанча масса (г) калий оксид эритилиши зарур?
А) 305,0 В) 250,6 С) 205,6 Д) 256,0 Е) 350,1
3. Сувсиз сульфат кислота тайёрлаш учун 98% ли 500 г сульфат кислота эритмасида қанча масса (г) сульфат ангидрид эритилиши зарурлигини топинг.
А) 44,5 В) 41,5 С) 45,1 Д) 46,2 Е) 48,2
4. Сувсиз сирка кислота тайёрлаш учун 12 г сирка ангидрид қанча миқдордаги (г) 91% ли сирка кислота эритмасида эритилиши зарур?
А) 20,3 В) 22,3 С) 23,3 Д) 28,4 Е) 24,8
5. Сувсиз натрий гидроксид тайёрлаш учун 12,4 г натрий оксид 90% ли натрий гидроксид эритмасининг қандай миқдорида (г) эритилиши зарур?
А) 10 В) 20 С) 36 Д) 46 Е) 50
6. Сувсиз калий гидроксид тайёрлаш учун 16,8 г калий оксид 92% ли ўювчи калийнинг қандай миқдорида (г) эритилиши зарур?
А) 15,0 В) 50,0 С) 32,0 Д) 40,2 Е) 55,0
7. Сувсиз сульфат кислота тайёрлаш учун 16 г сульфат ангидрид 90% ли сульфат кислота эритмасининг қандай миқдорида (г) эритилиши зарур?
А) 34 В) 26 С) 46 Д) 36 Е) 25
8. Сувсиз ортофосфат кислота тайёрлаш учун 14,2 г Р2О5 қандай массадаги (г) 96% ли ортофосфат кислота эритмасида эритилиши зарур?
А) 196 В) 269 С) 169 Д) 351 Е) 135
9. 100% ли сульфат кислотада эриган сульфат ангидриднинг 20% ли эритмасини ҳосил қилиш учун 1 кг массадаги 94,6% ли сульфат кислотада қандай массадаги сульфат ангидридни эритиш керак?
А) 205,6 В) 488 С) 550 Д) 240 Е) 310
6-мисол. Кальций дигидроортофосфат билан кальций гидрофосфат миқдорлари нисбати қандай бўлганда, улардан тайёрланган аралашмадаги кальцийнинг масса улуши 20% бўлади?
А) 1,82 В) 1,79 С) 1,93 Д) 1,87 Е) 1,76
Ечиш: Бундай масалалар диагональ усули бўйича ишланади.
1) Кальций дигидроортофосфат ҳамда кальций гидрофосфат таркибидаги кальцийнинг фоиз миқдорларини аниқлайми;
2) Аралаштириш қонунига кўра;
3) Аралаштириш қонунига мувофиқ, Са(Н2РО4)2 нинг 9,41 г билан, СаНРО4 нинг 2,91 г ўзаро аралаштирилса, аралашма таркибидаги Са нинг фоиз миқдори 20% га етади. Масала шартида миқдорлари нисбати сўралгани учун;
Жавоб: Д
Do'stlaringiz bilan baham: |