Кимё-биология факультети Тупрокшунослик кафедраси Сафарова Нилуфар


БМИнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти



Download 353 Kb.
bet2/15
Sana12.07.2022
Hajmi353 Kb.
#781839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари

БМИнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти: биринчидан, мазкур тадқиқотда Бухоро вилоятида экилаётган районлаштирилган янги навларнинг ҳосилдорлиги, ўсиш ва ривожланиш фазаларининг бошланиши, давом этиши, касаллик ва зараркунандалар таъсири ҳақида тавсиялар берилади. Иккинчидан, Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган навларнинг биологияси ва агротехникасини ўрганилиб, уларнинг иқтисодий самардорлиги ҳисобланди. Учинчидан, Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитига мос навлар танланиб, ишлаб чиқаришга тавсия этилди. Тадқиқотда Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароитида кузги буғдойнинг янги истиқболли навларини экиш муддатларини ўрганишнинг илмий асослари ўрганилиб, “Москвич”, “Старшина”, “Нота”, “Краснодарская-99”, ва “Бухорои Шариф” навларининг агробиологик ва агротехник хусусиятлари, ўсиш-ривожланиш фазалари, ҳосилдорлиги аниқланди.
Тадқиқот натижалари Бухоро вилояти фермер хўжаликларида буғдой етиштириш учун қўлланма сифатида тавсия этилади. Тадқиқотнинг аҳамияти шундаки, иш ёритилиш жараёнида синалаётган навлардан юқори ҳосил олиш учун қўлланилган агротехник, кимёвий ва биологик тадбирлар тўла кўрсатилган. Илмий асосда ишлаб чиқилган тавсиялар, ишда келтирилган далиллар, назарий фикр-мулоҳазалардан олий ўқув юртларида, қишлоқ хўжалик коллежларида, ўрта мактабларда табиат ва қишлоқ хўжалик фанлари бўйича махсус курслар ўтишда ёки дарс машғулотлари олиб боришда, шунингдек, бу фанлар бўйича ўқув қўлланмалари, дарслик, мажмуалар, атамалар луғати яратишда фойдаланиш мумкин.
1.1.Ўзбекистонда ғаллачиликнинг тарихи
Ер шарида энг қадимги деҳқончилик билан шуғулланган мамлакатларга Миср, Сурия, Хитой, Мексика, Марказий Осиё ва Кавказ олди мамлакатлари киради. Бу ерларда буғдой ҳам қадимдан етиштирилади (П.П.Вавилов, 1980). Буғдойнинг келиб чиқиш тарихи олд Осиё, Африка, Хитой каби мамлакатлари билан боғланади. Ғалла экинлари дунё миқёсида энг кўп экиладиган, инсон ҳаёти учун зарур бўлган экинлар ҳисобланади. Улар қўнғирбошлар (Роасеае) ёки бошоқдошлар (Gramineae) оиласига киради. Бу oилa энг кaттa бoтaник oилaлaрдaн бири бўлиб, ундa бутун ер юзидa кенг тaрқaлгaн бир йиллик вa кўп йиллик ўсимликлaрнинг 500 дaн oртиқ aвлoди ҳaмдa 5000 дaн кўпрoқ тури бoр. (О.Якубжанов, 2009) Ҳозирги кунда дон ишлаб чиқариш дунё миқёсида ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Аксарият мамлакатларда буғдой асосий озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланади. Инсон организми углеводларининг 50 % ини, оқсилнинг 1/3 қисмини, В витамини гуруҳининг 50-60 % ини дон маҳсулотларидан олади. Жаҳон бўйича йилига 226,5 млн гектарга буғдой экилади, дон ҳосилдорлиги ўртача 26 ц/га, ялпи ҳосил эса 586,9 млн тоннага яқин. Энг кўп буғдой етиштирувчи мамлакат Хитойда ўртача ҳосилдорлик 38 ц/га, ялпи ҳосил эса 112 млн тоннага тенг. АҚШда ўртача ҳосилдорлик 25 ц/га, ялпи ҳосил эса 63 млн тоннага яқин. Ҳиндистон бу кўрсаткичда учинчи ўринни эгаллаб ўртача ҳосилдорлик 26 ц/га, ялпи ҳосил эса 65,7 млн тоннани ташкил қилади. Дунё миқёсида энг юқори ҳосилдорликка (68-77 ц/га) Франция ва Буюк Британияда эришилмоқда (А.Омонов, 2004).
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, буғдой ишлаб чиқариш жаҳон миқёсида етарли даражада эмас, ҳар йили 500 млнга яқин одам очарчиликдан қийналмоқда. Донга бўлган эҳтиёж эса йилдан йилга 1,6-1,8 %га ошиб бормоқда. ФАО (Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар ташкилоти) маълумотига кўра дунё аҳолисининг донга бўлган талабининг ошуви яқин йилларда ҳам сақланиб қолади. Жаҳонда буғдой етиштиришни кўпайтириш долзарб муаммолардан бири эканлиги яққол кўриниб турибди. Дунё аҳолисининг кескин ўсиши кишиларни дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлашда маълум муаммоларни юзага келтирмоқда. 2000 йилда жаҳон бўйича ғалла майдони 1950 йилга қараганда 127 млн гектарга кўпайган. Аҳоли сонининг ўсиши эса жон бошига тўғри келадиган ғалла майдонининг қисқаришига олиб келди (1 кишига 0,12га). Бу кўрсаткич 50 йил олдин 0,23 гани ташкил этарди. Дон ишлаб чиқариш 1970 йилларга нисбатан 2,8 мартага кўпайган. Лекин аҳолининг тез суръатларда ошиши ҳисобига дон билан таъминланиш 2010 йилга келиб 8 %га пасайган. (А.Омонов, 2004) Республикaмиздa 4,3 млн гектaр суғoрилaдигaн, 730 минг гектaр лaлмикoр экин мaйдoнлaри бўлиб, бундан 1230,8-1441,3 гектар майдонга буғдой экилади. Ўзбекистонда экиладиган буғдойнинг асосий қисми юмшоқ буғдой турига мансуб бўлиб, жуда кўп навлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикасида буғдой қадимдан етиштирилган бўлса-да, мустақиллик йилларида аҳолини дон билан тўла таъминлаш бу соҳада бир қанча илмий изланишлар олиб бориш зарурлигини кўрсатди. Республикамизнинг суғoрилaдигaн ерлaридa ўртaчa ҳoсилдoрлик гектaридaн 48 центнергa еткaзилди. Бир қaтoр илғoр xўжaликлaр гектaрдaн 70-80 центнер вa ундaн юқoри ҳoсил етиштирмoқдa (С.Тулепов, 2009). Келaжaкдa мaмлaкaтимиздa дoн етиштиришни кўпaйтириш, ҳoсилдoрликни oшириш, экинлaр ўстиришнинг мукaммaллaшгaн усуллaрини ишлaб чиқиш вa уни жoрий этиш ҳисoбигa aмaлгa oширилиши кўздa тутилмoқдa.


Download 353 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish