Кимё-биология факультети Тупрокшунослик кафедраси Сафарова Нилуфар


Бухоро метеорология расадхонасидан олинган кўп йиллик, 2008-2009 йиллар буйича об-хаво маълумотлари



Download 353 Kb.
bet11/15
Sana12.07.2022
Hajmi353 Kb.
#781839
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Буғдойнинг аҳамияти, тарқалиши, “Москвич” ва “Краснодар” навларининг келиб чиқиши, ҳосилдорлик кўрсаткичлари

Бухоро метеорология расадхонасидан олинган кўп йиллик, 2008-2009 йиллар буйича об-хаво маълумотлари



Ойлар

Уртача хаво харорати, 0С

Юкори хаво харорати, 0С

Пастки хаво харорати, 0С

Ёгингарчилик, мм

Самарали харорат 0С

Куп йил
лик

2008й

2009й

Куп йил
лик

2008й

2009й

Куп йиллик

2008й

2009й

Куп йил
лик

2008й

2009й

Куп йил
лик

2008й

2009й

Январ

0,1

-10,8

2,7

21,1

5,5

15

-26

-23,5

-6

19,3

7,9

10,0










Феврал

2,6

-0,7

6,5

6,0

17,6

19

-23

18,1

-1

17,8

6,8

46,0










Март

8,7

15,2

11,8

35,0

31,0

29

-18,0

1,5

-1

29,7

8,7

38,0










Апрел

16,6

18,6

13,7

37,0

35,8

28

-6,5

6,4

-1

23,1

20,0

31,0










Май

22,5

24,9

22,9

42,0

38,3

39

4,0

11,3

1,2

8,7

0,8

25,0

550

653

00

Июн

27,3

29,2

26,9

46,2

41,2

40

9,0

16,5

11

1,0

-

0,0

1068

1228

302

Июл

28,8

30,2

29,1

45,3

43,6

41

12,0

16,4

15

1,1

-

-

1649

1853

809

Август

26,0

28,6

26,9

43,0

44,0

39

10,8

17,6

15

0,3

0,0

0,8

2142

2430

140

Сентябр

20,2

21,0

21,3

40,0

36,0

35

2,0

4,9

11

0,5

0,0

0,3

2449

2761

1922

Октябр

13,1

14,3

14,9

36,0

31,4

28,3

10,0

0,5

-0,4

4,8

4,6

0,7

2561

2873




Ноябр

7,3

5,8

8,0

34,1

20,1

31,5

-16,7

4,3

-5,5

11,9

5,9

7,7










Декабр

2,5

3,3

4,4

26,4

22,3

19,9

-24,9

-5,1

-7,8

19,0

6,3

4,7










Уртача

14,6

15,4

15,7

46,2

44,0

41,0

-26,0

-23,5

-7,8

137,2

61,0

101,2

2561

2873

1922

ўртача ҳаво ҳарорати: январь ойида кўп йиллик кузатишларда +0,1ни, 2008 йилда -10,8°Сни ташкил этди, 2009 йил январида эса +2,7°С бўлди. Ўртача ҳарорат +8,1°Сга илиқ бўлди. Февраль ойида: кўп йиллик кузатишларда +2,6°С, 2008 йилда -0,7°С, 2009 йилда эса +6,5°Сни ташкил этди. 2008 йилга нисбатан 2009 йилнинг илиқроқ келиши барча ойлардаги кузатувларда кўринади. Март ойида: кўп йиллик кузатишларда +8,7°С, 2008 йилда +15,2°С, 2009 йилда эса +11,8°С, илиқлик фарқи -3,4°Сни кўрсатди. Апрель ойида: кўп йиллик кузатувларда +16,6°С, 2008 йилда +18,6°С, 2009 йилда +13,7°Сда ҳарорат кўрсатди. 2008 йил 4,9°Сга илиқроқ бўлган. Баҳорнинг охирги ойи майда ҳам 2008 ва 2009 йиллардаги илиқлик фарқлари сезилиб турди. Кўп йиллик кузатишларда +22,5°С, 2008 йилда +24,9°С, 2009 йилда эса +22,9°С иссиқ бўлди. Ёз ойлари июнь-июлда синов-тажриба ўтказилаётган йилларда унча катта фарқли бўлмаган ҳарорат кузатилди. (+29,2°С ва +29,1°С). Август-сентябрь ойларидаги кузатувлардан 2008 йилнинг 2009 йилга нисбатан илиқроқ бўлгани аниқланди. (+28,6°С ва +26,2°С, +21,0°С ва +21,3°С). Кузнинг кейинги ойларида ўртача ҳарорат +2,2°Сга илиқроқ (+5,8°С ва +8°С). Қиш эса 2008 йилда совуқроқ бўлганлигини кузатувлардан аниқладик. Ўртача йиллик ҳарорат кўп йиллик кузатувларда +14,6°С, 2008 йилда +15,4°С, 2009 йилда +15,7°С эканлигини кўрдик.


юқори ҳаво ҳарорати: январ ойи 2008 йилда ҳам ўзининг кутилмаган салқинлигини кўрсатди. Кўп йиллик кузатишларда январь ойида +21,1°С ҳарорат кузатилган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич +5,5°С, 2009 йилда эса +15°Сни ташкил этди. Феврал ойида унча катта бўлмаган ҳарорат (+17,6°С ва +19°С) бўлди. Март ойидан бошлаб Бухоро вилоятида иссиқликнинг анча ошиши кузатилади. Баъзи йилларда иссиқлик ёз ойларидагидек бўлади. Кўп йиллик кузатувларда +37°С, 2008 йилда +31°С, 2009 йилда эса +29°С. Апрелда +35,8 ва +28°С, майда +38,3°С ва +39°С. Июнда йилнинг энг иссиқ кунлари бошланади ва ҳарорат бу вақтда кўп йиллик кузатувларда +46,2°С, 2008 йилда +41,2°С, 2009 йилда эса +40°С, июль-августда ҳам юқори ҳаво ҳарорати сақланиб қолган. Кўп йиллик кузатувларда +45+43°С, 2008 йилда +41,2+43,6°С, 2009 йилда +41 +39°С. Эрта куздан бошлаб юқори ҳаво ҳарорати +35+36°Сни ташкил этиб, кузнинг кейинги ойларида бу ҳарорат анча пасайиб кетди. (+31+20,1°С 2008 йилда) (+35+28,3°С 2009 йилда). Ноябрь-декабрь ойларида 2008 йилда +22,3°С, 2009 йилда 19,9°С. Йиллик ўртача юқори ҳарорат 2008 йилда 44,0°С, 2009 йилда эса 41,0°С.
пастки ҳаво ҳарорати: кўп йиллик кузатишларда январь ойида -26°Сгача совуқ бўлган бўлса, 2008 йилда -23,5°С, 2009 йилда эса -6°С совуқ бўлди. Февраль-март ойларида 2008 йилда унчалик паст бўлмаган ҳарорат (+18,1 +1,5°С) кузатилган бўлса, 2009 йилнинг шу ойларида ҳарорат -1°Сни кўрсатди. Бу кўрсаткич 2009 йилнинг кейинги ойида ҳам сақланиб қолди (апрель -1°С). Май-июнь ойларида об-ҳавонинг исиши кўринди. Кўп йиллик кузатувларда бу +39+40°Сгача, 2008 йилда +9,0 +12,0°С, 2009 йилда эса +1,2 +11°С. 2009 йилнинг баҳори анчагина салқин ва серёмғир келди. Июль-августда ҳам 2009 йилнинг салқинроқ келгани сезилиб турди. 2008 йилда бу ойларда пастки ҳарорат +16,5°Сни кўрсатган бўлса, 2009 йилда +15°С бўлди. Кўп йиллик кузатишларда сентябрь-ноябрда +2,0 +10,0 ва -16,7,0°С ҳарорат кузатилган, 2008 йилда +4,9 +0,5 ва +4,3°С, 2009 йилда эса +11, -0,4 ва -5,5°Сгача совуқ бўлди. Декабрь ойида кўп йиллик кузатишларда -24,9°Сгача ҳарорат кузатилган. 2008 йилда бу кўрсаткич -5,1°Сни, 2009 йилда эса -7,8°Сни кўрсатди. Йиллик ўртача пастки ҳарорат кўп йиллик кузатишларда -26,0°С, 2008 йилда -23,5°С, 2009 йилда эса -7,8°С бўлди.
ёғингарчилик миқдори: йиллик ёғиннинг 2009 йилда кўп бўлгани тажриба навларини кузатиш ишларида айтиб ўтилди. Кўп йиллик кузатувларда январь-февраль ойлари ёғин 19,3-17,8 мм бўлган. 2008 йилда 7,9-6,8 ммгача, 2009 йилда эса 10,0-46,0 ммгача ёғингарчилик бўлди. Март-апрелда 2008 йилда 8,7-20,0 мм, 2009 йилда 38,0-31 ммгача ёғингарчилик бўлди. 2008 йилда май ойида 0,8 мм, 2009 йилда 25,0 мм ёғин бўлган.
Ёз ойларида Бухоро иқлимида деярли ёғин бўлмайди, сентябрнинг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб ёмғирни кузатиш мумкин. 2008 йилнинг сентябрь ойида ёғин бўлмаган, 2009 йилда 0,8 мм. Октябрь-ноябрда 2008 йилда 4,6-5,9 мм, 2009 йилда 0,7- 7,7мм. Декабрда 2008 йилда 6,3 мм, 2009 йилда эса 4,7 мм ёғингарчилик бўлди. Ёғинларнинг ўртача миқдори кўп йиллик кузатишларда 137,2 мм, 2008 йилда 61,0 мм, 2009 йилда 101,2 ммни ташкил этди.
самарали ҳарорат: умумий ҳароратнинг йиғиндиси кўп йиллик кузатувларда 2561°Сгача бўлган. 2008 йилда бу кўрсаткич 2873°Сга тенг бўлди, 2009 йилда эса 1922°С. Буғдой экинлари униб чиқиши учун, энг кам ҳарорат 6˚С бўлиши керак. Бундан юқори ҳароратда уларнинг униб чиқиши тезлашади. Самарали ҳарорат йиғиндиси (10˚С дан юқори), 150-160˚С ни ташкил этади. Тупланиш даврида 250-300˚С самарали ҳарорат талаб этилади. Найчалаш фазасида буғдой экини 400˚С самарали ҳарорат талаб қилади. Бошоқлаш фазасида 320˚С фойдали ҳарорат талаб этилади. Гуллаш даврида 220-235˚С фойдали ҳарорат керак бўлади. Ғалла экинлари пишиш даврида 662˚С фойдали ҳарорат талаб этилади. Буғдой ўсимлиги пишиб етилиши учун 1900-2400˚С умумий самарали ҳарорат талаб этилади.
Баҳорнинг апрель-май ойларидаги ҳароратнинг баланд бўлиши доннинг пишиб етилиши учун зарур.
Тажриба навларининг иқтисодий самарадорлиги (кузатув натижалари, хулосалар)
экиш чуқурлиги, уруғ сарфи: тажриба 15 вариантдан иборат бўлиб, 3 қайтариқда ва бир ярусда 10 кунлик фарқ билан жойлаштирилди. Ҳар бир такрорий экиш варианти майдони 6х3 ўлчамда 18 м². Тажриба ўтказиладиган умумий майдон 270 м²га тенг. Синалаётган навлар Москвич, Старшина, Краснодарская-99, Нота, Бухорои Шариф навлари. Бухоро вилояти иқлим шароитида намлик тез буғланиб, ер юзаси тезда қуриб қолишини ҳисобга олиниб, уруғлар 4-6 см чуқурликда экилди.
Биринчи экиш 25 сентябрда, иккинчи такрор 5 октябрда, учинчи такрор экиш эса 15 октябрда экилди. Экиш нормаси 250 кг/га, 5,5 млн дона унувчан уруғ ҳисобида. Буғдой етиштиришда ҳар бир минтақа шароитида мақбул экиш муддатларини аниқлаш мўл сифатли ҳосил етиштиришнинг асосидир. Ҳар қайтариқда экилган экинларнинг ўсиш ва ривожланишини аниқлаш мақсадида ўсув даврларининг ҳар фазасида кузатув ишлари олиб борилди.
биринчи майсалар кўринишидан то тўлиқ униб чиққунча ўтган муддат ҳисоби: биринчи экилган экинларда 7-9 кунда илк майсалар кўринди, 14-17 кунда бир текисда тўла униб чиқди. Иккинчи такрор экинлар 8-11 кунда майсалар кўриниб, 16-19 кунда тўлиқ унди, учинчи экилган буғдой майсалари 12-15 кунда кўрина бошлади ва 22-25 кунда тўла униб чиқди. (16-жадвал) Тажриба хулосасида олинган натижалардан кўриниб турибдики, кузги буғдой сентабр ойи охири, октябрнинг биринчи ўн кунлигида экилган буғдойлар совуқ тушгунча тўла униб чиқиб, тупланишга эришади, қуёшли кунларда фотосинтез ҳисобига етарли шакар тўплайди, қишлашга тайёр, совуқ уришига чидамли бўлади. Белгиланган муддатдан олдин экилган ёки баҳорги буғдойнинг кузда экилиши ўсимликнинг муддатидан илгари найчалаб, совуқ уришига олиб келиши мумкин (Бухорои Шариф нави). Октябрнинг охири, ноябрь ойи бошларида экилган буғдой эса кеч экилган бўлиб, майсалаш фазасида қишлашга мажбур бўлади, тупланишга улгурмай қолади.
илдиз системасининг ривожланиши: мамлакатимиз чўл туманларида кўпчилик вақтларда куз узоқ муддат давомида илиқ ва қуруқ келади. Аммо бир қатор хўжаликларда ёғингарчилик бўлишини кутиб, ғаллани кузги суғоришга яхши эътибор бермайдилар. Натижада бундай далалардаги ғалла майсаларининг тупланиши ва иккиламчи илдиз тизими фақат баҳор ойларига келиб пайдо бўлади. Кузда экиш олдидан ёки униб чиққандан сўнг суғорилганда буғдойнинг иккиламчи томирлари кузнинг ўзидаёқ 30-40 смга, бирламчи илдизлар эса 60-70 см чуқурликка етади. Буғдойнинг асосий илдизи жойлашган 20-30 см қатламида доимо мўътадил нам сақлаб турилса маъқул бўлади. 20 декабрда ўтказилган кузатув натижаларида навларнинг илдиз системаси ўрганилди. 25 сентябрда экилган экинларда: Москвич навида 20-25 смли илдизлар мавжуд, илдиз сони 13-18 тагача. Краснодарская-99 навида 18-26 смгача узунликда 14-20 тагача илдизлар.
5 октябда экилган экинлар: Москвич навида 20-24 смли илдизлар мавжуд, илдиз сони 12-16 тагача. Краснодарская-99 навида 18-24 смгача узунликда 12-16 тагача илдизлар
15 октябда экилган экинларда: Москвич навида 16-24 смли илдизлар мавжуд, илдиз сони 13-18 тагача. Краснодарская-99 навида 18-26 смгача узунликда 14-18 тагача илдизлар.
тўла униб чиққан экиннинг тупланиш сони: экинлар тўлиқ тупланиш босқичини якунлаганда, (28 ноябрда ўтказилган ўлчовлар билан) туплар сони санаб чиқилди: янги қўшимча поялар пайдо бўлиш даври – яъни тупланишнинг бошланиши биринчи такрор экинларида 10-15 октябрда, иккинчи такрор экинларда 25 октябь-1 ноябрда, учинчи такрор экинларида 28 октябрь-15 ноябрда бошланди. Бу пайтда экинларда 3-4 тадан барг пайдо бўлганди. Тупланиш бўғими 2-3 см тупроқ остида. Тупланиш бўғими шакллангач, янги иккиламчи илдизлар ўсиши кузатилди. Тупланиш даврида ердаги сув ва озиқ элементлари етарли бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Ўртача ҳарорат +5+15°С ни ташкил этиши лозим. Бухоро вилоятида қишнинг анча кеч келиши эвазига экинларнинг тупланиши учун зарур ҳарорат мавжуд. Тупланиш сони (1 м²да): Москвич навида: 700-730 та, Краснодарская-99 навида 700-750 тагача, Маҳсулдор поялар сони (1 ўсимликда): Москвич навида: 4-6 тагача, Краснодарская-99 навида: 4-6 тагача
,– найчалаш босқичида, бошоқлаш ва пишиб етилиш фазасида экинларнинг бўйи: 20 январдаги кузатувда 25 сентябрда экилган экин (бўйи 28-35 смгача) ва 5 октябрда экилган экин (25-32 смгача) тўла найчаланган, 15 октябрдаги майсалар (бўйи 20-30 смгача) най ўрашнинг илк босқичида эканлиги аниқланди. Биринчи қайтариқ экинлари Москвич, Краснодарская навлари деярли оз фарқ билан 2-10 март оралиғида, иккинчи такрордаги экинлар 6-14 март оралиғида, учинчи такрор экинлар 10-15 мартда най ўраш фазасини ўтади. Най ўрашнинг бошланишида ўсимликлар 30-45 см артофида. 15 мартдаги кузатувда ўсимликларнинг бўйи қуйидагича бўлди.
1-қайтариқ экинлари: Москвич нави – 40, 45, 50, 52 смгача; Краснодарская нави – 45, 50, 55, 60 смли ўсимликлар
2-қайтариқ экинлари: Москвич нави – 35, 40, 45 смгача; Краснодарская нави – 35, 40, 45 смгача
3-такрор экинлар: Москвич нави – 35, 40, 45 смгача; Краснодарская нави – 40, 45, 50 смгача
1 апрелдаги кузатув натижалари: 1-такрор экинлар: Москвич нави – 85-90 смгача, Краснодарская-99 -75-85 смгача ўсган.
2- такрор экинлар: Москвич нави – 60-75 смгача, Краснодарская-99 нави– 55-70 смгача бўй чўзган.
3-такрор экинлар: Москвич нави– 60-70 смгача, Краснодарская-99 нави – 60-75 смгача ўсган.
Апрель ойининг охири май ойи бошларида барча такрордаги ўсимликларнинг навлар бўйича бўйи тенглаша бошлади. Москвич нави 95-100 смгача ўсди, Краснодарская-99 нави 85-90 см,
бошоқланиш фазасининг бошланиши: тажриба навларидан Бухорои Шариф нави тез ўсиб ривожланди ва табиийки, бошоқлаш фазасига ҳам тез ўтди. Март ойининг 20-си 1-апрель оралиғида барча такрордаги бу нав бошоқлай бошлади. 6-10-апрель оралиғида қолган навлар ҳам экилган саналаридаги фарқ билан бош тортишни бошлади.
Апрелнинг учинчи ўн кунлигида бошоқлар тўла гулга ўтирди. 6 майдаги кузатувда ўсимликларнинг бошоқлари ўрганилди. Биринчи жуфтлик донлар санаб чиқилди. Москвич нави: қилтиқсиз, икки ёнлама санаганда 9-12 жуфтгача тўқ донлар, 36-44 тагача дон бор, сут пишиш фазасида. Краснодарская-99 нави: қилтиқсиз, 8-10 тагача жуфт донлар Бошоқларда озиқ моддалар тўпланиши жадал бормоқда. Тўла пишиш фазаси 25 май - 5 июнь оралиғида кузатилди, ўсимликларнинг поялари қурий бошлаган, бошоқлар тўла сариқ рангда. Ғалла экинларида пишиш даври сут пишиши, мум пишиш ва тўла пишишдан иборатдир. Бу учала пишиш давридан ташқари, уруғлик дон учун физиологик пишиш даври ҳам мавжуд. Физиологик жиҳатдан етилмаган уруғни экиш тавсия этилмайди. Ғалла экинлари пишиш даврида 662˚С фойдали ҳарорат, гектарига 900 м³ сув талаб этилади. Бу даврда ўсимликни чанқатиб қўйиш ҳосилдорликни 40-50%га пасайишга олиб келади.

Download 353 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish