Кимё фанидан абитуриентлар



Download 423,17 Kb.
bet29/53
Sana29.05.2022
Hajmi423,17 Kb.
#616770
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53
Bog'liq
Kimyo fanidan abiturientlar uchun ayrim nazariy malumotlar I kitob (1)

Кимёвий мувозанат қандай ҳисобланади? Кимёвий мувозанат тескари реакция тезлигининг тўғри реакция тезлигига нисбатига тенг: aA+bB↔cC+dD

[C]c[D]d
КМ= [ A]a[B]b

  1. Ле-Шателье қоидаси қандай ифодаланади? Ле-Шателье қоидаси: мувозанатда турган системага ташқи таъсир кўрсатилса, мувозанат шу таъсирнинг кучи камаядиган томонга силжийди.

  2. Кимёвий мувозанатга концентрация таъсирини баён қилиб беринг. Мувозанатда турган системада бошланғич моддалар концентрацияси орттирилса, мувозанат ўнгга, яъни мащсулот унуми ошадиган томонга силжийди.

Агар мащсулотлар концентрацияси орттирилса, мувозанат чапга, яъни бошланғич моддалар унуми ортадиган томонга силжийди.

  1. Кимёвий мувозанатга босим қандай таъсир этади? қаттиқ ва суюқ моддалар иштирокидаги мувозанатга босим таъсир этмайди, фақат газлар иштирокидаги мувозанатга таъсир этади. Унинг таъсири қуйидагича: а)агар мувозанатдаги системанинг ўнг ва чап томонларида газ молекулалари сони тенг бўлса, бундай система лар мувозанатига босим таъсир этмайди. Масалан:

H2+Cl2↔2HCl, N2+O2↔2NO. б)агар мувозанатдаги
системанинг ўнг ва чап томонларида турли сондаги газлар бўлса, босим орттирилганда мувозанат кам сонли газлар жойлашган томонга, агар босим камайтирилса, кўр сонли газлар жойлашган томонган силжийди. Масалан:
2СО2↔2СО+O2 системада босим орттирилса, мувозанат чапга, камайтирилса, ўнгга силжийди. N2+3H2↔2NH3 системада эса босим орттирилса, мувозанат ўнгга, босим камайтирилганда чапга силжийди.
  1. Кимёвий мувозанатга ҳажм қандай таъсир этади?

Кимёвий мувозанатга ҳажмнинг таъсири босим таъсирининг аксидир.

  1. Кимёвий мувозанатга ҳарорат қандай таъсир этади? Кимёвий мувозанатга ҳароратнинг таъсири реакциянинг иссиқлик эффектига боғлиқ: а)экзотермик реакцияларда ҳарорат кўтарилганда муво занат чапга, пасайганда

ўнгга силжийди б)эндотермик реакцияларда ҳарорат кўтарилганда мувозанат ўнгга, пасайганда чапга силжийди.
  1. Кимёвий мувозанатга катализатор қандай таъсир этади?

Катализатор кимёвий мувозанатга таъсир этмайди, яъни уни чапга ёки ўнгга силжитмайди.
Фақат мувозанатни тезроқ қарор топтиради.


А З О Т.

  1. Азотга умумий тавсиф беринг. Азотнинг белгиси N, формуласи N2, тузилиши N≡N. Тартиб рақами 7, нисбий атом массаси 14, нисбий молекуляр массаси 28, атом таркиби 7р, 7е, 7n. Электрон конфигурацияси 1s22s22p3. Валентлиги 2,3,4. Оксидланиш даражалари -3,-2,-1 +1.+2.+3.+4.+5.Даврий жадвалда 2 давр, гуруҳда жойлашган.

  2. Азотнинг табиатда учраши. Азот табиатда эркин кўринишда ҳавода учрайди. Ер қобиғида азотнинг асосан

қуйидаги бирикмалари учрайди: NaNO3-Чили селитраси, NH4NO3-Норвегия селитраси, Ca(NO3)2- Ҳиндистон селитраси. Ер қобиғидаги азотнинг умумий миқдори 0,04% ни ташкил этади.

  1. Лабораторияда азот қандай олинади? Лабораторияда азотнинг олиниш: a)(NH4)2Cr2O7=N2+Cr2O3+4H2O.

б) NH4NO2=N2+2H2O, бу усулда портлаш хавфи борли ги учун тўғридан-тўғри аммоний нитритдан эмас,
балки NH4Cl ва NaNO2 эритмалари аралашмасидан фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир..

  1. Саноатда азот қандай олинади? Саноатда азот ҳавони совутиш орқали олинади.

  2. Азот қандай кимёвий хоссаларга эга? Азот НЭМ жиҳатидан энг фаол элементлардан бири бўлса ҳам, молекуласида учбоғ борлиги учун кимёвий жиҳатдан анча инерт ҳисобланади. Оддий шароитда

азот фақат литий билан бирикади, қолган элементлар билан юқори ҳароратда таъсирлашади: 6Li+N2=2Li3N N2+3H2=2NH3
3Mg+N2=Mg3N2 N2+O2=2NO
2Al+N2=2AlN 2C+N2=C2N2.

  1. Лабораторияда аммиак қандай олинади? Лабораторияда аммиак олиш учун аммоний тузларига оҳакли сув таъсир эттирилади: 2NH4Cl+Ca(OH)2=CaCl2+2NH3+2H2O

  2. Саноатда аммиак қандай олинади? Cаноатда аммиак элементлардан синтез қилиб олинади: N2+3H2=2NH3 .

Реакция 450-550оС ҳароратда, юқори босимда, катализатор иштирокида олиб борилади.

  1. Аммиакнинг бирикиш реакциясига мисол келтиринг. NH3+H2O=NH4OH NH3+HCl=NH4Cl. Реакция мащ сулотлари аммоний бирикмалари деб аталади.

  2. Аммиакнинг ўрин олиш реакциясига мисол келтиринг. 2Na+2NH3=2NaNH2+H2. Натрий амид ҳосил бўлади.

  3. Аммиак қандай ёнади? Аммиак икки хил ёнади: а)кислород етишмаганда(тўла): 4NH3+3O2=2N2+6H2O

б)кислород мўл бўлганда(чала): 4NH3+5O2=4NO+6H2O

  1. Аммиак қандай оксидланиш-қайтарилиши реакцияларида иштирок этади? 2NH3+3Ag2O=N2+6Ag+3H2O; 2NH3+3CuO=N2+3Cu+3H2O 2NH3+6HNO3=N2+6NO2+6H2O.

  2. Азот қандай оксидлар ҳосил қилади? Азот қуйидаги оксидлар ҳосил қилади:N2O, NO, N2O3, NO2, N2O5, ҳамда NO нинг димери N2O4.

  3. Азот оксидлари қандай олинади? Азот оксидлари олинишига мисоллар: NH4NO3=N2O+2H2O, N2+O2=2NO, 2NO+O2=2NO2

  4. Азот оксидлари қандай кимёвий хоссага эга? N2O ва NO индифферент оксидлар, қолганлари кислотали оксидлар. Уларга қуйидаги кислоталар мос келади: N2O3 га нитрит кислота - HNO2, N2O5 га нитрат кислота- HNO3. Оксидлар иштирокидаги реакцияга мисоллар: 2N2O=2N2+O2 2NO+Cl2=2NOCl; 2NO+O2=2NO2 2NO2+H2O=HNO2+HNO3.
  5. Азот қандай кислоталар ҳосил қилади?

Азот асосан икки хил кислота ҳосил қилади: нитрит HNO2 ва нитрат-HNO3. Нитрит кислотада азот III валентли, оксидланиш даражаси +3 га тенг. Нитрат кислотада эса 4 валентли, оксидланиш даражаси +5.

  1. Нитрат кислота саноатда қандай олинади? Саноатда нитрат кислота уч босқичли жараёнда олинади:

NH3→NO→NO2→HNO3. Учинчи босқич қандай шароитларда амалга оширилишига
қараб турли жараёнлар содир бўлади: 1)ҳаво иштирокисиз паст ҳароратда: 2NO2+H2O=HNO2+HNO3.
2)Ҳаво иштирокисиз юқори ҳароратда: 3NO2+H2O=2HNO3+NO 3)ҳаво иштирокида: 4NO2+2H2O+O2=4HNO3.

  1. Нитрат кислота қандай реакцияларда иштирок этади? Нитрат кислота қуйидаги реакцияларда иштирок этади:

а)алмашиниш: 2HNO3+CuO=Cu(NO3)2+H2O 6HNO3+Al2O3=2Al(NO3)3+3H2O б)нейтралланиш: HNO3+KOH=KNO3+H2O 2HNO3+Ca(OH)2=Ca(NO3)2+2H2O
в)оксидланиш-қайтарилиш: 4HNO3(конц)+C=CO2+4NO2+2H2O 6HNO3(конц)+S=H2SO4+6NO2+2H2O
4HNO3(конц)+Cu=Cu(NO3)2+2NO2+2H2O 8HNO3(суюл)+3Cu=3Cu(NO3)2+2NO2+4H2O
Изоҳ: нитрат кислота учун ўрин олиш хос эмас.

  1. Нитрат кислота тузлари қаерларда ишлатилади? Нитрат кислота тузлари қуйидаги мақсадларда ишлатилади

:KNO3,NaNO3,Ca(NO3)2,NH4NO3-селитралар, KNO3- порохнинг таркиби.


Ф О С Ф О Р.

  1. Фосфорга умумий тавсиф. Фосфорнинг белгиси Р, тартиб рақами 15, нисбий атом массаси 31

атом таркиби 15р, 15е, 16n. Даврий жадвалдаги ўрни- 3 давр, VA гуруҳ Валентлиги III, V. Оксидланиш даражалари: -3, +3, +5. Электрон конфигурацияси: 1s22s22p63s23p3.

  1. Фосфорнинг табиатда учраши. Фосфор табиатда эркин кўринишда учрамайди. Фақат бирикма кўринишида

мавжуд. Асосий бирикмалари: Ca3(PO4)2-апатит ёки фосфорит талқони, Ca3(PO4)2·Ca(OH)2- гидроксилапатит, Ca3(PO4)2·CaF2-фторапатит.

  1. Фосфорнинг олиниши. Фосфор олиш учун фосфоритга қум ва кўмир қўшиб қиздирилади: Ca3(PO4)2+5С+3SiO2=3CaSiO3+5CO+2P.


  2. Download 423,17 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish