Кимё фанидан абитуриентлар



Download 423,17 Kb.
bet26/53
Sana29.05.2022
Hajmi423,17 Kb.
#616770
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53
Bog'liq
Kimyo fanidan abiturientlar uchun ayrim nazariy malumotlar I kitob (1)

Молекулалараро оксидланиш-қайтарилиш реакциясига мисол келтиринг. олекулалараро оксидланиш-қайтарилиш реакциясида иккита моддада иккита элементнинг оксидланиш даражаси ўзгаради: H2S+H2O2=SO2+H2O

  • Ички молекуляр оксидланиш-қайтарилиш реакциясига мисол келтиринг. Ички молекуляр оксидланиш-қайтарилиш реакциясида битта моддада иккита элементнинг оксидланиш даражаси ўзгаради: 2KClO3=2KCl+3O2.

  • Диспропорция реакцияси деб нимага айтилади? Мисол келтиринг. Диспропорция реакцияси деб битта моддадаги битта элемент ҳам оксидланиши, ҳам қайтарилишига айтилади. Масалан: 4KClO3=3KClO4+KCl.

  • Синпропорция реакцияси деб нимага айтилади? Мисол келтиринг.Синпропорция реакцияси деб иккита моддадаги битта элемент ҳам оксидланиши, ҳам қайтарилишига айтилади. Масалан: 2H2S+SO2=3S+2H2O.

  • қайси тенглама тўғри тузилган? а)PbS+2O3=PbSO4+O2. б)PbS+4O3=PbSO4+4O2. в)PbS+6O3=PbSO4+7O2.

    қайси тенглама тўғри тузилгани электрон-баланс усули билан текширилади: S-2 -8e → S+6. 8 4 1 Демак кислород учун 4
    2O-1 +2e → 2O-2. 2 1 4 коэффициент ишлатилган реакция тўғри тенгланган.
    Г А Л О Г Е Н Л А Р.

    1. Галогенлар даврий жадвалда қандай ўрин эгаллайди? Галогенлар даврий жадвалда VIIA гуруҳда жойлашган.

    2. Галогенларга қайси элементлар киради? Галогенларга фтор /, хлор Сl, бром Вr, йод J киради.

    3. «Галоген» сўзи нима маънони англатади? «Галоген» сўзи лотинчадан таржима қилинганда

    «туз туғдирувчи» деган маънони англатади.

    1. Галогенларнинг ташқи қобиғи қандай кўринишда? Галогенларнинг ташқи қобиғи ns2np5 кўринишда?

    2. Нима учун галогенлар кучли оксидловчи моддалар ҳисобланади? Галогенлар атомлари кичик радиусларга эга. Ташқи қобиғи тўлиши учун 1 та электрон етишмайди. Шунинг учун уларда ташқи қобиғини тўлдиришга мойилликлари жуда кучли.
    3. Бирикмаларда галогенлар қандай оксидланиш даражаларини намоён этади?

    Бирикмаларда фтор -1, қолган галогенлар -1, +1, +3, +5, +7 оксидланиш даражаларини намоён этади. Уларга тегишлича НГал, НГалО, НГалО2, НГалО3, НГалО4 бирикмалар мисол бўла олади.

    1. Бирикмаларда галогенлар қандай валентликларга эга бўлади? Нима учун? Бирикмаларда фтор ўзгармас I, қолган галогенлар I, III, V, VII валентликларни намоён этади.

    2. Галогенлар молекулаларининг боғ энергияси қанақа? Галогенлар молекулаларининг боғ ланиш энергиялари водород, кислород ва азот молекулалариникига қараганда анча кам. Шунинг учун уларнинг Н22, N2 ларга нисбатан реакцияга мойиллиги кучли.

    3. Галогенларнинг физик хоссалари фтордан йодга томон қандай ўзгаради? Фтордан йодга томон галогенларнинг суюқланиш ва қайнаш ҳароратлари ортиб боради. Ранглари тўқ лашади: фтор оч яшил, хлор сарғиш-яшил, бром қўнғир , йод бинафша рангли ҳисобланади.

    4. Галогенларнинг бир-бирини бирикмалардан сиқиб чиқариш тартиби қанақа? Галогенлар бир-бирини қуйидаги тартибда бирикмалар дан сиқиб чиқаради: /→ Cl →Br →J. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин: 2NaBr+Cl2=2NaCl+Br2, 2NaJ+Br2=2NaBr+J2. 2NaCl+Br2=бормайди 2NaBr+J2=бормайди.

    5. Табиатда галогенлар қаерда ва қандай кўринишларда, қанча миқдорда учрайди? Галогенлар ҳавода учрамайди. Асосан ер қобиғида ва денгиз сувларида мавжуд. Галогенлар табиатда эркин кўринишда учрамайди, фақат бирикма ҳолида учрайди. Асосий бирикмаларига мисоллар:NaCl-ош тузи, тоштуз, галит, KCl·NaCl-сильвинит, KCl·MgCl2-карналлит, Na3AlF6- криолит. Галогенларнинг табиатдаги миқдорларининг таққоси қуйидагича: Cl >/ >Br> J.

    6. Галогенлар лабораторияда қандай олинади? Галогенлар лабораторияда қуйидагича олинади: a)16HCl+2KMnO4=2KCl+2MnCl2+5Cl2+8H2O

    4HCl+MnO2=MnCl2+Cl2+2H2O 14HCl+K2Cr2O7=2KCl+2CrCl3+3Cl2+7H2O б)10HBr+2KMnO4+3H2SO4=K2SO4+2MnSO4+5Br2+8H2O

    1. Галогенлар саноатда қандай олинади? Галогенлар саноатда тузлари суюқланмаси ёки эритмасини электролиз қилиб олинади: 2NaCl=2Na+Cl2. 2NaCl+2H2O=2NaOH+H2+Cl2.

    2. Галогенлар қаерларда, қайси мақсадларда ишлатилади? Галогенларнинг ишлатилишига мисоллар: 1)фтор чидамли полимер моддалар ишлаб чиқаришда, қишлоқ хыжалиги зараркунандаларига қарши курашда, 2)хлор ичимлик сувини хлорлашда, бўёқлар тайёрлаш да, эритувчилар олишда, синтетик толалар олишда, газламаларни оқартиришда, ўсимликларни ҳимоя қилишда 3)бром фотопластинка ва фотоплёнкалар ишлаб чиқаришда, тиббий препарат сифатида; 4)йод ош тузини йодлашда, яраланган жойларни дезинфекциялашда, қон тўхтатувчи сифатида ишлатилади.
    3. Хлорга умумий тавсиф беринг.

    Хлорнинг белгиси Cl, формуласи Cl2, молекула тузилиши Cl-Cl, тартиб рақами 17, нисбий атом массаси 35,5, нисбий молекуляр массаси 71, валентлиги 1,3,5,7, оксидланиш даражалари - 1,+1,+3,+5,+7, даврий жадвалда 3 давр, VIIA гуруҳда
    жойлашган. Изотоплари Cl-35, Cl-37. Электрон конфигурацияси 1s22s22p63s23p5.

    1. Хлор иштирокидаги бирикиш реакцияларига мисол келтиринг. Хлор қуйидаги элементлар билан бирикади:

    H2+Cl2=2HCl; 2Na+Cl2=2NaCl; Ca+Cl2=CaCl2; 2Al+3Cl2=2AlCl3; C+2Cl2=CCl4; 2P+5Cl2=2PCl5.

    1. Хлор иштирокидаги ўрин олиш реакцияларига мисол келтиринг. Хлор иштирокидаги ўрин олиш реакцияларига мисол: 2H2O+2Cl2=4HCl+O2. 2KBr+Cl2=2KCl+Br2.
    2. Хлор иштирокидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияларига мисол келтиринг.

    Cl2+2KOH(сову=)=KCl+KClO+H2O 3Cl2+6KOH(қайноқ)=5KCl+KClO3+3H2O

    1. Хлорли оҳак нима? У қандай хусусиятга эга? Хлорли оҳак қуйидаги формулага эга: Ca(OCl)2. У атомар кислород ҳосил қилиб парчалангани учун оқартирувчи хусусиятга эга: Ca(OCl)2+H2O=Ca(OH)2+2HClO HClO=HCl+O

    2. Водород хлорид лабораторияда қандай олинади? Водород хлорид лабораторияда қуйидагича олинади: NaCl(кр)+H2SO4(конц)=NaHSO4+HCl↑.

    3. Водород хлорид саноатда қандай олинади? Водород хлорид саноатда элементлардани синтез қилиб олинади: H2+Cl2=2HCl

    4. Водород хлорид қандай реакцияларга киришади? 2HCl=H2+Cl2; 4HCl+O2=2H2O+2Cl2.

    5. «Оловсиз тутун» нима? Ичига икки хил газ - HCl ва NH3 тўлдирилган идишлар оғ зи бир- бирига тўғриланса, газлар бирикиши натижасида оқ тутун - аммоний хлорид кристаллари ҳосил бўлади: NH3+HCl=NH4Cl.
    6. Хлорид кислота иштирокида ўрин олиш реакцияларига мисол келтиринг.

    2Na+2HCl=2NaCl+H2; Mg+2HCl=MgCl2+H2; 2Al+6HCl=2AlCl3+3H2.
    1. Хлорид кислота иштирокида алмашиниш реакцияларига мисол келтиринг.

    Na2O+2HCl=2NaCl+H2O; MgO+2HCl=MgCl2+H2O; Al2O3+6HCl=2AlCl3+3H2O.
    1. Хлорид кислота иштирокида нейтралланиш реакцияларига мисол келтиринг.

    NaOH+HCl=NaCl+H2O; Mg(OH)2+2HCl=MgCl2+2H2O; Al(OH)3+3HCl=AlCl3+3H2O.

    1. Хлорид кислота тузлари қаерларда ишлатилади? NaCl- ош тузи истеъмол учун, саноатда водород ва хлор олиш мақсадида, тиббиётда физиологик эрима сифатида, KCl-қишлоқ хыжалигида калийли ўғит сифатида, СаСl2-газларни қуритишда ва тиббиётда, ZnCl2 эритмаси металларни кавшарлашда, ёғочни чиришдан сақлашда шимдириш мақсадида, AlCl3- органик реакцияларда катализатор сифатида, HgCl2-дезинфекцияловчи восита сифатида, уруғларни дорилашда, терини ошлашда.
    2. Галогенид-ионлар сифат жиҳатдан қандай аниқланади?

    Галогенид-ионларни сифат жиҳатдан аниқлаш учун реактив сифатида Ag+ ионидан фойдаланилади:
    Ag++Cl-=AgCl↓(оқ) Ag++Br-=AgBr↓(сарғиш) Ag++J-=AgJ↓(сариқ).
    1. Хлорнинг кислородли бирикмалари қандай олинади?

    Хлор кислород билан бевосита реакцияга киришмайди. унинг кислородли бирикмалари бошқа усуллар билан oлинади: HgO+Cl2=Hg+Cl2O. (ЮҚорида хлорнинг ишқор эритмалари билан турли ҳароратларда таъсирлашуви ҳам келтирилган).
    1. Хлор қандай кислоталар ҳосил қилади?

    Хлор битта кислородсиз ва тўрт хил кислородли кислоталар ҳосил қилади: HCl – хлорид, HСlO - гипохлорит,
    HСlO2 - хлорит, HСlO3 - хлорат, HСlO4 - перхлорат.
    1. Хлорнинг кислородли бирикмалари қаерларда ишлатилади?

    Хлорнинг кислородли бирикмаларидан KСlО3 -бертоле тузи деб аталади. У гугурт тайёрлашда ишлатилади. Mg(ClO3)2 - ғўзани дефолиация қилишда ишлатилади.
    ЭЛЕКТРОЛИТИК ДИССОЦИЛАНИШ НАЗАРИЯСИ.





    1. Download 423,17 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   53




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish