Кимё-биология факультети Тупрокшунослик кафедраси Сафарова Нилуфар


Мамлакатимизда ғаллачиликда ўсиш кўрсаткичлари



Download 353 Kb.
bet3/15
Sana12.07.2022
Hajmi353 Kb.
#781839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари

Мамлакатимизда ғаллачиликда ўсиш кўрсаткичлари
2-жадвал



Йиллар


Ғалла майдони (минг/ га)



Ҳосил
Дорликц/га



Ялпи ҳосил минг тонна

Ғаллани
Давлатга
сотиш

Комбайнлар сотиб олиш (дона)

Суғорилади
ган ерлар



Лалми ерлар

Жами экин

Россия

Чет эл (АҚШ, Германия)

1

1991

221

594,3

789,5

22,2

879,1

148,3

6927




2

1992

300

564,3

911,5

22-24

940

555,8

7437




3

1993

470

571,7

978,8

25

1176

644,1

7987




4

1995

666,2

591,1

1257,3

20,1

1675

1098,8

8374

16

5

1996

1122,7

374,3

1420,6

20,2

2952,8

1827,4

10009

480

6

1997

894,9

525,7

1572

25,3

3221

1852,8

10126

582

7

1998

1157,6

318,6

1476,2

25,6

3650,8

2124,6

9079

641

8

1999

1148,7

331,9

1480,6

25,5

3716

2216,9

7626

823

9

2000

1128,2

289,8

1418

27,6

3620,4

2181,1

6404

1107

10

2001

1352,02

123,28

1475,3

36,3

4072,4

2187,3

5063

1494

11

2002

1356,1

176,5

1532,6

37

5539

2454,8

3719

1791

12

2003-2009

1370-1400

170-182

1131,8-1338,2

46-48

5,5-6,25

3048

2087

2300

Ўзбекистон иқтисодиёти 1991 йилгача асосан пахта ишлаб чиқаришга қаратилган эди, буғдой эса Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларининг лалми ерларида етиштирилган. Илмий тадқиқот ишлари ҳам ана шу минтақаларда буғдой етиштириш, унинг селекцияси ва уруғчиликдаги муаммолари негизида ташкил қилинган эди. Ўзбекистон мустақилликка эришган 1990-йилда, олдимизда жуда кўп муаммолар кўндаланг турарди. Энг муҳим масалалардан бири бу – аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашдан иборат эди (Ў.Раҳмат, 2003). Ўзбекистон республикаси аҳолиси эҳтиёжи учун йилига ўртача 3 миллион тоннага яқин буғдой четдан келтириларди. Табиийки, бундай миқдордаги ғалла асосан, республикамиздан олиб чиқиб кетилаётган пахта толаси ва уни қайта ишлашдан олинаётган маҳсулотлар эвазига берилган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий турларини ўзимизда етиштириш ва бу маҳсулотлар бўйича бошқа мамлакатларга қарам бўлиб қолмаслик нафақат иқтисодий, балки сиёсий мустақилликни ҳам таъминловчи муҳим омиллардан бири эди. Мамлакатимиз аҳолиси дон ва дон маҳсулотларини нисбатан кўп истеъмол қилади. 90-йилларда Ўзбекистонда ҳар бир киши ўртача 170 килограммдан дон маҳсулотлари истеъмол қилса, 1994 йилларга келиб, бу рақам 152 килограммни ташкил этарди. Бу кўрсаткич собиқ иттифоқнинг бошқа ҳудудларига нисбатан 25-30 фиоз кўпдир. Собиқ иттифоқ парчаланиб кетгач, Ўзбекистон аҳолисини дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолди. Президентимиз Ислом Каримов ХII чақириқ, Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Х сессиясида (1992 йил, июль) шундай деган эди: “...жуда оғир аҳволга тушиб, нақд очарчилик остонасида турибмиз... Халқимизни, иқтисодиётимизни таъминлаш масаласида жуда катта хавф туғилди...” Бу гаплар ортида катта муаммо, ташвиш ётарди. Эҳтиёжимиз учун сотиб олинадиган бир тонна ғалла қарийб 200 АҚШ долларига тенг эди. Мана шу қийин вазиятда аҳолини дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлашнинг энг мақбул йўли – бу республикада дон мустақиллигига эришиш эди.


Президент И.А.Каримов ташаббуси билан республика аҳолисини дон билан тўла таъминлаш мақсадида суғориладиган майдонларда ғалла экиладиган ерлар кўпайтирилди. Лекин бизда мавжуд бўлган экиладиган навлар ярим интенсив типдаги навлар эди. Буғдой ҳосилдорлигини ошириш мақсадида чет эл илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, интенсив гуруҳига мансуб серҳосил навлар келтирилди ва уларнинг уруғчилик тизими шакллантирилди. Шунингдек, махсус қарорга асосан (“Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонун (1996 йил 30 август) маҳаллий шароитимизга мос, серҳосил буғдой навларини яратиш борасидаги селекция ишлари бошланди. Йиллар ўта боргани сайин четдан келтирилган навлар ўрнига ўзимизда ишлаб чиқарила бошланган янги навлар экила бошланди. 1999 йилда 950 минг гектарга Россия навлари, 80 минг гектарга эса маҳаллий навлар экилган бўлса, 2003 йилга келиб 250 минг гектарга маҳаллий уруғ қадалди. Бугунги кунда буғдой экиладиган 80% га яқин суғориладиган ерларда маҳаллий навлар экилмоқда. Маҳаллий навлар устида мунтазам ишлар олиб борилиб, ётиб қолишга, турли касалликларга ва турли ташқи таъсирларга чидамли навлар яратилмоқдаки, бу навларни экиш ҳосилдорликнинг кўтарилиши билан бирга сезиларли даражада иқтисодий самадорликни ҳам кўрсатмоқда. Маълумки, давлат реестирига киритилган буғдой навларини минтақалар бўйича тўғри жойлаштириш катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг кўпгина минтақаларида об-ҳаво кескин континенталлликни акс эттириши сабаб баъзида йилнинг серёғин келиши буғдой экинларида занг касаллигини келтириб чиқарса, қурғоқчил йилларда кўп эсадиган гармсел туфайли катта буғдой майдонларининг ётиб қолиши кузатилади. Қоракуя, қўнғир занг, сариқ занг, илдиз чириши, барг доғланиши каби касалликлар, хасва, ғалла ширалари каби зараркунандалар дон ҳосилига анча зарар етказади (А.Ҳакимов, 2004). Мана шу зарарларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир вилоятда илмий тадқиқот институтлари ташкил этилиб, навларнинг синов тажрибалари ўтказилиб, минтақага хос бўлган навлар ажратиб экилмоқда.
Ўзбекистонда 9 турдаги ғалла шираси учраб, улар турли даражада буғдой ҳосилига зарар етказади (Э.Ҳайитов, 2006). ЎзЎҲҚИТИда ўктазилган тадқиқот натижасидан маълум бўлдики, черемуха, атиргул ғалла шираси каби зараркунандалар ғаллада апрелнинг 2-3- ўн кунлигидан пайдо бўла бошлайди ва сут-мум пишиш босқичигача бўлган давргача буғдойга зарар етказиб, бу фазадан сўнг бошқа экинларга ўтиб кетади.
Ғалла ҳосилида муҳим тадбирлардан бири бу шўр ювиш тадбиридир (Ҳ.Маҳмудов, 2009). Ер ости сувлари яқин бўлган майдонларда албатта бу тадбир ўтказилиши лозим. Нотекис жойлар ҳисобга олиниб челлар қўйилади. Ҳосилдорликни белгиловчи яна бир муҳим иш ерни танлашдир. Бир майдонга икки йилдан ортиқ буғдой экиш ҳосилнинг камайиши, бегона ўтларнинг авж олишини келтириб чиқаради. Ғалла парваришида йилнинг тахминий ва доимий об-ҳавоси ҳисобга олиниб уруғлик чуқурлиги белгиланади (Р.Сиддиқов, 2009). Ўсимликнинг бир текис униб чиқиши, тупланишга улгуруши ва тупланиш тугунининг ердан қанча баландда бўлиши қишлаш жараёнида ўз ўрнига эга. Майса қишлашга яхши чиниққанда тупланиш тугуни 18-20 даража совуққа бардош беради. Шунинг учун экиш жараёнида экиш чуқурлиги аниқ, тупроқ юзасида қолмаслигига эътибор берилади. 2001-2003 йиллар ЎзПИТИнинг Наманган филиали кузги буғдойнинг Тўрақўрғон нави устида илмий тадқиқотлар ўтказди. (И.Нажмиддинов, 2004) Тадқиқот ишлари оч тусли бўз тупроқлар даласида олиб борилди. Тажриба даласи тупроғи шўрланмаган, механик таркиби оғир қумоқ, сизот сувлари чуқур (3-5 м) жойлашган. Экиш меъёрлари 175, 200, 225, 250 кг/га да, уч такрорда 25.09, 10.10, 25.10 муддатда экилди. Униб чиққан майсалардан шу кўринадики, кечроқ муддатда экилган буғдойда уруғ нормасини бироз ошириш лозим. Кузги буғдойни суғориш агротехникаси яхши ўрганилмаганлигини инобатга олиб (А.Ортиқов, 2004), Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида олиб борилган тадқиқотлар томчилатиб суғориш технологияси асосида иш олиб борди. Бунда шланглар 1 м оралиқда жойлаштирилди. Сув сарфи тупроқ қатламидаги намликка асосланган ҳолда белгиланди. 1-4 вариантларда эгат орқали 6 марта, 5-8 вариантларда эса 10 марта томчилатиб суғорилди. Тадқиқот натижасида томчилаб суғоришнинг бир қатор афзалликлари аниқланди. Умумий сув сарфи эгатлаб суғоришга нисбатан 2-30 % га кам, сув эгатлар бўйлаб бир текис тақсимланиши ҳисобига ўсимликларнинг сув босиши оқибатида нобуд бўлиши олди олинди. Бу эса ҳосилдорнинг маълум даражада ошишига олиб келди. Ҳосилдорлик эгатлаб суғоришда 58 ц/гани ташкил этган. Томчилаб суғоришда озуқа элементларининг тўла ўзлаштирилиши ҳисобига 73,9 ц/га дон олинди.
Кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги кўп жиҳатдан унинг ўтмишдош экинига ҳам боғлиқлиги бўйича тажрибани ЎзПИТИнинг МТХ тадқиқотчилари ўрганиб чиқдилар (Б.Холиқов, 2004). Тажриба 2002-2004 йиллар давомида такрорий экин сифатида ғўзадан ташқари мош, ловия, соя, кўк нўхат, кунжут, маккажўхори экилди. Тажрибада такрорий экин сифатида экилган кунжут пишиб улгурмади, мошдан 16,1 ц/га, ловиядан 19,5 ц/га ҳосил олинди. Маълумотлар натижасида аёнлашдики, такрорий экинлар буғдойнинг ўсишига айтарлик таъсир кўрсатмади. Дон-дуккакли экинлар – мош, ловия, соя ўрнига экилган буғдойда маҳсулдор поялар сони бирмунча ошган. Кузги буғдойга ўтмишдош экин сифатида соя, кўк нўхат мош каби экинлар тавсия этилади.
Уруғлик буғдой етиштиришда эса (Р.Сиддиқов, 2004) навнинг биологик қимматбаҳо белгиларини сақлаб қолиш муҳим. Бунда: навнинг унувчанлиги 90 % дан кам бўлмаслиги, уруғликнинг бегона ўт уруғларидан холи бўлиши, етарли намлик (14 %)нинг сақлаб қолинишига аҳамият берилади.
Кузги буғдойдан кўп ҳосил олиш органик ва минерал ўғитларнинг қай миқдорда берилишига бевосита боғлиқ (Э.Ҳайитов, 2006). Наманган вилоятида ўтказилган яна бир тажрибада Чиллаки, Купава, Деметра навлари ўсиб ривожланиши ва навларга берлиган озуқа моддаларининг нисбатлари ўрганилди. Кимёвий ўғитлар киритиш уч вариантда олиб борилди. 0: 0: 0 нисбатда – ўғит киритмасдан олинган вариант экинлари N- 150, Р- 100, К-75 вариантига нисбатан Купава навида: 18,2 ц/га, Деметра навида: 19,2 ц/га, Чиллаки навида: 23,1 ц/га кам ҳосил берди.

Download 353 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish