Оддий ва қўзғалган ҳолатдаги валентлик қандан аниқланади?Ташқи қобиқдаги тоқ электронлар сони валентликни белгилайди. Бунда атом тинч ҳолатдан қўзғалган ҳолатга ўтиши учун имкон бўлса, элемент ўзгарувчан
валент ликка эга бўлади.
Манфий ионларнинг электрон конфигурациялари қандай тузилади?Манфий ионларнинг электрон конфигурацияларини тузишда ташқи қобиққа элемент олган электронлар сони қўшиб қўйилади. Масалан, Р-3 ионининг электрон конфигурацияси 3s23p6 кўринишда(3s23p3+3e).
Мусбат ионларнинг электрон конфигурациялари қандай тузилади? Мусбат ионларнинг электрон конфигурацияларини тузишда ташқи қобиқдан элемент берган электронлар сонини айириб ташланади. Масалан, S+4 ионининг электрон конфигурацияси 3s23p0 кўринишда.
Мавжудмас орбиталлар деганда нима тушунилади? Мавжудмас орбиталлар деб электрон конфигурация тузишда иштирок этмайдиган орбиталларга айтилади. Бу мавжудмаслик 2 хил бўлиши мумкин:
умуман мавжудмаслик, масалан, 1р, 2d, 2f каби; 2)вақтинча мавжудмаслик, масалан, 7р, 8s, 7d каби.
Электрон конфигурациялар қисқа кўринишда қандай ёзилади? Электрон конфигурацияларни қисқа кўринишда ёзиш чун нодир газлардан фойдаланиш қабул қилинган. Яъни бирор элемент электрон конфигурациясидаги
нодир газ қобиғига эга бўлган қисм ўрнига шу нодир газ белгиси ўрта қавс ичида ёзилади.
Масалан: Z=38 бўлган элементнинг электрон конфигурацияси [Kr+5s2 кўринишда ёзилади.
Клечковский қоидаси қандай ифодаланади? Клечковский қоидаси: атом электрон орбиталларининг энергетик ҳолати бош ва орбитал квант сонлари йиғин дисининг қийматига боғ лиқ. Клечковский
қоидасидан келиб чиқадиган хулосалар орбиталларнинг электронлар билан тўлиш тартибини белгилаб беради.
Хунд қоидаси қандай ифодаланади? Хунд қоидаси: Кўп электронли атомларда электронлар ячейкаларга
жойлашаётганда ўз спинларини параллел йўналтириб, спинлар йиғиндисини максимал бўлишига интилади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики,поғ оначада бўш катакча турганда жуфт электрон жойлаш тириш мумкин эмас.
Паули принципи қандай ифодаланади? Паули принципи: атомда тўрттала квант сони бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ электрон бўлиши мумкин эмас. Яъни битта катакчага иккита бир хил электрон жойлаштириш мумкин эмас. Улар энг камида спинлари билан фарў қилади.
Д.И.Менделеев қайси элементларни олдиндан башорат этган? Д.И.Менделеев галлий, германий ва скандийларнинг борлиги тўғрисида олдиндан башорат этган. Уларни тегишли равишда экабор, экасилиций ва экаалюминий
деб атаган.
К И М Ё В И Й Б О ҒЛ А Р
Do'stlaringiz bilan baham: |