Кимё-биология факультети Тупрокшунослик кафедраси Сафарова Нилуфар



Download 353 Kb.
bet6/15
Sana12.07.2022
Hajmi353 Kb.
#781839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари

униб чиқиш босқичи: буғдой ва арпа уруғларининг биологик хусусиятлари, тупроқ ҳарорати, унумдорлиги, намлигига қараб униб чиқиш даври 6-15 кунни ташкил этади. Ғалла экинлари униб чиқиши учун, энг кам ҳарорат 6˚С бўлиши керак. Бундан юқори ҳароратда уларнинг униб чиқиши тезлашади. Самарали ҳарорат йиғиндиси (10˚С дан юқори), 150-160˚С ни ташкил этади. Бу даврда ҳар гектар ерга 200 м3 сув талаб қилинади. Униб чиқиш даври биринчи баргнинг ҳосил бўлиши билан тамом бўлади.
тўла униб чиққан экиннинг тупланиш сони: тупланиш даври – бошоқли дон экинлари тўлиқ униб чиққанидан 8-10 кундан сўнг ер юзасидан 3 см чуқурликда илдиз бўғизи ҳосил бўлади ва ўша ердан чин томирлар ва ён шохчалар пайдо бўлади. Ён шохчалар эса тупроқ остига чиқиб, туплар ҳосил қилади. Тупроқда ҳарорат, намлик ва озиқа моддалар қанчалик кўп бўлса, бошоқли дон экинларининг тўплаш даражаси шунчалик тезлашади. Акс ҳолда, маҳсулдор поялар сони кам, бошоқлар эса майда бўлиб қолади. Туплаш даври бошоқли дон экинларининг вегетацияси даврида ниҳоятда маъсулиятли давр ҳисобланади. Чунки, бошоқларнинг сони айни шу даврда шакллана бошлайди. Бу даврда 250-300˚С самарали ҳарорат гектарига 600-700 м³ сув талаб қилинади.
илдиз системасининг ривожланиши: буғдой илдиз системасининг асосий қисми ер ости ҳайдалма қатламида жойлашган. Униб чиқиш босқичида биринчи муртак илдизлар ўсиб, кейинроқ асосий илдизлар ривожланади. Муртак илдизлар сони 3-6 тагача, асосий илдизлар бир неча ўнтагача бўлиши мумкин. Буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва доннинг тўлиқ бўлишида илдиз тизимининг ривожланганлиги катта аҳамиятга эга. Уларнинг бақувват бўлиб ўсиши, юқори ҳосил тўплашда иккиламчи поя илдизларининг иштироки катта. Илдиз тизими кузда қанчалик кўп ва тупроққа чуқурроқ жойлашса ҳосил ҳам шунча юқори бўлади. Экиш муддати мақбул муддатларда бўлган буғдой илдиз системаси яхши ривожланиб, қишлашга тайёр бўлади.
найчалаш босқичида, бошоқлаш ва пишиб етилиш фазалари: найчалаш босқичида поянинг энг устки қисми бўртиб, шиш ҳосил бўлиши билан белгиланади. Бу шиш тупроқнинг устидан 3-5 см баландликда ривожланиб, ўсиш даври 12-15 кун давом этади. Биринчи бўғин ўсишдан тўхтагач, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо бўғинлар пайдо бўлади. Тупроқда намлик, ҳарорат ва озуқа моддалари қанча етарли бўлса, найчалаш даври шунча тез ўтади. Поянинг ўсиши ғалла экинларининг гуллаш давригача, айрим навларда доннинг шаклланишигача давом этади. Бу даврда ғалла ўсимлиги гектарига 600 м3 сув, 400˚С самарали ҳарорат талаб қилади.
бошоқланиш фазасининг бошланиши: бошоқли дон экинлари найчалаш даврига ўтгандан сўнг тезда поядаги охирги барг қинидан ташқарига бошоқ чиқа бошлайди. Шу пайтдан бошлаб, уларнинг бошоқлаш даври белгиланади.
Буғдой бошоғи буғдой ўзагидан ва бошоқчалардан иборат бўлади. Ҳар бир бошоқча қобиғида гулдонлар жойлашган. Гулдон буғдойда 2-5 тани, арпада эса биттани ташкил этади. Кўпчилик ғалла экинлари бошоғидаги гулдон қилтиқлар билан тугайди. Бу даврда 320˚С фойдали ҳарорат ва гектарига 800-900 м³ сув талаб этилади. Шу туфайли бу давр энг маъсулиятли ҳосил тақдирини ҳал қиладиган давр ҳисобланади. Ғалла экинларида гуллаш бошоқ пайдо бўлгандан сўнг 2-3 кун ичида содир бўлади. Буғдой ўзидан чангланувчи экин ҳисобланади. Қаттиқ буғдой бундан мустасно. Чунки, қаттиқ буғдой очиқ гуллаганлигидан четдан ҳам чангланиши мумкин. Бу даврда 235˚С фойдали ҳарорат ва гектарига 800 м³ сув талаб қилинади.
суғориш нормаси ва сув сарфи: суғориладиган ерларнинг унумдорлиги юқори, сув билан таъминланиши узлуксизлиги сабабли ўсимликнинг тупланиш қалинлиги ошади. Кузги бошоқли экинларини суғориш тартиби, муддати ва меъёрлари минтақанинг иқлими, географик жойлшиши, тупроқ-гидрогеологик шароити ва экиладиган навнинг биологик хусусиятлари, агротехник қоидаларга қараб белгиланади. Бошоқли дон ҳосилдорлигининг паст бўлиш сабабларидан бири, экиш олдидан ва униб чиққандан сўнг тупроқдаги намликка яхши эътибор бермасликдир. Бу муҳим агротехник тадбирга яхши эътибор берилмаслиги натижасида, уруғ экилгандан то кеч кузги ёғингарчиликкача ўсимлик 70-80 кун ичида чанқаб қолади. Шунинг учун уруғ униб чиққандан сўнг 8-10 кундан бошлаб, гектарига 400-500 м³ ҳисобида югуртириб қисқа муддат ичида суғорилиши лозим. Баҳордаги суғориш муддати ва меъёри енгил қумоқли тупроқларда ғалланинг эрта баҳорда туплаш даврида озиқлантирилгандан кейин гектарига 500-550 м³ни, найчалаш даврида 550-650 м³ни, бошоқлаш даврида 650-750 м³ни ва охирги тўртинчи сут-мум пишиш даврида 700-750 м³ни ташкил этиши лозим. Сизот сувлари яқин (1-3 м) ерларда экинни суғориш миқдори 15-20% камайтирилади. Чунки бу жойларда ғалла экинлари ер ости сувларидан қўшимча тарзда фойдаланади. Доннинг ҳосили суғориш усулига, жўяклар оралиғига ҳам боғлиқ. Тупроғи шўрланмаган, мелиоратив ҳолати яхши ерларда суғориш жўяклар ёрдамида амалга оширилиши лозим. Бунда жўяклар оралиғи тупроқнинг механик таркиби ва сизот сувларнинг узоқ-яқинлигига қараб 70-100 см қилиб олинади. Суғоришни тезлатиш ва сувни тежаш мақсадида ўқариқлар оралиғи 80-100 метрдан ошмаслиги лозим.
Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасининг ўртача шўрланган тупроқларида кузги ғалла асосан чеклар орқали суғорилиши, чекларнинг катталиги, шўрланиш даражаси, тупроқнинг механик таркиби, сизот сувларининг узоқ-яқинлигига қараб 0,3 гектарни ташкил этиши мумкин. Бундай суғорилганда чеклардаги сувнинг узоқ туриб кўллаб қолишига йўл қўймаслик керак. Кузги ғалла экинидан 40-45 ц ҳосил олиш учун тупроққа қарийб 3,8-4,0 минг м³ сув, 50-60 ц ҳосил олиш учун сарф этиладиган сув миқдори 4,5-5,0 минг м³ бўлиши керак. Шу сабабли, Краснодар ўлкасидан келтирилган навларидан юқори ҳосил олиш учун биргина баҳор пайтида 4-5 марта ва ундан ҳам ортиқ суғориш талаб этилади. Акс ҳолда, бу навлардан юқори ҳосил олиш қийин.

Download 353 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish