Кимё тарихи ҳАҚида қИСҚача маълумот



Download 76 Kb.
bet1/4
Sana22.06.2022
Hajmi76 Kb.
#692502
  1   2   3   4
Bog'liq
КИМЁ ТАРИХИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ


КИМЁ ТАРИХИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
Бутун дунё кимёгар олимлари, жумладан италиялик М. Джуа кимё тарихини қуйида келтирилган бешта катта даврга бўлишни таклиф қилдилар.
А. Кимёнинг алкимёдан аввалги даври. Бу давр дунёда маданият бошланишидан тортиб то IV асрга қадар давом этган. Бу даврда тажрибада қўлга киритилган билимлар авлоддан авлодга ўтиб келган. Уларни бирлаштирувчи тушунчалар ҳали яратилмаган эди. Хомашёлардан мис, бронза, темир, шиша, бўёқ ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш асосини ташкил этган кимёвий жараёнлар ҳақидаги таълимот кўпминг йиллик тарихга эга. Инсонлар жуда қадим замонлардан бери олтин, симоб, кумуш, олтингугурт каби элементларни, ош тузи, аччиқтош каби мураккаб моддаларни яхши билганлар.
Амалий кимё Милодцан қарийб 4000 йил илгари Миср, Месопотамия, Хиндистон, Хитой мамлакатларйда ривожлана бошлайди. Амалий кимёвий билимлар Мисрдан қадимги дунёнинг турли қисмларига тарқалган. «Кимё» сўзининг келиб чиқиши ҳақида иккита фикр бор: биринчиси: «Кимё» — бу араб тилида «қора» деган маънони билдиради; бу сўз Нил дарё бўйларидаги қора тупроқли жойларда амалий кимё тараққий этганидан келиб чиққан бўлса керак; иккинчиси: «кимё» сўзи юнонча сўз бўлиб, асл металлар ишлаб чиқариш технологиясини билдиради. Табиатга фалсафа нуқтаи назаридан қараш дастлаб Юнон мамлакатидан бошланди. Юнон олимлари материя қаердан келиб чиққан деган саволга жавоб излай бошлайдилар. Чунончи, юнон олими Фалес (Милоддан 7 аср илгари) фикрича дастлабки материя сув бўлиб, барча нарсалар сувдан ҳосил бўлади. Ундан қарийб бир аср кейин бошқа бир юнон олими Анаксимен барча нарсалар ҳаводан ҳосил бўлган деб тахмин қилган. Милодцан V аср илгари ўтган Гераклит ҳамма нарса оловдан келиб чиққан деб айтган. Унинг фикрича, материал узлуксиз ҳаракат қилиб туради. Милоддан 490-430 йил аввал ўтган юнон олими Эмпедокл барча нарсалар 4 та асосий модда сув, хаво, олов ва тупроқдан хосил бўлган дейди. Милодлан V аср оллин яшаган материалист олимлар Лёвкипп ва унинг шогирди Демокрит барча моддалар кўзга кўринмайдиган даражада майда заррачалардан — атом (бўлинмас заррача) лардан ташкил топган деган фикрни илгари сурганлар. Уларнинг фикрича атомлар ўзаро бир-биридан бўш фазо билан ажралиб туради. Милоддан III аср илгари яшаган Арасту (Аристотель) табиатга идеалистик нуқтаи назардан қаради. У атомлар ва бўш фазо мавжудлигига қарши чиқди. Унинг фикрича, бутун дунё «совуьушк», «иссикугик», «намлик» ва «қуруқлик» деб аталадиган тўрт хусусиятнинг «дастлабки асосий материяга» (квинтэссенцияга) келиб қўшилишидан ҳосил бўлган. Унинг айтишича, асосий материяга намлик ва совуқлик қўшилса — сув, иссиқлик ва намлик қўшилса — хаво, қуруқлик ва иссиқлик қўшилганида — олов, ниҳоят, қуруқлик ва совуқдик қўшилганида — тупроқ ҳосил булади. Арасту таълимотида «дастлабки материя» тушунчасининг борлиги — бу тасаввурларнинг қисман материалистик характерга эга эканини кўрсатсада, улар асосан идеалистик тасаввурлар эди. Шунинг учун бу тасаввурлар илмнинг тараққий этишига анча тўсқинлик кўрсатди. Арасту тасаввурлари фанда XVIII асрга қадар ҳукм суриб келди. Арастунинг мавҳум тасаввурлари амалий фаолият билан боғланмаган эди.
Мисрликларнинг амалий кимёси ва Юнон олимларининг фалсафий тасаввурлари асосида милоддан 300 йил аввал қадимий дунёнинг маданий маркази Александрияда академия ва кутубхоналар ташкил топди. Милодимизнинг 47-йилида бу кутубхоналарда содир бўлган ёнғин жуда кўп (40000 жилд) китобларга зарар етказди. Мисрни араблар забт этганидан кейин, Александрия академиясининг қолган бойликлар VII асрда араблар қўлига ўтади. Араблар «кимё» сузи олдига, араб тилига хос «ал» қўшимчасини қўшиб кимёни «алкимё» деб атаганлар. Араблар фаолияти натижасида кимёвий маълумотлар бирмунча ривожланди; улар янги-янги моддалар кашф қилдилар. VIII асрда кимёвий билимлар араблардан Испанияга ва ундан Европага ўта бошлайди. Қадимий Марказий Осиё, жумладан ўзбек олимлари ҳам дунё адабиётида араб олимлари қаторига киритилганлар.
Ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида ижод этган табиатшунослар орасида дунёга танилган олимлардан бухоролик Абу Али ибн. Сино (980—1037) тиббиёт соҳасида кўп ишлари билан машҳурдир. Унинг фикрича кимёвий билимлар оллий моллаларлан олтин олишга эмас, балқи доривор моддалар яратишга хизмат қилиши керак.
Хоразмда яшаб ижод этган Абу Райҳон Беруний (980—1048) нинг «Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами» деган рисоласи ўша замондаги Марказий Осиё, Яқин Шарқ, ҳатто Европада ҳам маъданшунослик соҳасидаги энг йирик асар ҳисобланган.

Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish