Кимё ўқитиш методикасининг вазифаcи



Download 0,81 Mb.
bet3/6
Sana07.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#753254
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu 2018-2019 янгиланган

Бошқа ҳар қандай фанда бўлганидек КЎМнинг ҳам ўз ривожланиш тарихи мавжуд. КЎМга оид дастлабки илмий ғоя ва қарашларнинг пайдо бўлиши XVIII асрга тўғри келади. Кимё фанининг вужудга келиши ва ривожланиши билан бир вақтда вужудга келган ва ривожланган.

Буюк рус олими М.В.Ломоносов атомистик нуқтаи назардан ишлаб чиққан "Чин физик кимё муқаддимаси" асарида кимё фанининг вазифалари, мазмуни ва методларини кўрсатиб беради. У кимёни ўргатишда кимё фанининг методларидан, хусусан модда ва жараёнларни сифат ва миқдорий жиҳатдан ўрганишга олиб келувчи тажрибалардан фойдаланиш зарур деб ҳисоблаган. Шу билан бирга Ломоносов кимёни ўрганишда математик ва физик усулларга алоҳида эътибор берган.

  • Буюк рус олими М.В.Ломоносов атомистик нуқтаи назардан ишлаб чиққан "Чин физик кимё муқаддимаси" асарида кимё фанининг вазифалари, мазмуни ва методларини кўрсатиб беради. У кимёни ўргатишда кимё фанининг методларидан, хусусан модда ва жараёнларни сифат ва миқдорий жиҳатдан ўрганишга олиб келувчи тажрибалардан фойдаланиш зарур деб ҳисоблаган. Шу билан бирга Ломоносов кимёни ўрганишда математик ва физик усулларга алоҳида эътибор берган.

КЎМнинг ривожланиши бевосита кимё фанининг юксалиш даражаси билан боғлиқ бўлди, барча даврлардаги буюк кимёгарлар ўзларининг назариялари ва қонунларини ўргатиш билан шуғулланганлар. КЎМнинг ривожига салмоқли ҳисса қўшишда А.Лавуазье, Ж.Дальтон, С.Каниццаро ва бошқаларнинг хизматлари катта.

Рус олими Д.И.Менделеевнинг "Даврий қонун"ни кашф қилиши кимё методикаси учун муҳим босқични бошлаб берди. Унинг даврий қонун асосида ёзган "Кимё асослари" дарслиги босиб чиқилгач, элементлар даврий жадвали гуруҳлари бўйича ўрганила бошланди. Бу усул ҳозирги кунда ҳам анорганик кимёни ўрганишнинг асоси ҳисобланади. Д.И.Менделеевнинг методикасида кимё ўқитишнинг аниқ шаклланган мақсад ва вазифаларини кўриш мумкин.

  • Рус олими Д.И.Менделеевнинг "Даврий қонун"ни кашф қилиши кимё методикаси учун муҳим босқични бошлаб берди. Унинг даврий қонун асосида ёзган "Кимё асослари" дарслиги босиб чиқилгач, элементлар даврий жадвали гуруҳлари бўйича ўрганила бошланди. Бу усул ҳозирги кунда ҳам анорганик кимёни ўрганишнинг асоси ҳисобланади. Д.И.Менделеевнинг методикасида кимё ўқитишнинг аниқ шаклланган мақсад ва вазифаларини кўриш мумкин.

Менделеев догматик ўқитишга қарши бориб, ўқувчиларни илмий хулосалардан келиб чиққан ҳолда ўқитишга ижодий ёндашиш лозимлигини кўрсатади. Менделеев кимёни саноат ва қишлоқ хўжалиги билан доимий алоқасини очиб бериш лозимлигига тўхталиб ўтади. У асосий эътиборни тажриба ўтказишга қаратади. Унинг фикрича, амалиётда қўлланиладиган моддаларни ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Бунда алоҳида элементлардан уларнинг табиий гуруҳларга ўтиш ва уларни ўхшаш мос гуруҳ элементларига таққослаш яхши самара беради.
Догматик таълимга қаршилардан яна бири А.М.Бутлеров бўлиб, у ҳам кўп диққатни методик муаммога қаратган. У яратган методика асосида дунёнинг моддий жиҳатдан бирлиги тўғрисидаги ғояни ривожлантириш мавжуд. Буни турли органик бирикмалар орасидаги ўзаро боғлиқликни ҳар томонлама очиб берувчи органик бирикмаларни "Кимёвий тузилиш назарияси" асосида баён қилиб беради. Ўзининг методик қарашлари ва йўлларини "Органик кимёни мукаммал ўрганишга кириш" қўлланмасида аниқ равшан ёритиб берган.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish