Кимё фанидан абитуриентлар



Download 423,17 Kb.
bet17/53
Sana29.05.2022
Hajmi423,17 Kb.
#616770
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53
Bog'liq
Kimyo fanidan abiturientlar uchun ayrim nazariy malumotlar I kitob (1)

Оксидлар қандай агрегат ҳолатларда учрайди? Мисол келтиринг. Оксидлар барча агрегат ҳолатларда учрайди. Масалан: CO, CO2, NO, NO2-газсимон, Н2О-суюқ, Р2О5, Fе2О3- қаттиқ агрегат ҳолатда.

  • Оксидлар қандай туркумланади? Оксидлар қуйидагича туркумланади: асосли, кислотали, амфотер, нейтрал,

    пероксид.

    1. Асосли оксидларга мисол келтиринг. Асосли оксидларга қуйидагилар мисол бўла олади:K2O, Na2O,CaO,MgO,CuO,

    Li2O,BaO,FeO,CrO.

    1. Кислотали оксидларга мисол келтиринг. Кислотали оксидларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:CO2,SO2,SO3,NO2,N2O3,N2O5, P2O5, CrO3,Mn2O7.
    2. Амфотер оксидларга мисол келтиринг.

    Амфотер оксидларга мисоллар: BeO, ZnO, Al2O3, Cr2O3, PbO, Fe2O3,MnO.
    1. Нейтрал оксидларга мисол келтиринг.

    Нейтрал оксидларга мисоллар: N2O, NO, CO, SiO. Нейтрал оксидлар шунингдек, индифферент, бетараф,бефарў, туз ҳосил қилмайдиган оксидлар деган номлар билан ҳам аталади.
    1. Пероксидларга мисол келтиринг.

    Пероксидларга мисоллар: H2O2, Na2O2, BaO2,CaO2. Улар таркибида пероксо гуруҳ - О-О- тутганлиги билан тавсифланади.
    1. Асосли ва амфотер оксидлар қандай номланади?

    Асосли ва амфотер оксидлар уларни ҳосил қилган металл номидан сўнг оксид
    сўзини айтиш билан номланади. Масалан, MgO-магний оксид. Агар металл ўзгарувчан валентлик намоён этса, металл номидан кейин унинг валентлиги айтилади. Масалан, FеО-темир(II) оксид, Cu2O- мис(I) оксид, Cr2O3-хром(III)оксид, FеО3 темир(VI) оксид.
    1. Кислотали оксидлар қандай номланади?

    Кислотали оксидлар асосли ва амфотер оксидлар каби номланади. Масалан, SO2- олтингугурт(IV) оксид,SO3 олтингугурт(VI) оксид,P2O5-фосфор(V) оксид,CrO3-хром (VI) оксид,CO2-углерод(IV) оксид. Ундан ташқари кислотали оксидлар ангидридлар ҳам деб аталади. Масалан, СО2-карбонат ангидрид, Р2О5-фосфат ангидрид.
    1. Асосли оксидлар қандай олинади?

    Асосли оксидлар металларнинг кислород билан ўзаро таъсирлашувидан олинади. Масалан: 2Cu+O2=2CuO.
    1. Асосли оксидлар қандай кимёвий реакцияларга киришади?

    Асосли оксидлар учун қуйидаги реакциялар хос: a)кислотали оксидлар билан а) бирикиш: К2О+CO2=K2CO3, Na2O+SO3=Na2SO4.
    б) кислоталар билан алмашиниш: СaO+2HNO3=Ca(NO3)2+H2O Fe2O3+6HCl=2FeCl3+3H2O
    В )сув билан бирикиш: K2O+H2O=2KOH.
    1. Кислотали оксидлар қандай реакцияларга киришади?

    а) Кислотали оксидлар учун қуйидаги реакциялар хос: а)сув билан бирикиш: H2O+SO3=H2SO4.
    б) асослар билан алмашиниш: 6KOH+P2O5=2K3PO4+3H2O в асосли оксидлар билан бирикиш: СаО+CO2=CaCO3.
    1. Амфотер сўзи нимани билдиради?

    «Амфотер» сўзи иккиёқлама деган маънони билдиради. Яъни амфотер моддалар икки хил хоссани намоён этади.
    1. Амфотер оксидлар қандай хоссаларни намоён этади?

    а)амфотер оксидлар ишқорлар билан таъсирлашади: 2КОН+Al2O3=2KAlO2+H2O б)амфотер оксидлар кислоталар билан таъсирлашади: Al2O3+6HCl=2AlCl3+3H2O


    А С О С Л А Р.
    1. Ишқорлар қандай олинади?

    Ишқорлар қуйидаги усулларда олинади: а)ишқорий металларнинг сув билан таъсирлашувидан:
    2Na+2H2O=2NaOH+H2. б)ишқорий металлар оксидларининг сув билан бири кишидан: Na2O+H2O=2NaOH
    1. Асосларнинг техникадаги номларига мисол келтиринг.

    Ишқорларнинг техникадаги номларига мисоллар: КОН-ўювчи калий, NaOH-ўювчи натрий ёки каустик сода, Са(ОН)2-оҳакли сув ёки сўндирилган оҳак.

    1. қайси асослар тузлар билан реакцияга киришмайди? Сувда эримайдиган асослар тузлар билан ўзаро таъсирлашмайди
    2. Амфотер асослар қандай хоссаларни намоён этади?

    а)амфотер асослар кислоталар билан таъсирлашади: Zn(OH)2+H2SO4=ZnSO4+2H2O б)амфотер асослар ишқорлар билан таъсирлашади: 2NaOH+Zn(OH)2=Na2ZnO2+2H2O


    К И С Л О Т А Л А Р.
    1. Кислоталар номидаги -ид, -ит, -ат қўшимчалари нимани билдиради?

    a)Кислота номидаги -ид қўшимча кислота ҳосил қилувчи элемент ўзининг энг паст оксидланиш даражасида турганини билдиради. Бу асосан кислородсиз кислоталарда учрайди. Масалан: HCl- хлорид, H2S-сульфид.
    б)кислота номидаги -ит қўшимча кислота ҳосил қилган элемент ўзининг оралиқ оксидланиш даражасида турганини билдиради. Масалан:H2SO3-сульфит. в)кислота номидаги -ат қўшимча кислота ҳосил қилган элемент ўзининг энг юқори оксидланиш даражасида турганини билдиради. Масалан: H2SO4-сульфат. Изоҳ: агар элемент фақат бир хил кислородли кислота ҳосил қилса, унга нисбатан -ат қўшимча ишлатилади. Масалан: Н2СО3-карбонат, H2SiO3-силикат.
    1. Кислородсиз кислоталар қандай олинади?

    Кислородсиз кислоталар икки хил усулда олинади. 1)Элементларнинг бирикиш реакциясидан.
    Масалан:
    H2+Cl2=2HCl H2+S=H2S 2)тузларига кислоталар таъсир эттириб. Масалан: 2NaCl+H2SO4=2HCl+Na2SO4.
    1. Кислородли кислоталар қандай олинади?

    Кислородли кислоталар тегишли ангидридларни сувда эритиш йўли билан олинади. Масалан:
    Н2О+SO3=H2SO4 3H2O+P2O5=2H3PO4.
    1. Кислоталар қандай физик хоссаларга эга?

    Кўпчилик кислоталар, масалан H2SO4, HNO3-суюқ агре гат ҳолатда, баъзилари соф ҳолатда газсимон, масалан HCl, HBr, HJ. Улар сувда эритилгандан сўнг кислотага айланади. HPO3, H3PO4, H3BO3 лар қаттиқ моддалар.
    1. Фаоллик қаторида водороддан кейин турадиган металлар кислородли кислоталар билан қандай таъсирлашади?

    Фаоллик қаторида водороддан кейин турган металлар кислородли кислоталар билан таъсирлашганда кислота лар олдин уларни оксидлайди, сўнг туз ҳосил қилади: Hg+H2SO4=HgO+SO2+H2O HgO+H2SO4=HgSO4+H2O
    Йиғинди ҳолатда: Hg+2H2SO4=HgSO4+SO2+2H2O
    Т У З Л А Р.

    1. Тузлар деб нимага айтилади? Таркиби металл атомлари ва кислота қолдиқларидан иборат мурккаб моддалар тузлар деб аталади.

    2. Тузларнинг формуласи қандай тузилади? Тузларнинг формуласи валентлик қоидаси асосида тузилади. Масалан, Са II валентли. Фосфат кислота қолдиғи III валентли. Туз формуласи қуйидаги кўринишда: Са3(РО4)2.

    3. Тузлар қандай номланади? Тузларни номлаш учун металл номидан кейин тегишли кислота қолдиғининг

    номи айтилади. Масалан: К2СО3 калий карбонат. Агар металл ўзгарувчан валентли бўлса, унинг валентлиги кўрсатилади. Масалан: FeSO4 темир(II)сульфат, CrCl3-хром(III)хлорид.
    1. Тузлар қандай туркумланади?

    Тузлар қуйидагича туркумланади: ўрта, нордон, қўш, асосли, аралаш, комплекс тузлар.

    1. Ўрта тузларга мисол келтиринг. Ўрта тузлар фақат металл атомлари ва кислота қолдиқаридан иборат бўлади.

    Масалан: К3РО4, FеСО3.

    1. Нордон тузларга мисол келтиринг. Нордон тузлар таркибида алмашинмаган водород атомлари бўлади.

    Масалан: КНСО3, Са(Н2РО4)2. Изоҳ: нордон тузлар фақат кўп асосли кислоталардан ҳосил бўлади.
    1. Асосли тузларга мисол келтиринг.

    Асосли тузлар таркибида алмашинмаган гидроксид гуруҳ бўлади. Масалан: Са(ОН)NO3, Fe(OH)2Cl.
    Изоҳ: асосли тузлар фақат 2 ёки 3 валентли металларнинг гидроксидларидан ҳосил бўлади.

    1. қўш тузларга мисол келтиринг. қўш тузлар таркибида иккита металл бўлади. Масалан: KMgCl3, NaFe(SO4)2.

    2. Аралаш тузларга мисол келтиринг. Аралаш тузлар таркибида икки хил кислота қолдиғи бўлади Масалан, СаCl(OСl).
    3. Ўрта тузлар қандай номланади?

    Ўрта тузларни номлашда металл номидан кейин тегиш кислота номи айтилади(мисол 272 саволда кўрилди).
    1. Нордон тузлар қандай номланади?

    Нордон тузларни номлашда тегишли кислота қолдиғи номидан аввал «гидро» сўзи айтилади.
    Масалан: КНСО3 калий гидрокарбонат, КН2РО4- калий дигидрофосфат.
    1. Асосли тузлар қандай номланади?

    Асосли тузларни номлашда металл номидан кейин «гидроксо» сўзи айтилади. Масалан: Mg(OH)NO3-магний гидроксонитрат,Cr(OH)2Cl-хром дигидроксохлорид.
    1. қўш тузлар қандай номланади?

    қўш тузларни номлашда металлар номи келиш тартибида бирин-кетин айтилади. Масалан, KАl(SO4)2-калий алюминий сульфат.
    1. Аралаш тузлар қандай номланади?

    Аралаш тузларни номлашда кислота қолдиқлари келиш тартибида номланади. Масалан: Fе(SO4)Cl темир сульфат - хлорид.
    1. Ўрта тузлар қандай олинади?

    Ўрта тузлар олиш усулларига мисоллар: а)металл ва металлмас бирикишидан. Масалан: 2K+Cl2=2KCl 2Al+3S=Al2S3.
    б)асосли ва кислотали оксидлар бирикишидан.Мас: K2O+SO3=K2SO4 CaO+CO2=CaCO3. в)нейтралланиш реакцияси натижасида. Масалан: KOH+HNO3=KNO3+H2O.
    1. Нордон тузлар қандай олинади?

    Нордон тузлар ҳосил қилишга мисоллар. а)ишқорга кислотали оксид бирикишидан. Масалан: КОН+CO2=KHCO3. NaOH+SO3=NaHSO4.
    б)кўп асосли кислота чала нейтралланса. Масалан: KOH+H2SO4=KHSO4+H2O;
    NH3+H3PO4=(NH4)2HPO4
    в)тузларга кислоталар бирикишидан. Масалан: K2S+H2S=2KHS; CaCO3+H2CO3=Ca(HCO3)2.


    1. Download 423,17 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish