Кимё фанидан абитуриентлар


Электронга мойиллик нима?



Download 423,17 Kb.
bet24/53
Sana29.05.2022
Hajmi423,17 Kb.
#616770
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
Kimyo fanidan abiturientlar uchun ayrim nazariy malumotlar I kitob (1)

Электронга мойиллик нима?Элемент битта электрон бириктириб олганда ажралиб чиқадиган энергия электронга мойиллик деб аталади.

  • Нисбий электроманфийлик қандай аниқланади? Нисбий электроманфийликни аниқлаш учун элементнинг ионланиш потенциаливаэлектронгамойилликлари йиғиндисини литийникига бўлинади Яъни,элементларнинг НЭМ литийга нисбатан аниқланади.

  • қуйидаги элементларнинг нисбий электроманфийликлари нимага тенг? Н, О, С, /, Р, N, Na, S, Cl, Li. Элементларнинг нисбий электроманфийликлари қуйидагича: Н-2,1; О-3,5; С-2,5; /-4,1; Р-2,1; N- 3,0; Na-0,9; S-2,6 Cl-3,0; Li-1.

  • Ковалент боғ қандай хусусиятлар билан тавсифланади? Ковалент боғ тўйинувчанлик, йўналганлик ва қутбли эритувчиларда эрувчанлик каби хусусиятлар билан тавсифланади. Бошқа боғ ларда бу хусусиятлар йўқ .

  • Ион боғ ли моддалар қандай хоссалар билан тавсифланади? Ион боғ ли моддалар юқори ҳароратда суюқланади. Сувда яхши эрийди. Суюқланма ва эритмада электр токини ўтказади.

  • Водород боғ ли моддалар қандай хоссалар билан тавсифланади? Водород боғ ли моддалар ўзига ыхшаш типдаги моддаларга нисбатан юқорироқ ҳароратда қайнаши билан фарў қилади. Масалан, сувнинг қайнаш ҳарорати H2S, H2Se, H2Te ларникидан юқорироқ ҳисобланади.

  • Боғ табиатининг НЭМ билан боғ лиқлиги борми? Кимёвий боғнинг табиати боғ ҳосил қилган элементларнинг НЭМ фарқига боғ лиқ Агар НЭМ фарқи 0 га тенг ёки жуда кам фарў қилса, боғ қутбсиз ковалент, агар фарў 1,9 дан кичик бўлса, боғ қутбли ковалент, 1,9 дан катта бўлса, ионли бўлади.
  • қутбли ковалент ва ионли боғ ланишга эга моддалар формуласи қандай тартибда ёзилиши керак?

    қутбли ковалент ва ионли боғ ланишга эга моддалар формуласини ёзишда аввал мусбат зарядли элемент,сўнг манфий зарядли элемент ёзилади. М:Hδ+Clδ-, Na+Cl-.

    1. Аморф жисмлар қандай тавсифланади? Аморф жисмларнинг суюқланиш ҳарорати аниқ қийматга эга эмас, уларнинг заррачалари аниқ шаклга эга эмас.

    2. Кристалл жисмлар қандай тавсифланади? Кристалл жисмлар қанчалик майдаланмасин, муайян шаклдаги бўлакчалар кристаллнинг дастлабки шаклини сақлаб қолади.

    3. Кристалл панжаралар неча хил? Кристалл панжаралар 3 хил:ионли, атомли, молекуляр.

    4. Атом кристалл панжарали моддаларга нималар киради? Атом кристалл панажарали моддаларга мисоллар: олмос, графит, карбин, қора фосфор, қизил фосфор, қум, кремний, карборунд, бор, германий.

    5. Ион кристалл панжарали моддаларга нималар киради? Ион кристалл панжарали моддаларга мисоллар: фаол металларнинг гидридлари КН, оксидалари - К2О, гидроксидлари - КОН, тузлари К/.

    6. Молекуляр кристалл панжарали моддаларга нималар киради? Молекуляр кристалл панажарали моддаларга мисоллар: барча газлар, оқ фосфор, олтингугурт, сув, йод, кўпчилик органик моддалар, бром.

    7. Атом кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятларга эга? Атом кристалл панажарали моддалар қуйидаги хусусиятлар билантавсифланади: тавсифланади: суюқланиш ва қайнаш ҳаро рати жуда юқори, электр токини ёмон ўтказади, сувда амалда эримайди.

    8. Ионли кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятларга эга?Ион кристалл панажарали моддалар қуйидаги хусуси ятлар билан тавсифланади:суюқланиш ва қайнаш ҳарорати юқори, электр токини яхши ўтказади, сувда яхши эрийди.

    9. Молекуляр кристалл панжарали моддалар қандай хусусиятга эга? Молекуляр кристалл панажарали моддалар қуйидаги хусусиятлар билантавсифланади: суюқланиш ва қайнаш ҳарорати паст электр токини ўтказмайди, сувда ёмон эрийди.



    ОКСИДЛАНИШ-қаЙТАРИЛИШ РЕАКЦИЯЛАРИ

    1. Оксидланиш даражаси деб нимага айтилади? Оксидланиш даражаси деб элемент олган ёки берган электронлар сонини билдирувчи шартли зарядга айтилади. Агар элемент электрон олган бўлса, манфий, берган бўлса, мусбат оксидланиш даражасига эга бўлади. Масалан: Са-2е → Са+2, N+3e → N-3.

    2. Оксидланиш даражасининг қиймати қандай оралиқда ўзгариши мумкин? Оксидланиш даражасининг сон қиймати -3 дан +5 гача бўлган оралиқда ўзгариши мумкин.
    3. Элементларнинг энг юқори ва энг паст оксидланиш даражаларини қандай аниқлаш мумкин?

    Элементларнинг энг юқори оксидланиш даражаси ўзи турган гуруҳ рақамига тенг бўлади. Энг паст оксидланиш даражаси эса ташқи қобиғи тўлиши учун етмай турган электронлар сонига тенг.
    Масалан: азотнинг энгюқори оксидланиш даражаси +5 га(V гуруҳ), энг паст оксидланиш даражаси - 3 га(5+3=8) тенг.

    1. Бирикмалардаги элементларнинг оксидланиш даражаси қандай аниқланади? Бирикмалардаги элементларнинг оксидланиш даражаси арифметик усулда аниқланади.Бунинг учун оксидланиш даражалари йиғиндисини нолга тенглаб тенглама тузилади ва ечилади. Масалан: Н2В4О7 бирикмада борнинг оксидланиш даражаси х га тенг. Н ва О нинг оксидланиш даражаларини билган ҳолда қуйидаги тенглама тузилади: 2(+1)+4x+7(-2)=0, x=+3.

    2. Берилган формула реал мавжуд моддага мослиги қандай аниқланади? Берилган формула реал мавжуд моддага мос бўлиши учун ундаги элементларнинг оксидланиш даражалари йиғиндиси нолга тенг бўлиши керак.
    3. қуйидагимоддаларда элементларнингоксидланиш даражасини аниқланг:а)Н4Р2О7

    да,б)К2Сr2О7даСr.
    а)4(+1)+2х+7(-2)=0 б)2(+1)+2x+7(-2)=0+4+2x-14=0 +2+2x-14=0 x=+5 x=+6.

    1. Валентлик ва оксидланиш даражаси ҳар доим бир хил қийматга эга бўлади, деган фикр ўринлими? Бу фикр ўринли эмас. Баъзан валентлик ва оксидланиш даражаларининг қийматлари мос келмайди. Бу кўпроқ элемент ўзи билан ўзи боғ ҳосил қилган ҳолатларда кузатилади. Масалан: Н2О2 да кислород 2 валентли, оксидланиш аражаси эса -1 га тенг.

    2. Оксидланиш жараёни деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Оксидланиш деб ҳар қандай заррачанинг электрон бериш жараёнига айтилади. Оксидланиш жараёнида элементнинг оксидланиш даражаси ортади. Масалан: S0 -4e →S+4; P-3 -8e → P+5

    3. қайтарилиш жараёни деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. қайтарилиш деб ҳар қандай заррачанинг электрон олиш жараёнига айтилади. қайтарилиш жараёнида элементнинг оксидланиш даражаси пасаяди. Масалан: Cr+6 +3e → Cr+3 S+6 +8e → S-2

    4. Фақат оксидловчи вазифасини бажарувчи моддаларга мисол келтиринг.Фақат оксидловчи моддаларга мисоллар: /2, О3, HNO3, H2SO4, KMnO4, K2CrO4, K2Cr2O7, HClO4, умуман элементларнинг энг юқори оксидланиш даражасида турган бирикмалари, электролизда анод.

    5. Фақат қайтарувчи вазифасини бажарувчи моддаларга мисол келтиринг. Фақат қайтарувчи моддаларга мисоллар: металлар, СО, HCl, HBr, HJ, H2S, NH3, PH3, CH4, умуман элемент ларнинг энг паст оксидланиш даражасида турган бирикмалари, электролизда катод.

    6. Ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи моддаларга мисол келтиринг. Шароитга кўра ҳам оксидловчи, ҳам қайтарувчи вазифасини бажарадиган моддаларга мисоллар: металлмаслар, HNO2, H2O2, H2SO3, KClO3, Cr2O3, MnO2, K2MnO4,умуман элементларнинг оралиқ оксидланиш даражасида турган бирикмалари.



    1. Оксидланиш-қайтарилиш реакциясини тенглашнинг электрон-баланс усулини баён қилиб беринг.

    О+Р ни электрон-баланс усулида тенглашнинг асосий моҳияти элементлар томонидан берилган ва олинган электронлар сонини тенглашдир. Бу қуйидагича амалга оширилади: CuS++HNO3=CuSO4+NO+H2O реакцияда
    S~2 -8e→S+6 8 3 Яъни олинган ва берилган элек N+5 +3e→N+2 3 8 тронлар сони алмаштирилади.
    (Бунда агар улар каррали сонлар бўлса, қисқартирилади). Шундан сўнг S тутган моддалар учун 3, N тутган моддалар учун 8 коэффициент ишлатилади ва реакция тенгланади: 3CuS+8HNO3=3CuSO4+8NO+4H2O
    1. Бир неча элементнинг оксидланиш даражаси ўзгарса, оксидланиш-қайтарилиш реакцияси қандай тенгланади?

    Баъзи оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида бир неча элементнинг оксидланиш даражаси ўзгариши мумкин. Бунда барча берилган ва олинган электронлар сони жамлаб ёзилади. Масалан:
    FeS+HNO3→Fe(NO3)3+H2SO4+NO2+H2O
    Fe+2~1→Fe+3 9 1 Яъни Fе ва S тутган моддалар қаторига -1, N тутган S~2 -8e→S+6 моддалар қаторига9 коэффициент қўйиб реакция тенг N+5 +1e→N+4 1 9 ланади:
    FeS+12HNO3→Fe(NO3)3+H2SO4+9NO2+5H2O


    1. Download 423,17 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish