Кимё тарихи ҳАҚида қИСҚача маълумот


Д. Кимёнинг ҳозирги замон даври



Download 76 Kb.
bet4/4
Sana22.06.2022
Hajmi76 Kb.
#692502
1   2   3   4
Bog'liq
КИМЁ ТАРИХИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

Д. Кимёнинг ҳозирги замон даври. Бу давр XIX асрнинг 60-йилларидан бошланиб ҳозирги кунларга қадар давом этмоқца. Бу даврни «кимёнинг олтин даври» деб аташ мумкин. Бу вақт ичида кимёвий элементларнинг даврий системаси, стереокимё назарияси, атом тузилиши назарияси яратилди, кимёвий боғланиш ва валентликнинг ҳақиқий маънолари ёритилди, кимё билан табиий фанлар чегарасидаги соҳалар (масалан, физик кимё, биокимё, геокимё, биоанорганик кимё, биоорганик кимё, космокимё, ядрокимё ва ҳоказолар) вужудга келди, синтетик кимё катта муваффақиятларга эришди, анорганик ва органик модда тушунчалари орасидаги кескин чегара йўқолиб, материяга тўғри фалсафий таъриф берилди.
Ўзбекистонда ва умуман, Марказий Осиёда кимёнинг кейинги йилларда тараққий этишини қуйидаги беш даврга бўлиш мумкин:
биринчи давр — бу революцияга қадар давр бўлиб, то 1920 йилгача давом этади. Бу давр ичида фақат ўлкани ўрганишга оид (табиий сувлар, қазилма бойликлар ва ёнувчи материалларни анализ қилиш) ишлар олиб борилди; чунончи Н. Тейх ташаббуси билан 1870 йилда Тошкентда биринчи кимё лабораторияси ташкил қилинди. Кимё фани фақат гимназия ва билим юртида ўқитиларди.
Иккинчи давр 1920 йилдан1933 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олади. 1920 йилда Ўрта Осиё давлат университети очилди. Бу давр ичида катта илмий ишларга тайёргарлик олиб борилди ва юқори ихтисосли кимёгарлар тайёрланди.
Учинчи давр 1933 йилдан 1941 йилгача давом этади. Бу давр ичида кимёнинг турли соҳаларида кўплаб илмий ишлар нашр қилинди ва кимё саноати қурилишига киришилди.
Тўртинчи давр 1941—1945 йилларни ўз ичига олади. Шу даврда Марказий Осиёга вақтинча кўчиб келган кимё институтлари, кимё заводлари кимёгарлари билан маҳаллий кимёгарлар орасида ҳамкорлик ва алоқа кучайди, улар амалий ишларни ҳамкорлиқда ҳал қилишди. Бу давр кимё фани ва кимё саноатининг кейинчалик тараққий этишига катта таъсир кўрсатди.
Бешинчи давр 1945 йилдан бошлаб ва шу кунгача давом этмокда. Бу давр ичида Ўзбекистон кимёси йирик олимлар С. Ю. Юнусов, О. С. Содиқов, И. П. Цукерваник, X. У. Усмонов, К. С. Аҳмедов, А. Султонов ва бошқа олимлар раҳбарлигида катта-катта илмий текшириш институтларида, олий мактабларнинг кафедраларида кимёвий изланишлар тараққий этди. Айниқса, кимёнинг пахта учун зарур бўлган соҳалари чуқур ўрганилди. Марказий Осиёда кўплаб кимё заводлари барпо этилди.
Download 76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish